Кадрлар хизматида ходимлар муҳофазаси жараёни режа


Муҳофаза қилиш кўрсаткичларини таҳлил этиш услуби



Download 64,1 Kb.
bet4/7
Sana22.02.2022
Hajmi64,1 Kb.
#100407
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5361989196988811760

Муҳофаза қилиш кўрсаткичларини таҳлил этиш услуби
Меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий муҳофаза қилиниши масалаларига катта эътибор берилади. Уларнинг ҳал этилиши бозор муносабатлари ривожланиши муносабати билан корхоналарга тобора кўпроқ юклатилади. Жамоа шартномаларида белгиланадиган ижтимоий муҳофазанинг энг типик йўналишлари – биринчи навбатда, кўп болали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, корхона ходимларини боғ-полиз участкалари билан таъминлаш, уй-жой қурилиши учун фоизсиз ссудалар бериш, пасайтирилган нархларда қурилиш материаллари ажратиш, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда сотиш, даволаниш учун нафақалар, йўлланмалар бериш, пенсияга кузатилганда, юбилей саналарида, тўйларда, таътилга чиққанда бир марталик нафақалар бериш, қисман озиқ-овқат, йўл харажатларини тўлаш ва ҳ.к.лардир.
Ходимдарни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари банкротлик ёқасида турган корхоналар учун айниқса долзарбдир. Буларга иш ўринларини сақлаш, ходимларнинг оммавий равишда бўшатиб юборилишига йўл қўймаслик, бўшатиб юборилган, лекин тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган ходимларга молиявий ёрдам кўрсатиш, пенсия ёши арафасидаги ходимларни муддатидан олдин пенсияга чиқариш, иш ҳақининг ортишини вақтинча чегаралаш, тўлиқ бўлмаган иш кунига ва ҳафтасига ўтиш чора-тадбирлари киради. Улардан мақсад ходимлар сонини сақлаб қолишдан иборат. Ночор корхоналарнинг тангликка учраши ижтимоий оқибатларини юмшатиш чораларидан бири бўшатилаётган ходимларга, бир-бирига яқин касблар бўйича бўш ўринларга ишга жойлашишда ёрдамлашиш, бунда касбини ўзгартириш имконини беришдир.
Ишлаб чиқариш потенциалини қўллаб-қувватлаш мақсадида корхонада техникумлар, коллежлар, мактаблар битирувчилари учун иш ўринларини сақлаб туриш муҳимдир.
Таҳлил қилиш жараёнида жамоа шартномасини унинг барча йўналишлари бўйича ўрганиб чиқиш, шунингдек, асосий кўрсаткичларнинг динамикасини ҳам умумий якун бўйича, ҳам ҳар бир ходимга тўғри келадиган даражада ўрганиш зарур. Тўлиқ баҳо бериш учун корхона бўйича қиёсий таҳлил ўтказилади. Таҳлил якунида корхона ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш даражасини оширишга, уларнинг меҳнат шароитини, ижтимоий-маданий ва уй-жой-маиший шароитларини яхшилашга қаратилган муайян тадбирлар ишлаб чиқилади, улар келгуси йилга мўлжалланган ижтимоий ривожлантириш режаларини ва жамоа шартномасини ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.



Download 64,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish