К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов


Пул маблағларининг чиқими



Download 1,14 Mb.
bet134/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

2. Пул маблағларининг чиқими

1.1.

Корхонага берилган нақд пулларга

5010

5110

Чек, банк кўчирмаси

1.2.

Таъминотчиларга ўтказилган бўнак суммасига

4310

5110

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.3.

Таъминотчилар олдидаги кредиторлик қарзнинг ўтказилган суммасига

6010

5110

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.4.

Харидорларга улардан олинган бўнакларнинг қайтарилган суммасига

6310

5110

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.5.

Бюджетга ўтказилган бўнак тўловларига

4410,
4510

5110

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.6.

Бюджетга ўтказилган қарздорлик суммаларига

6410,
6510-
6530

5110

Тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкассо топшириқномаси,банк кўчирмаси

1.7.

Турли кредиторлик қарзларнинг узилишига

6910-
6990

5110

Тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкассо топшириқномаси,банк кўчирмаси

1.8.

Олинган кредитларнинг қайтарилишига

6810

5110

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер,банк кўчирмаси

1.9.

Олинган қарзларнинг қайтарилишига

6820

5110

Тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкассо топшириқномаси,банк кўчирмаси

1.10.

Ҳисобланган дивидендларнинг ўтказилишига

6610

5110

Тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкассо топшириқномаси,банк кўчирмаси

1.11.

Бошқа депозит счётларга пул маблағларининг ўтказилишига

5510-
5530

5110

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.12.

Қисқа муддатли қимматли қоғозлар сотиб олинганда

5810

5110

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.13.

Қисқа муддатли қайтариладиган молиявий ёрдам (кредит ёки қарз) суммасига

5820

5110

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.14.

Банкдаги жамғарма депозит счётларга қўйилган пул маблағларига

5830

5110

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.15.

Қилинган узоқ муддатли молиявий инвестицияларга

0610-
0690

5110

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.16.

Ўтказилган хайрия суммасига

9430

5110

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.17.

Банк хизматлари учун тўловнинг ундириб қолинишига

9430

5110

Мемориал-ордер,банк кўчирмаси



8.4. Банкдаги валюта счёти бўйича операцияларнинг ҳисоби

Корхонанинг валюта счётига худди ҳисоб-китоб счётига ўхшаш тарзда хорижий валюталар нақд ва нақдсиз йўллар билан келиб тушади. Нақд валюталар валюта счётига корхонанинг ўзи томонидан топширилади. Бунинг учун кассир ёки пул топшириш ваколати берилган бошқа шахс банкда “Нақд пул топширишга эълон” ҳужжатини тўлдиради.


Нақдсиз йўл билан пул маблағлари корхонанинг валюта счетига харидорлар ва буюртмачилардан, бошқа дебитор корхоналардан, давлат органларидан, банкнинг ўзидан келиб тушуши мумкин. Бундай пул маблағлари банкда корхонанинг валюта счётига тўлов топшириқномалари, электрон авизо, мемориал-ордерлар асосида киритилади.
Корхона валюта счётидан пул маблағлари нақд ва нақдсиз йўллар билан чиқим қилинади. Корхоналар нақд валюта маблағларини хизмат кўрсатувчи банклардан олишлари учун улар томонидан чиқарилган махсус чек дафтарчаларини сотиб оладилар.
Корхона валюта счётидан пул маблағлари нақдсиз йўл билан таъминотчиларга, бошқа кредитор корхоналарга, давлат органларига ўтказиб берилади, шунингдек банкнинг ўзи орқали шартнома шартларига кўра кўрсатилган хизматлар учун ушлаб қолинади. Пул маблағларини нақдсиз чиқим қилишга асос бўлиб тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари, инкассо топшириқномалари ва банкнинг мемориал ордерлари ҳисобланади.
Банк муассасаси барча кирим ва чиқим ҳужжатлари асосида шартномада кўрсатилган муддатларда корхонага валюта счётидан маълум бир давр учун кўчирма беради. Кўчирмада давр боши ва охирига валюта счетидаги пул маблағларининг қолдиғи, шу даврдаги барча кирим ва чиқимларнинг суммалари ҳужжатлар асосида кўрсатилади. Банк кўчирмасига чекдан ташқари барча кирим ва чиқимга гувоҳлик берувчи ҳужжатлар илова қилинади. Банк кўчирмалари корхона бухгалтериясида валюта счётидаги пул маблағларининг синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларини юритишга асос бўлади.
Валюта счётидаги пул маблағларининг ҳисоби 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари» ва 5220 «Чет элдаги валюта счётлари» да юритилади. Ушбу валюта счётларини юритиш ҳисоб-китоб счётини юритиш тартибига тўлиқ ўхшайди. Фақат фарқ шундаки, валюта счётлари икки бирликда, яъни чет эл валютаси ва миллий валюталарда юритилади. Банк валюта счётларидаги пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракатини фақат чет эл валютасида ҳисобини юритади ва чет эл валютасида ифодаланган валюта счётларидан кўчирмани беради. Корхона эса валюта счётларидаги пул маблағларини ҳам чет эл валюталарида, ҳам уларни Марказий банк эълон қилган расмий курслар бўйича миллий валютага ўтқазилган ҳолда ҳисобга олади. Бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шаклларида чет эл валюталари фақат миллий валюта ҳисобида акс эттирилади.
Чет эл валюталарининг келиб тушиши ва чиқими операциялар юз берган санадаги расмий курслар бўйича ҳисобга олинади. Келиб тушган санадан бошлаб мавжуд чет эл валюталари бўйича расмий курсларни ўзгариши санасига курслар ўртасидаги фарқлар вужудга келади. Агар курслар ўсиш томонга ўзгарган бўлса мавжуд чет валюталари бўйича корхона ижобий курс фарқларидан даромадга эга бўлади. Агар курс пасайиш томонга ўзгарган бўлса мавжуд чет валюталари бўйича корхона салбий курс фарқларидан зарар кўрган бўлади.
Валюта счётлари бўйича асосий хўжалик операцияларига қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади (8.5-жадвалга қаранг).
8.5-жадвал

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish