Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида жойлашган “NODIRA DINORA BARAKA” ва “NODIRA BEGIM BARAKA FAYZLI” МЧЖларга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор
шоҳобчасида ўрганиш бўйича
МАЪЛУМОТНОМА
Тошкент вилояти 09.09.2021 йил
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани прокуратурасининг 2021 йил 09 августдаги 15/124-21-сонли хатига асосан Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида жойлашган “NODIRA DINORA BARAKA” ва “NODIRA BEGIM BARAKA FAYZLI” МЧЖларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан куйдагилар маълум бўлди.
Жорий йилнинг 27 май куни “Ҳудудгаз Метрология”, “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали ва “Қуйичирчиқтумангаз” газ таъминоти бўлимининг маъсул ходимлари томонидан туман ҳудудида жойлашган “NODIRA DINORA BARAKA” ва “NODIRA BEGIM BARAKA FAYZLI” МЧЖларга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шоҳобчаларида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган. Ўтказилган текшириш натижасида жамиятларга тегишли бўлган газни хисобга олиш ускуналарида табиий газ сарфини хақиқий ўзгаришига олиб келувчи омиллар аниқланган ва ушбу холатлар юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.
“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали масъул ходимлари томонидан 2021 йил 27 майда “NODIRA DINORA BARAKA” ва “NODIRA BEGIM BARAKA FAYZLI” МЧЖларга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шоҳобчасида табиий газдан фойдаланиш ҳолатининг ҳаққонийлиги юзасидан ўтказилган ўрганиш вақтида аниқланган камчиликлар бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорининг 2-иловаси “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари” 125 “д”- банди яъни, ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг ҳақиқий истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга олиш приборидан ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда) — бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда;
бўлиб умумий қиймати 706 560 000 сўмлик 706 560 метр куб табиий газ ҳажми яъни “NODIRA DINORA BARAKA” МЧЖга 276 480 000 сўмлик 276 480 метр куб ва “NODIRA BEGIM BARAKA FAYZLI” МЧЖга 430 080 000 сўмлик 430 080 метр куб табиий газ ҳисоб-китоб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарор 2-иловаси “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 11-боб. Табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганда ҳисоб-китоб қилиш тартибининг 125-бандига асосан Истеъмолчилар томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирмасдан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, ушбу хатти-ҳаракатларни содир этган шахслардан рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари қиймати истеъмолчи давлат рўйхатидан расмий ўтказилган кундан бошлаб (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ўтган вақт мобайнида газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши (ёки стандарт газдан фойдаланиш ускунаси мавжуд эмаслигида қувурнинг ўтказиш имконияти) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган.
“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали бошлиғи томонидан 2020 йилда “Ҳудудгаз Тошкент” филиалининг туман (шаҳар) газ таъминоти бўлимлари “Улгуржи истеъмолчилари билан ишлаш хизмати” НИЗОМИ ва лавозим йўриқномаси тасдиқланган.
Лавозим йўриқномасининг 2-боб “Асосий вазифалари ва иш фолияти”нинг 2,4 бандида “Ноқонуний, ўз бошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланганда, белгиланган тартибда газ тармоғидан узуб кўйиш чораларини кўришга жавобгарлиги, 2,6 бандида ҳудуддаги табиий газ истеъмолчиларни ҳатловдан ўтказиш ва истеъмолчиларга газ етказиб берилишини мониторинг ўтказиш ишларида катнашиш ҳамда 2,7 бандида табиий газдан қариздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларни газ тармоғидан учириш чораларини кўриши белгиланган.
“Ҳудудгаз Метрология” филиали бошлиғи томонидан 2020 йил 10 июлда “Ҳудудгаз Метрология” филиали вилоят бўлимининг “ГТС ва саноат тармоғини мониторинг қилиш хизмати” лавозим йўриқномаси тасдиқланган.
Лавозим йўриқномасининг 3-боб “Асосий вазифалари”нинг 3,10 бандида “Вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар билан газ ҳисоблагичлар бўйича қўшма текширувларда қатнашади”, 3,13 банди, 2-хат-бошида кўрсатилган хар ойнинг 8 санасидан 30 (31) санасигача улгуржи истеъмолчилардаги ўлчов қурилмалари ва электрон газни хисобга олиш ускуналарининг ҳолатини доимий кўрикдан ўтказиб бориш хамда хақиқий холатини акс эттиради, 3,16 бандида табиий газ хажми ва хисобини юритиш билан боғлиқ норматив ҳужжатлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади ва таклифлар киритади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, “NODIRA DINORA BARAKA” ва “NODIRA BEGIM BARAKA FAYZLI” МЧЖларга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобчаларига “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарор 2-иловаси “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 125-бандига асосан ҳисобланганлигини маьлум бўлди.
Илова: “___” вароқ
“Ўзнефтгазинспекция” Тошкент худудий
бошқармаси етакчи мутахассиси А.Айходжаев
Do'stlaringiz bilan baham: |