К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов



Download 1,14 Mb.
bet187/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

Дебет 8420 Кредит 4610 – 5 000 000 сўм (100000*50).
3.Вужудга келган салбий курс фарқи суммасини ҳисобдан чиқарилишига:
Дебет 9620 Кредит 8420 – 5 000 000 сўм (100000*50).

11.3.Резерв капитали ҳисоби


Резерв капитали – бу корхонанинг турли мақсадларларда ва турли манбалар эвазига шакллантирилган хусусий капиталининг бир тури. Ушбу капитал асосан қуйидаги манбалар ҳисобидан вужудга келади:

  • мавжуд мулкни қайта баҳолаш натижасида пайдо бўладиган янги қиймат эвазига;

  • корхонанинг соф фойдаси ҳисобидан;

  • қайтариб бермаслик шарти билан келиб тушган мулк эвазига.

Мулкни қайта баҳолашдан вужудга келадиган резерв капитали ҳисоби. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган «1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ»га13 ва унга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ корхоналар ҳар йилнинг 1 январь ҳолатига ўзларининг асосий воситаларини, тугалланмаган қурилиш объектларини бозор баҳоларидан келиб чиқиб ёки Иқтисодиёт вазирлиги белгилаган коэффициентлар асосида қайта баҳолайдилар14. Қайта баҳолашда асосий воситаларнинг олдинги бошланғич қиймати ва жамланган эскириши реал бозор баҳоларидан келиб чиқган ҳолда, кўпайиш ёки камайиш томонларига ўзгартирилиши мумкин. Агар ўзгартиришлар ўсиш томонга юз берган бўлса, ўртадаги ижобий фарқ резерв капиталини вужудга келишига сабаб бўлади.
21-сон БҲМС га мувофиқ қайта баҳолаш эвазига вужудга келган резерв капиталининг ҳисоби махсус 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг кредитида ва мос асосий асосий воситалар счётларининг ( 0110-0190) дебетида акс эттирилади. Асосий воситаларнинг жамланган эскиришини ўсиш томонга ўзгартирилиши 8510 “ Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг дебетида ва мос асосий асосий воситалар эскиришлари счётларининг (0210-0290) кредитида акс эттирилади. 8510 “ Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг кредит обороти ва дебет обороти суммалари ўртасидаги ижобий фарқ балансда қайта баҳолашдан вужудга келган махсус резерв капитали сифатида акс эттирилади. Агар қайта баҳолаш натижасида ушбу счётнинг дебет обороти кредит обороти суммасидан катта бўлса, у ҳолда корхона қайта баҳолашдан зарар кўрган бўлади ва у 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётининг дебетида ва 8510 “ Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Мулкни қайта баҳолаш натижасида вужудга келган резерв капитали корхона тугатилганда таъсисчиларнинг ҳиссаларига мос равишда тақсимланади, бунга дебет 8510 “Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счёти ва кредит 6620 “Чиқиб кетган таъсисчиларга уларнинг ҳиссалари бўйича қарз” счёти кредитланади.
Мисол. Айтайлик, 1 январь ҳолатига корхона биносининг бошланғич қиймати 100 000 000 сўм, жамланган эскириш суммаси 60 000 000 сўм, қолдиқ қиймати 40 000 000 сўм. Корхона қайта баҳолашни Иқтисодиёт вазирлиги белгилаган 1,05 коэффициентда қайта баҳолади. Қайта баҳолаш натижалари қуйидаги 9.1-жадвалда келтирилган.
9.1-жадвал

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish