Корхона харажатларини туркумлаш асослари. Бухгалтерия ҳисобида корхонанинг барча харажатларини асосан иккита белгиси бўйича таснифлаш муҳим аҳамият касб этади. Булар:
фаолият турларига тегишлилигига кўра;
қайси ҳисобот даврига тегишлигига кўра.
Харажатларнинг юқоридаги белгилари бўйича таснифи кўргазмали тарзда 13.1-расмда келтирилган.
13.1-расм. Корхона харажатларини молиявий ҳисоб ва ҳисобот мақсадларида таснифлаш асослари
Фаолият турларига тегишлилигига кўра корхоналарнинг барча хражатлари асосий фаолиятга доир харажатлар ҳамда асосий бўлмаган фаолият турларига доир харажатларга бўлинади.