201
фалокатли қор кўчкилари, селларни ва бошқа табиий жараёнларни содир бўлиши
боғлиқ. Ҳатто 1959 йилдаёқ йиллар бўйича Қуёш доғларининг ўзгариши ва
сурилмаларни ривожланиш даврлари жадвали тузилган.
Географик баҳолаш усули. Ушбу усул ёрдамида табиий шароитнинг ҳозирги
ҳолати баҳоланиб, унинг натижалари асосида келажакдаги ҳолати башорат қилинади.
Бунда асосан инсоннинг фаолиятини табиатга таъсирининг турли жиҳатлари
баҳоланади. Мазкур усулни қўлланганда аввал қуйидаги кўрсаткичлар аниқланади:
баҳолаш объекти; баҳолаш жиҳатлари; баҳолаш ўлчамлари. Табиий муҳитнинг
ҳолатини баҳолашни асосий объектлари бўлиб табиий ва сунъий омилларни
ландшафтларга таъсирини ҳозирги ва келажакдаги чегаралари ва ушбу таъсирига
ландшафтларнинг акс таъсири ҳисобланади. Бунда ландшафтларнинг ҳозирги ҳолати
башорат учун дастлабки асос бўлиб хизмат қилади. Географик баҳолаш жиҳатлари
турлича бўлиши мумкин: технологик, муҳандислик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва
ҳ. к. Мазкур жиҳатларнинг муҳим мақсади табиий муҳитни ифлосланиши,
биологик
маҳсулдорлиги ва барқарорлиги ҳисобланади. Баҳолаш ўлчамлари асосан иқтисодий
бўлади, улар хўжаликни атроф муҳитга таъсирини хўжалик ва ижтимоий аҳамиятини
аниқлаб беради.
Табиий муҳитни ҳозирги ва бўлажак ҳолатини баҳолаш учун қуйидагилар
аниқланади (бошланғич асос): табиий муҳитга таъсир этиш жараёнлари ва манбалари:
табиий муҳитдаги мавжуд ва бўлажак ўзгаришлар; табиий муҳитнинг ўзгариши
оқибатларини инсон фаолиятига таъсири (соғлиғи, хўжалиги, маънавий дунёси ва ҳ. к.)
Ландшафт индикацияси усули. Табиий муҳит ҳолатининг ўзгаришини ландшафт
индикацияси табиат таркиблари ўртасидаги фазовий – вақт корреляцион алоқаларига
асосланган. Мазкур усул уларни ривожланиш йўналишларини ва тузилишларини
аниқлашга имкон беради.
Бунда индикатор (белги) сифатида табиат таркиблари ва ландшафт ҳисобланади.
Ҳар бир табиий шароитда маълум бир индикатор бўлади, бошқа шароитларда у
ишламаслиги мумкин. Кўпинча индикатор сифатида ўсимликлар ва тупроқ қоплами
ҳамда тоғ жинсларининг ҳолати асос қилиб олинади. Масалан, табиий муҳитдаги илк
ўзгаришларни ўсимликларни хилларини ва тупроқларни мавсумий ўзгаришига қараб
аниқлаш мумкин.
Палеогеографик усул. Ушбу усул табиий муҳитдаги ривожланиш ёки ўзгариш
йўналишларини қадимги даврдан ҳозирги даврдаги ва ҳозирги даврдан келажакка
экстрополяция
қилишга
асосланган.
Палеоиқлимий,
палеоботаник,
палеогидрогеологик, ва бошқа палеогеографик усуллардан фойдаланилган ҳолда
табиий жараёнларни ва ландшафтларни қайтариши ёки қайтарилмаслиги ҳақида
башорат маълумотларини олиш мумкин. Масалан, илиқ ва совуқ даврларни алмашиниб
туриши ва улар билан боғлиқ ҳолда ландшафтларни алмашиниши.
Ўхшатиш усули. Мазкур усулда башорат қилинаётган объект ҳақидаги
маълумотлар унга ўхшаш бошқа объект маълумотлари асосида олинади. Бунда асосий
муаммолардан бўлиб ўхшатиш объектини танлаш ҳамда ўхшатиш ўлчамларини
аниқлаш ҳисобланади. Объектларнинг
географик жойланиши, геологик тузилиши,
рельефи, гидроиқлимий, ўсимлик ва тупроқ шароити, ўлчамлари, иқтисодий
кўрсаткичлари ўхшаш бўлмоғи лозим.
Статистик усул. География фанида ҳодиса ва жараёнлар ҳақида маълумотларни
таҳлил қилиш ва улар асосида объектни бўлажак ҳолати башорат қилинади.
Башорат қилинаётган объектнинг ёки жараёнларнинг ҳолатини ўрганиш учун
қуйидагилар амалга оширилади: уларнинг вақт давомидаги барқарор ўлчамлари
қидирилади; қонуниятлар аниқланади (мазкур ўлчамларни вақт ва фазода қандай
202
боғланганлиги); қонуниятларни тадқиқ этиш давомида вақт ва фазода мазкур
қонуниятлар қандай ўзгариши аниқланади. Атроф муҳит таркибий қисмларини қандай
ўзгаришини башорат қилиш учун қуйидагиларни билиш лозим:
-
атроф муҳит асосини таркибий қисмлари ва элементларининг табиий
ривожланишнинг йўналиши ва тезлигини;
-
башоратда иложи борича кўпроқ ўзгарувчилиларни ҳисобга олиш;
-
жамият таъсирида табиатни ва унинг алоҳида таркибий қисмларини
ўзгаришини ўрганиш;
-
ижтимоий тизимларни ва уларнинг алоҳида қисмларини
ривожланишини
ўрганиш;
-
кўрсаткичларни қисқа, ўрта ва узоқ башоратлар учун яроқлилиги
даражасини аниқлаш.
Статистик тадқиқотларда ўртача арифметик, ўртача квадратик оғиш, гистограмма,
энг кичик квадратлар, алоқа зичлиги, ўзгариш коэффиценти, регриссион таҳлил ва
бошқа кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Экстраполяция усули. Фаннинг жуда кўп соҳаларида баъзи бир қўшимчалар ва
тузатишлар билан қўлланилади. Мазкур усул башоратни ишлаб чиқишни
шакллантирадиган математик статистикага асосланади. Маълум бир вақт оралиғида
башорат даврини ҳисобга олган ҳолда сифат ва миқдорий қийматлар асосида башорат
қилинаётан кўрсаткич аниқланади. Бунинг учун башорат қилинаётган объектнинг вақт
давомида ривожланиш йўналиши аниқланади ва объектни ўтган даврда аниқ ҳозирда
ва келажакда ривожланиш кўрсаткичлари чизмаси чизилади.
Эксперт баҳо усули. Башорат қилинаётган объект назарий асосга эга бўлмаган
тақдирда мазкур усул қўлланилади. Эксперт усули башоратшуносликда қуйидаги
ҳолларда қўлланади:
-
башорат объекти ҳақида етарлича тасаввур ва ишончли статистик
маълумотлар бўлмаган тақдирда;
-
башорат қилинаётган объектни фаолият муҳитида катта мавҳумликлар
вужудга келган
шароитда;
-
қисқа ва экстремал шароитларда башорат ишлари олиб борилганда.
Башоратни экспертлар гуруҳи олиб боради. Мазкур гуруҳда турли соҳалар
бўйича экспертлар хулоса ишлаб чиқади. Сўнгра мазкур хулосалар умумлаштирилиб
ягона қарор қабул қилинади.
Ҳар бир башорат усули маълум бир ўзига хос шароитда, яхши натижалар
берадиган тақдирдагина қўлланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: