Шарқий Фарғона шароитида терак қабариқ қалқондорининг (Homoptera, Coccoinea, Quadraspidiatus slavonicus (Green) тарқалиши, биологик хусусиятлари
К.Зокиров, О.Собиров,
Андижон давлат университети
Терак қабариқ Ўрта Осиёнинг барча республикаларида терак ва толга жиддий зарар етказувчи зараркунанда ҳашаротлардан биридир.
Терак қалқондорининг тарқалиши ва баъзи биологик хусусиятлари республикаларда турлича авторлар томонидан ўрганилган ва ўрганилмокда. Жумладан, Ўзбекистонда бу қалқондорни тарқалишини баъзи биологик хусусиятлари А.Д.Архангельская (1937 йил) ўрганган бўлса кейинги йилларда бу қалқондорни ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари деярли олиб борилмган. Тўғри, кейинчалик бу қалқондорни ҳаётий жараёнлари, қарши кураш чоралари Н. Г. Ким (1962). томонидан олиб борилган тадқиқотларда берилган. Бошқа республикаларда, жумладан Тожикистонда бу қалқондорнинг ўрганишга бағишланган ишлардан Б.Бозоров (1968йил), Қазағистонда эса Г.А.Матесованинг (1858йил) ишлари мавжуд.
Юқоридаги мулоҳазаларни ҳисобга олиб биз тадқиқотларимизда шарқий фарғона шароитида теракларга жиддий зарар етказаётган бу қалқондаорни тарқалиши, биологик хусусиятлари, текинҳўр ва йиртқичларини ўрганишни режалаштирдик. Бизнинг кузатишларимиз бўйича терак қабариқ қалқондори Андижон вилоятининг Андижон, Бўз, Избоскан, Пахтаобод, Хўжаобод туманларида теракларда тарқалганлиги (1-жадвал) А.Д.Архангельская эса (1937) бу тур вилоятямизнинг бошқа туманларида ҳам учрашини ёзади.
Терак қабариқ қалқондори теракни кўпинча 3-4 балл атрофида зарарлайди. Айниқса у ёш теракларни жиддий зарарлайди ва оқибатда зарарланган тераклар нобуд бўлади. Терак қабариқ қалқондорининг индивидларидан ҳосил бўлган колонналари баьзи пайтларда теракни пўстини бутунлай коплаб олади. Тадқиқотларимизда бу қалқондор индвидларининг озуқа дарахти новда ва шохларида тарқалиш динамикасини аниқлаш учун 3-4 балл билан зарарланган теракларнинг 10 см узунликдаги, 1-2 см диаметрили сатхида нечтадан эркак ва урғочилари жойлашганлигини бинокуляр лупа ёрдамида санадик ( 1-жадвал)
1 жадвал.
Терак қабариқ қалқондорининг озука ўсимлнгида учраши.
№
|
Ўрганилгани жой
|
проба
|
Ўлчанган новдани зарарланиш даражаси
|
Қалқондорлар сони
|
Урғочилар
|
эркаклар
|
1
|
Хўжаобод тумани (Бақатерак)
|
1
|
3 балл
|
117
|
47
|
2
|
4 балл
|
203
|
99
|
3
|
4 балл
|
283
|
73
|
4
|
3 балл
|
181
|
33
|
5
|
2 балл
|
54
|
61
|
Ўртача
|
|
|
167,6
|
42.6
|
2
|
Андижон шахри (прамидиал терак)
|
1
|
2 балл
|
67
|
39
|
2
|
3 балл
|
204
|
119
|
3
|
3 балл
|
223
|
101
|
4
|
4 балл
|
303
|
96
|
5
|
3 балл
|
187
|
83
|
Ўртача
|
|
|
197
|
87,6
|
3
|
Избоскан тумани (пирамидал терак)
|
1
|
4 балл
|
314
|
109
|
2
|
2 балл
|
103
|
94
|
3
|
4 балл
|
389
|
201
|
4
|
3 балл
|
179
|
91
|
5
|
4 балл
|
322
|
83
|
Ўртача
|
|
|
265
|
115,6
|
Жадвалдан кўриниб турганидек теракнинг юқорида кўрсатилган узунликдаги новдасида эркак хашоратларнинг умумий сони 265 та, урғочилари эса 115 та, жами 298 та эркак ва урғочилари борлиги аниқланди.
Шуниси эътиборга сазоворки, баъзан теракларда бу қалқондор умуман учрамаслиги, шунингдек, ёши 10-15 йиллик тераклар танасида бу хашаратлар камроқ бўлиши кузатилади. Баъзи пайтларда ёнма-ён ўсган теракларни бирида қалқондорлар анча кўп бўлса, бошқасида бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу хол терак қалқондорнинг тарқалишида ўзига хос хусусиятлардан келиб чиқса керак.
Бунга кўра кучли зарарланган ҳудуд сифатида Избоскан тумани назарда тутилса, зарарланиш юқори бўлган жойларда 10 см узунликдаги терак новдасида жойлашган қалқондорлар сони 201 тани (эркак ҳашаротлар) ташкил этган, энг юқори кўрсаткич 389 тани (урғочилари) ташкил этди.
Айни ҳашаротлар билан зарарланиш Андижон (урғочилари 197 та, эркаклари 87 та) Хўжаобод йўналиши бўйича (урғочилари сони 167 тани, эркаклари 42 та) пасайиб борган.
Do'stlaringiz bilan baham: |