К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


Меҳнат жараён сифатида эса уч таркибий қисмдан иборат



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Меҳнат жараён сифатида эса уч таркибий қисмдан иборат: 
1)
меҳнат инсоннинг ижтимоий фойдали фаолияти; 
2)
меҳнат предмети (турли неъматлар яратилишида инсоннинг 
меҳнати нимага йўналтирилганлиги); 
3)
меҳнат предметига таъсир кўрсатиши имконини берадиган меҳнат 
воситалари. 
Меҳнат намоён бўлишининг асоси шакллари қуйидагилардан 
иборат: 

инсон ақлий ва жисмоний куч-қувватининг сарф бўлиши – бу меҳнат 
оғирлиги ва асабий-руҳий зўриқиш даражаси билан белгиланади. Ана шулар 
ходимнинг толиқиши ва чарчашини шакллантиради. Инсоннинг меҳнатга 
қодирлиги унинг ўз куч-қувватини сарфлаши даражасига боғлиқдир; 

ходимнинг ишлаб чиқариш воситалари билан ўзаро боғлиқлиги. Бу 
меҳнатнинг ташкилий-технологик хусусиятидир. Ушбу боғлиқлик 
меҳнатнинг техникавий таъминоти, технологиянинг мукаммалиги, иш 
вақтининг ташкил этилиши, ходимнинг малакаси ва тажрибаси, у 
томонидан қўлланиладиган меҳнат усуллари билан белгиланади. Меҳнат 
фаолиятининг мазкур мезонлари ходимларнинг махсус тайёргарлиги ва 
малака даражасига ўз талабларини қўяди;

ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бир-бири билан ҳам 
горизонтал (меҳнат жамоасида ўзаро), ҳам вертикал (бошлиқ – ходим) 
жихатдан ўзаро боғлиқлиги. Бу меҳнат фаолиятининг меҳнатнинг 


28 
кооперациялаштирилганлиги, иш билан бандлар сони ва ҳоказолар билан 
боғлиқ ташкилий-иқтисодий томонини белгилайди. 
Иқтисодиётда “меҳнат” тушунчасига турли нуқтаи назарлар 
мавжуддир. Иқтисодиёт фанида классик мактаб асосчиси 
А.Смит
ўзининг 
“Қийматнинг меҳнат назарияси”да “Меҳнат – қийматнинг ягона манбаси”, 
деб кўрсатган. У буни ибтидоий жамиятда товарлар уларни тайёрлаш учун 
сарф қилинган меҳнат миқдорига мувофиқ алмаштирилганлиги билан 
асослаган. Яъни, олимнинг ҳисоблашича, овчилар томонидан сув қундузини 
ўлжа қилиб олишга кийикни ўлдиришга қараганда икки баравар кўп меҳнат 
сарф қилинган бўлса, битта сув қундузининг нарҳи иккита кийик нарҳига 
тенг бўлиши керак. 
Янги классик мактаб намояндалари меҳнатни капитал ва ер билан 
бирга уч иқтисодий ресурснинг биттаси, деган ғояни илгари сурганлар. 
Уларнинг фикрича, иқтисодий ресурсларнинг ҳажми ишлаб чиқариш 
функциясининг мустақил ўзгарувчилари бўлганлиги учун тенг кучлидир. 
Шунинг учун ишлаб чиқаришда бу ресурсларнинг ҳеч бирига устунлик 
бериб бўлмайди. Бунда умумий даромадда ҳар бир ресурснинг ўз муайян 
ҳиссаси ва ўрни бор: меҳнатники – иш ҳақи; капиталники – фоиз, ерники – 
рентадир. 
Ана шу мактаб вакили 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish