К и р и ш мавзунинг долзарблиги



Download 19,7 Kb.
bet1/3
Sana24.06.2022
Hajmi19,7 Kb.
#701161
  1   2   3
Bog'liq
К И Р И Ш


К И Р И Ш
Мавзунинг долзарблиги. Туризм ва меҳмонхона саноати ўртасидаги муносабатлар мураккаб ва ҳар икки йўналишда ҳам амалга оширилади. Бир томондан, меҳмонхоналар саноати туристик ҳаракат натижасида миқдорий ва таркибий жиҳатдан ривожланмоқда, бошқа томондан, туризмнинг ривожланиши турар жойларнинг мавжудлиги, уларнинг жиҳозлари, таклиф етилаётган хизматларнинг сифати ва хилма-хиллиги билан боғлиқ. Туристик меросни ёритишда, турли соҳаларни иқтисодий йўналишга жалб қилишда меҳмонхона саноати ҳам муҳим рол ўйнайди, чунки туристик диққатга сазовор жойларга бой жойлар яроқсиз ускуналар туфайли туристик қизиқишдан четда қолиши мумкин ва аксинча.

Жаҳоннинг бугунги замонавий аудиторлик амалиётида текширувларнинг сифати ва халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш учун уларни аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ замонавий дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш талаб этилмоқда. Аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ Малайзия ва Сингапурда аудиторлик текширувлари тўлиқ халқаро аудит стандартлари талаблари асосида ташкил этилаётган бўлса, Австралия, Бразилия ва Нидерландия каби давлатларда эса, ўз миллий хусусиятлари инобатга олинган ҳолда қисман халқаро стандартлар талаблари асосида текширувлар ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда жаҳон аудиторлик амалиётида халқаро аудит стандартларини қўллаш орқали хўжалик юритувчи субъектларга аудиторлик кафолатларини бериш, яъни, аудиторлик амалиётини “тасдиқлаш”дан “кафолатлаш”га ўтказиш асосий мақсад қилиб олинган. Ҳозирда жаҳоннинг етакчи давлатлари томонидан аудиторлик амалиётини тaкoмиллaштиришда текширувларни тўлиқ халқаро аудит стандартлари асосида ўтказилишини таъминлаш, ривожланган мамлакатлар қонунчилиги ва илғор тажрибасини амалиётга жорий этиш, аудиторларни халқаро стандартлар асосида профессионал сертификатлаш ҳамда лицензиялашнинг замонавий тизимини яратиш энг долзарб ва ўрганилиши зарур бўлган масалалардан саналади.


Бугунги кунда мамлакатимизда аудиторлик фаолиятининг мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базаси ва ўзига хос миллий аудиторлик хизматлари бозори шакллантирилди, уни ривожлантириш учун таъсирчан иқтисодий омиллар ҳамда солиқ имтиёзлари қўлланилмоқда, аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тизими жиддий равишда соддалаштирилди ҳамда эркинлаштирилди. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижаларига қарамасдан “...аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари умумэътироф этилган халқаро аудит стандартларига тўлиқ мос эмас, бу эса хорижий инвесторларда маҳаллий корхоналар молиявий ҳисоботларининг ҳаққонийлигини тушуниш кўникмасининг шаклланишини таъминламаяпти...”1.
Ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида мазкур муаммонинг ечими сифатида “йирик давлат корхоналарида молиявий ҳисобот тузиш ва аудит ўтказишда халқаро стандартларни жорий қилиш”2каби муҳим вазифалар белгилаб қўйилди. Ўз навбатида, юқоридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 25 феврал куни янги таҳрирдаги Аудиторлик фолияти тўғрисидаги Конун қабули қилинди ва унда аудиторлик текширувлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида ўтказилиши белгилаб кўйилди. Шу аснода, аудиторлик текширувини режалаштириш ва ўтказишнинг амалий ва услубий жиҳатларини такомиллаштириш, текширувларда илғор хориж тажрибаси ва дастурий воситалардан фойдаланиш, халқаро стандартлар асосида текширув натижаларини ҳужжатлаштириш, умумлаштириш ва баҳолаш каби масалалар яхлит тарзда батафсил ўрганилмаганлиги, хусусан, аудиторлик текширувини режалаштириш ҳамда ўтказишни такомиллаштиришга оид чуқур илмий тадқиқотлар олиб боришни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сон «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги “Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5210-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Муaммoнинг ўргaнилгaнлик дaрaжaси. Аудиторлик текширувини режалаштириш ва ўтказишнинг назарий ҳамда услубий асосларини яратиш ва уни такомиллаштириш бўйича кўплаб хорижлик иқтисодчи олимлар илмий тадқиқотлар олиб борганлар. Улар жумласига Подольский В.И. ва А.Д. Шеремет3ларни киритиш мумкин.
Мамлакатимиз иқтисодчи олимлари томонидан бу масалалар яратилаётган дарслик, монография ва ўқув қўлланмалар, шунингдек, эълон қилинаётган илмий мақола ва тезисларда қисман ўрганилган. Масалан, К.Б. Ахмеджанов, Р.Д. Дусмуратов, А.К. Ибрагимов, Н.Ф. Каримов ва И.И. Мелиев4лар томонидан аудиторлик текширувини режалаштириш ва ўтказишни назарий ҳамда услубий асосларининг айрим жиҳатлари ўрганилган Бу ҳолат мазкур мавзуда комплекс илмий изланишлар олиб бориш ва тадқиқот вазифаларини белгилашни тақозо этмоқда.

Download 19,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish