К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов


Бухгалтерия балансини тузиш



Download 1,14 Mb.
bet228/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

15.2. Бухгалтерия балансини тузиш

Бухгалтерия баланси (1-сон шакл) ҳисобот даврининг боши ва охирига хўжалик юритувчи субъектларнинг активлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг ҳолатини пулда акс этувчи ҳисобот шаклидир. Бухгалтерия балансини тузиш учун жорий давр якунлангач қуйидаги ишлар амалга оширилиши лозим:



  • Бош китобда очилган барча синтетик счётлар ёпилади, яъни уларнинг дебет ва кредит оборотлари суммалари жамланади ва охирги қолдиқлари топилади;

  • Бош китобда очилган синтетик счётларнинг бош қолдиғи, дебет обороти, кредит обороти ва охирги қолдиғининг уларга очилган аналитик счётларнинг (журнал-ордерлар, қайдномалар, мемориал-ордерлар, карточкалар ва бошқалар) йиғма маълумотлари ( мос равишда бош қолдиқ, дебет оборот, кредит оборот, охирги қолдиқ) билан уйғунлиги таъминланади. Бундай уйғунликнинг бўлмаслиги хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттиришда хатоликларга йўл қўйилганлигидан дарак беради. Уйғунликни таъминлаш учун счётларга ёзувлар аналитик счётлар бўйича қайта текширилиб чиқилиши лозим, тегишли ҳолларда аниқликга эришиш учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати таққослама далолатномалар билан расмийлаштирилади.

  • Барча моддий бойликларни акс эттирувчи счётлар бўйича ҳисоб маълумотларини аниқлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида уларнинг давр охиридаги ҳолати инвентаризация қилинади. Бу, айниқса, пул маблағларига, товар-моддий бойликларга, шунингдек ҳисоб-китобларга бевосита таалллуқлидир. Ҳисобот даври охиригача икки-уч ой олдин муддатда инвентаризациядан ўтказилган моддий бойликлар, масалан асосий воситалар, номоддий активлар, тугалланмаган қурилиш ишлари, бўйича инвентаризациядан кейинги маълумотлар хужжатлар асосида қайта кўриб чиқилади.

  • Бош китобда очилган синтетик счётлар бўйича йиғма оборот қайдномаси тузилади, унда учта жуфт тенгликни (актив ва пассив счётлар бўйича мос равишдаги дебет ва кредит бош қолдиқлар, дебет ва кредит оборотлар, шунингдек дебет ва кредит охирги қолдиқлар суммаларининг тенглиги) мавжудлиги текширилади.

Юқорида келтирилган ишлар амалга оширилгач, бевосита бухгалтерия ҳисоби счётларининг охирги қолдиқ маълумотлари бухгалтерия балансининг тегишли моддаларига Қоидага мувофиқ ўтказилади. Компьютерлаштирилган бухгалтерия ҳисоби шароитида счётларнинг маълумотлари асосида бухгалтерия баланси автоматик тарзда шаклланади. Бунинг учун компьютер хотирасида счётлар ва баланс моддалари ўртасидаги боғликлик классификатори, шунингдек бундай боғлиқлик асосида баланс моддаларини шакллантириш алгоритмлари ва дастурий таъминоти мавжуд бўлиши лозим.
Бухгалтерия балансини тузиш унинг тасдиқланган шаклида келтирилган реквизитларни тўлдириш, шунигдек унинг ҳар бир моддаси қаршисига тегишли счётларнинг давр охиридаги қолдиқ суммаларини минг сўм ҳисобида ёзиш орқали амалга оширилади. Суммаси мавжуд бўлмаган моддалар қаршисига чизиқча қўйилади. Баланс моддаларининг суммалари иккита бўлим, бўлимлар ичида эса алоҳида гуруҳлар бўйича жамланади ва улар баланснинг алоҳида сатрларида кўрсатилади. Иккита бўлим бўйича жамланган суммалар баланснинг охирги сатрида қўшиб ёзилади, ушбу сумма “баланс валютаси” деб аталади ва у корхонанинг барча активларининг ва барча пассивларининг умумий суммасини ифодалайди.
Бухгалтерия балансининг охирида алоҳида жадвал кўринишида балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган қимматликларнинг давр боши ва охирига мавжудлиги тўғрисида маълумотлар берилади.
Бухгалтерия балансининг сатрлари Қоидага мувофиқ қуйидаги тартибда тўлдирилади (15.2-жадвалга қаранг).
15.2-жадвал

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish