Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини


Малака ишининг назарий ва амалий аҳамияти



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#132020
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Ахмедова Феруза БМИ

Малака ишининг назарий ва амалий аҳамияти; ўқитувчиларни 
таълим жараёнидаги долзарб муаммолари, тизимли таҳлил қилиш жараёнида 
методик воситалар асосида бу муаммоларни ижобий хал қилиш, педагогик 
жараёнлар структурасидаги таркибий қисмлар ҳамда уларнинг яхлитлиги
ҳақидаги 
билимларини 
такомиллаштириш, 
oлий 
таълим 
тизими 
педагогларининг касбий тайёргарлиги сифатини оширишда педагогик 
фаолиятга тизимли ёндашишни ўргатишдан иборат ва буни амалий 
аҳамиятини касб этади. 
Малака ишининг тузилиши ва ҳажми. Малака иши кириш, иккита 
боб, 6 та параграф, хулоса ва тавиялар, фойдаланилган адабиётлар 
рўйҳатидан иборат бўлиб, ишнинг умумий ҳажми 45 саҳифани ташкил этади.



1-БОБ. ТАЪЛИМ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАГИ 
МУАММОЛАРИ 
 
1.1. МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ВА КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ 
ИШЛАРИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида ҳар жихатдан ривожланган 
кишини тарбиялаш муаммоси ҳозирги куннинг асосий талаби бўлиб турибди. 
Чунки, жамиятда юз бераётган инқилобий ўзгаришларни инсоннинг ўзини 
ўзгартирмасдан амалга ошириб бўлмайди. Аммо, янги кишини тарбиялаш ўз-
ўзидан эмас, балки ижтимоий муносабатлар янгиланиши жараёнида амалга 
ошади. Бу жараёнда мактаблар тизими муҳим аҳамият касб этади.
Ахборот технологиялари етакчи ўринга чиқиб олган ҳозирги кунда 
ривожланган мамлакатларда мактаблар тизимини, таълим мазмунини 
янгилаш заруратга айланди. Эскича ўқитиш усуллари ва методлари маънан 
эскириб, таълимнинг илғор педагогик технологияларга асосланган методлари 
ва шаклларига эҳтиёж кучайди.
Қадимги аждодларимиз оламнинг мураккаб табиий жараёнларини 
ўрганиб борар экан, инсонни, унинг маънавий-ахлоқий камолотини оламдан 
ташқарида эмас, балки шу оламнинг ичида деб қарайдилар. Уларнинг 
фикрича, одам – олам ичидаги кичик олам бўлиб, унда катта олам (олами 
Кубро) нинг барча хусусиятлари ўз аксини топгандир. Бу ҳол оламни тўла 
тасаввур қилишдан олдин одамни, инсон оламини яхши билишни тақозо 
этади. Шу нуқтаи-назардан қараганда, ҳозирги давр ривожланган 
мамлакатларида инсонни табиатнинг олий маҳсули сифатида, оламнинг бир 
парчаси деб қарашда бирёқламаликка берилиб кетиш кўзга ташланади. 
Шунинг учун бу мамлакатларда инсонни фақат замонавий ишлаб чиқариш 
илми 
билан 
қуроллантириш, 
ахборот 
технологиялари, 
бошқарув 
малакаларини ўргатишга устивор соҳа сифатида қаралмоқда. Улардаги 
мактаблар таълим-тарбияси олдига ҳам шундай вазифа қўйилган бўлиб, 


10 
кичик олам (Нажмиддин Кубро) нинг моддий эҳтиёжлари етакчи ўринга, 
маънавий эҳтиёжлар кейинги ўринга тушиб қолаётир.
Ўзбекистон таълим тизими кенг қамровли ислоҳотларни ҳамда қайта 
қуриш ишларини амалга оширишдек мураккаб жараённи бошидан 
кечирмоқда. Улардан кўзда тутилган мақсад - мактаб фаолиятини 
демократлатлаштириш, 
унинг 
инсонпарварлик 
тамойилларини 
ривожлантириш, шу асосда ўқув тарбия ишлари мазмунини унинг шакл ва 
услубини комплекс янгилаш ва янада такоммиллаштиришдан иборатдир. Бу 
вазифаларни мувофаққиятли ҳал қилишнинг муҳим шартларидан бири чет эл 
мактаби ва педагогикаси тажрибаларига муносабатни тубдан ўзгартиришдан 
иборат эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.
Бу тажрибаларни ўрганиш орқали биз таълимда хато ва 
янглишишлардан, шубхали хулосаларда ўзимизни сақлашимиздан ташқари 
таълим тарбияда қотиб қолган, эскирган, ўз долзарблигини йўқотиб 
бораётган иш шакллари ва услублардан тезроқ халос бўлиш билан бирга, уни 
муносиб тарзда янгилашда қўшимча бой манбаларга ҳам эга бўламиз. 
Таълим- тарбияда самарали ислоҳотларни амалга ошириш талаб 
этилаётган ҳозирги даврда эса илмий техника тараққиёти, янги технологик 
революция шароитида муваффақиятли фаолият кўрсата оладиган жамият 
аъзоларини етиштириб бериш, ёш авлодни касб – хунарга йўналтиришда 
давлат хизматини хамда ўрта таълимнинг кўп вариантли учинчи босқичини 
жорий этиш, таълим мазмунини яхшилашда педагогик воситаларни қўллаш, 
таълимда ташаббускорлик ва ижодкорликка кенг йўл очиш, унинг мухим 
тизимларини яратиш каби чет эл тажрибаларини ўрганиш айни муддаодир.
Ривожланган хорижий давлатларда таълимнинг мамлакат ички 
сиёсатига фаол таъсир этадиган ижтимоий жараён эканлиги, эътироф 
қилинган хақиқатдир. Шу туфайли ҳам чет мамлакатларда мактаб эхтиёжини 


11 
иқтисодий таъминлашга ажратилаётган маблағ миқдори йилдан йилга - ошиб 
бормоқда.
Японларда масалан, «мактаб муваффиқияти ва фаровонлик тимсоли» 
гина бўлиб қолмай, у инсонларни яхшилайди», деган фикр ишонч ва 
эътиқодга айланган.
Таълим тўғрисидаги ғамхурлик таниқли сиёсатчиларнинг хам хамиша 
диққат – этиборида бўлган. Шунинг учун хам АҚШ нинг собиқ Президенти 
Р.Рейганни, Буюк Британия Бош вазири М.Тешшерни, Франция Президенти 
Ф.Меттиранларни мактаб ислоҳотининг ташаббускорлари деб бежиз 
айтишмайди. Ф.Миттеран мактабни «Жамиятни ҳаракатлантирувчи куч» деб 
ҳисоблаган.
Ривожланган мамлакатларда педагогик тадқиқотларни амалга 
оширадиган кўп сонли илмий муассалар ишлаб турибди. Германияда 
уларнинг сони икки мингдан ортиқ. Франсия, АҚШ, Японияда таълим тарбия 
назарияси муаммолари билан юзлаб давлат ва хусусий ташкилотлар 
Университетлар педагогик тадқиқот марказлари шуғуланмоқдалар. Улар 
фаолитини эса халқаро таълим марказлари, масалан, АҚШ да халқаро 
институт мувофиқлаштириб бормоқда. Кўпчиликнинг фаолияти ўқув 
дастурини такоммиллаштириш ва қайта қуришга қаратилган.
Ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш: Мактаб дастурларини 
ўзгартириш икки асосий йўналишда: экстенсив ва интенсив йўл билан амалга 
оширилади.
Биринчи ҳолатда ўқув муддати узайтирилади, ўқув материаллари 
ҳажми кўпайтирилади; иккинчи ҳолда эса мутлақо янги дастур яратилади. Бу 
ўринда иккинчи йўл, кўпчилик мутахассисларнинг эътирофича, мақбул 
ҳисобланади. 1961 йилда «Бош янги базис» тамойиллари асосида АҚШ ўрта 
мактабларини ислоҳот қилиш бошланган эди.
Бунинг моҳияти шундаки, инглиз тили ва адабиёти (тўрт йил), 
математика (тўрт йил), табиий билимлар (уч йил), ижтимоий фанлар (уч йил), 


12 
компютер техникаси (ярим йил) кабилардан иборат беш йўналишдаги 
мажбурий таълим жорий қилинди.
Ҳар бир йўналиш ўз навбатида бир неча қисмга бўлинади. Масалан, 
математика, алгебра, тригонометрия, иш юритиш, компютер техникасини 
қўллашдан иборат барча мажбурий предметлар таркибига янги курслар 
киритилди. 1985 йилдан этиборан барча юқори босқич коллежларнинг тўқсон 
фоизи шу беш базисли тамойиллар асосидаги дастурлар билан иш олиб 
бормоқдалар. Натижа: мажбурий тайёргарлик бўйича таълим хажми 
қисқарди, шу билан бир қаторда дастур чуқурлаштирилиб ўрганиладиган 
курслар ҳисобига тиғизлаштирилди.
ХХ асрнинг 80- йилларида мажбурий таълим ҳажмини қисқартириш 
жараёни янада чуқурлаштирилди. Ҳатто айрим коллежларда бу соҳада уч 
янги: инглиз тили ва адабиёти, математика, ижтимоий билимлар базислари 
асосида иш олиб борилмоқда. Таълимнинг бошқа турлари эса 
иҳтисослаштириш давригача амалга ошириладиган бўлди.
Америкадаги кўзга кўринган «Фоунд Карнеги» педагогик маркази бу 
дастурни ХХI аср дастури деб бахоламоқда. Ўқув дастурларини қайта қуриш 
жараёни ғарбий Европа давлатларида ҳам амалга оширилмоқда. Масалан, 
Буюк Британияда таълим вазирлигининг тавсияларига мувофиқ ўқув режаси 
ва дастурини таълим муассасаларининг ўзлари белгилайдилар мазкур 
тавсияларга мувофиқ 50 фоиз ўқув соатлари ўқитилиши шарт бўлган «ядро» 
предметлар: инглиз тили адабиёти, математика, дин дарси, жисмоний 
тарбияга ажратилади. Ўқув соатларининг бошқа қисми эса ўқитилиш шарт 
ҳисобланиб, танлаб олинган предметларга (гуманитар, табиий математик) 
ажратилади.
80 йиллардан бошлаб Буюк Британияда ҳам АҚШ даги сингари 
ўрганилиши мажбурий бўлган фанлар доираси кенгайтирилди. Инглиз тили 
ва адабиёти, математика ва табиий фанлар ўқув сеткасининг ядросини 


13 
ташкил этадиган бўлди. Қолган предметларни танлаб олиш ўқувчилар ва ота- 
оналар ихтиёридадир.
«Янги дунё» нинг педагогик ғоялари Франция ва Германия таълимига 
ҳам сезиларли таъсир этаётир.
Германия тўлиқсиз ўрта мактабларида асосий предметлар билан бир 
қаторда танлаб олинадиган химия, физика, чет тиллари киритилган ўқув 
дастурлари ҳам амалга оширилаётир. Бу ўқув дастури тобора тўлиқсиз ўрта 
мактаб доирасида чиқиб, ўрта мактаблар ва гимназияларни ҳам қамраб 
олмоқда.
Франция бошлангич мактабларида таълим мазмуни она тили ва 
адабиёти ҳамда математикадан иборат асосий, тарих, география, 
ахолишунослик, табиий фанлар, мехнат таълими, жисмоний ва эстетик 
тарбия каби ёрдамчи предметларга бўлинади.
Япония мактаблари иккинчи жаҳон урушидан кейиноқ Америка таълими 
йўлидан борди. Лекин шунга карамай, бу икки мамлакат ўқув дастурида 
қатор фарқлар кўзга ташланади. Японияда ўқув дастурлари жиддий 
мураккаблаштирилган асосий фанлар мажмуи анча кенг, бир қатор янги 
махсус ва ўқув факултатив курслар киритилган. Масалан, умумий таълими 
мактабларининг янги мусиқа таълими ўқув дастурига миллий ва жаҳон 
мумтоз мусиқасини ўрганиш ҳам киритилган. 
Япон халқида «Ҳамма нарса унутилганда ҳам таълим эсда қолади» 
деган хикматли гап бор. Афтидан, ривожланган давлатларда ўқув 
дастурининг ривожланиши мана шу йўналиш асосида қурилмокда.
Асосий ўқув дастурларига маълум шекланишларни киритиш, алоҳида 
предметларни ўрганишни кучайтириб, уларни чуқур ўзлаштиради ва 
ўқувчиларни ортиқча «юк»дан холос қилади. Бу масалани ижобий ҳал 
этишда ўқув курслари Интеграциясини амалга ошириш ёрдам беради.
Ҳозирги пайтларда ривожланган мамлакатлар ўқув дастурига 
Интеграциялаштирилган курсларни киритиш тўла амалга оширилди. 


14 
Франция мактабларида уларга 6-10 фоиз, Буюк Британия мактабларида 15 
фоиз ўқув соатлари ажратилди.
Бу муаммони тўлдириш, ўқувчиларнинг у ёки бу курсга бўлган 
эҳтиёжини тўлароқ қондириш учун мактаблар алоҳида предметлардан 
чуқурлаштирилган курсларни тавсия этмоқдалар. Масалан, Ҳарбий Европа 
мактабларида 15 фоиз ўқувчилар физика фанини чуқурлаштириб 
ўрганяптилар.
Кейинги уч йил ичида АҚШ да илмий билимларни чуқурлаштириб 
ўргатишни таъминлаш мақсадида Интеграциялаштирилган курсларнинг 
турли вариантлари ишлаб чиқилмоқда.
Чет- эл тажрибалари шуни кўрсатадики, таълим мазмунини қайта 
қуриш ишида шошма – шошарликка йўл қўйиб бўлмайди. Фикримизча бу 
сохада самаралирок йўл Интеграция ва ихтисослаштиришга асосланган ўқув 
дастурларини яратишдир.


15 

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish