420
Маржиналистлар ишлаб чиқариш омиллари мувозанат ҳолатига
келганидан кейин уларнинг ҳар бирига энг юксак унумдорлигига қараб ҳақ
тўланади, деб ҳисоблашади. Бунда энг юксак меҳнат
унумдорлиги
меҳнатидан фойдаланиш фойда келтираётган ходимнинг вақт бирлигида
ишлаб чиқарган маҳсулоти ҳажмига қараб белгиланган. Шу сабабли, улар
фикрича, иш ҳақи энг юксак меҳнат унумдорлигига тенгдир.
Иқтисодий назарияни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган
Ж.Кейнс иш ҳақи эгилувчан (камайиш томонига) эмаслиги тўғрисидаги
фикрини ишсизлар иш ҳақи камайтирилса, уларда меҳнат
мотивацияси
сусайишини, аммо бозорда нарх-наво кўтарилиши оқибатида камроқ реал
иш ҳақи олсалар ҳам ишлайверишларини асослаб берган
1
.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида иқтисодий назарияда янги – монетаризм
йўналиши шаклланди. Монетарчилар муомаладаги пулнинг миқдори
иқтисодиёт ривожланишининг ҳал қилувчи омили деб уқтирганлар. Улар
бозорлардаги талабнинг кенгайиши товарлар нарҳини ҳам, иш ҳақи
даражасини ҳам оширишга хизмат қилишини кўрсатадилар. Жумладан,
иқтисодий назария ушбу йўналишининг асосчиси М.Фридман
бозордаги
ўзгаришларга товарлар нархининг ортишига иш ҳақи кўпайишига нисбатан
кўпроқ таъсир кўрсатишини исботлайди. Нарх-наво меҳнатга ҳақ тўлашга
кўра тезроқ қимматлашиши реал иш ҳақи миқдорини камайтиради. Бу иш
берувчиларни ходимлар сонини кўпайтиришга мажбур қилади. Иш кучига
талаб кўтарилиши ўз самарасини беради, чунки ходимлар нарх-наво
барқарорлашини кутадилар ҳамда иш ҳақи миқдори кўпайишига реал иш
ҳақи ортиши сифатида қарайдилар
2
.
1
Кейнс Дж.М.Общая теория занятости, процента и денег. –М.: Экономика. 1993. – С.
52-60.
2
Фридман М. Методология позитивной экономической науки. Т2.- М.: Экономика,
1994 –С. 54-55.
Жон Мейнард Кейнс (инглизча: John Maynard
Keynes; 1883-1946) – машҳур инглиз иқтисодчиси
иқтисодий
назариянинг
кейнсча
йўналиши
асосчиси.
Асосий асарлари:
Keynes J.M. The Economic Consequences of the
Peace, 1919
Keynes J.M. A Tract on Monetary Reform, 1923
Keynes J.M. The End of laissez-faire, 1926
Keynes J.M. A Treatise of Money, 1931
Keynes J.M. General Theory of Employment, Interest and Money, 1936
421
Ўзбекистонлик иқтисод фанлари доктори, профессор Н.Қ.Зокирова
иш ҳақининг номинал хусусиятига ўз таърифини берган, яъни: “Номинал
иш ҳақи – ходимлар ўз меҳнатларига унинг миқдори ва сифатига қараб
оладиган пул маблағларидир”.
Иш ҳақининг қомусий таърифи ҳам мавжуд: “Иш ҳақи – меҳнатга пул
шаклида тўланадиган ҳақ; қийматнинг ўзгарган шакли, иш кучи
ресурслари (тақдим этилган меҳнат хизматининг) баҳоси
1
.
Халқаро меҳнат ташкилоти )ХМТ) ҳам иш ҳақига ўз
таърифини
берган. ХМТнинг 1949 йилги “Иш ҳақини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
95-Конвенциясида: “Иш ҳақи атамаси, номланиши ва ҳисоблаб чиқиш
усулидан қатъи назар, пул шаклидаги ҳамда битим ёки миллий қонунчилик
томонидан белгиланадиган ҳар қандай рағбатлантириш ёки ҳар қандай иш
ҳақи бўлиб, уни тадбиркор бажарилган ёки бажарилиши керак бўлган
меҳнат, ёки кўрсатилган ёхуд кўрсатилиши керак бўлган хизматлар учун
тўлайди”
2
, деб кўрсатилган.
Иқтисодиёт фанида ҳозирги даврда иш ҳақи моҳияти бўйича жуда кўп,
турлича таърифлар мавжуд бўлсада, улар асосан тўрт маънони англатади:
• иш ҳақи – бу меҳнат қиймати;
• иш ҳақи – бу иш кучи қиймати;
• иш ҳақи – бу меҳнат баҳоси;
• иш ҳақи – бу иш кучи баҳоси.
Иқтисодий назариянинг классик, янги классик,
маржинал ва монетар
йўналишлари илмий тадқиқотлари натижалари умумлаштириладиган бўлса,
қуйидаги хулосалар чиқарилиши мумкин:
1. Иқтисодиёт фани ушбу иқтисодий категорияга ёндашишининг
дастлабки босқичларида иш ҳақи иш берувчининг ёлланма ходимга бажарган
иши, кўрсатган хизмати учун тўлайдиган пул маблағи, деган тасаввур
1
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 4-том.-Т. Ўзбекистон миллий энциклопедияси.
2002. – Б.308.
2
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар. –Т: Адолат. 2004. -115 б.
Милтон Фридман (англизча: Milton Friedman; 1912-
2006) – америкалик иқтисодчи олим иқтисодиёт
бўйича 1976 йилги Нобель мукофотининг лауреати.
Do'stlaringiz bilan baham: