К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

географик стационар
деб аталади. 
Стационар (мунтазам) тадқиқотлар ланшафтларни фаолияти ва динамикасини 
тахлили билан боғлиқ. Стационарлар типик ландшафт доирасида ташкил қилинади ва 
ана шу ландшафтнинг модели бўлиб ҳисобланиши мумкин. 
Географик стационар доирасида алоҳида жойлар танланади. Мазкур жойлар 
эталон жойлар бўлиб, уларда ландшафтлар ва уларнинг таркиблари ҳар томонлама 
ўрганилади. Бундай жойларда ландшафтлар ҳам стационар хам экспедиция 
тадқиқотлари давомида ўрганилади. 
Ландшафтларнинг хоссалари ўрганадиган ва кузатиладиган жойлар географик 
полигонлар 
деб аталади. Кузатувлар самолётларда, вертолётларда ва космик 
аппаратларда ўрнатилган махсус приборлар ёрдамида олиб борилади. 
3.
Биосфера поғонаси. Асосий вазифаси атроф муҳитнинг ўзгаришини 
глобал миқёсда кузатиш (атмосферанинг мусаффолиги ва уни инсон таъсирида 
ўзгариши, жаҳон сув мувозанати, Дунё океанини ифлосланиши, географик қобиқ ва
космос ўртасида иссиқликнинг алмашиниши). 
Биосфера поғонасининг кузатиш объекти бўлиб географик қобиқ ва унинг 
таркибий қисмлари ҳисобланади. Мазкур поғонада кузатишнинг асосий мақсади – 
инсонни яшашига ҳавф соладиган, хўжалик фаолияти оқибатларини олдини олишдир. 
Биосфера мониторинги тизими ернинг сунъий йўлдошлари ёрдамида масофадан 
кузатиш ва маълумотларни автоматик қайта ишлаш натижаларига асосланади. 
14.4. Иссиқлик ва моддаларнинг техноген оқимларини бошқариш. 
Инсониятнинг бутун тарихи географик қобиқдаги иссиқликни ўзлаштириш 
билан боғлиқ. Инсоният турли шаклдаги иссиқликни ўзлаштириш давомида географик 
қобиқнинг иссиқлик мувозанатига таъсир этади. Мазкур таъсир охирги вақтда айниқса 
сезиларли бўлиб бормоқда. Натижада радиацион мувозанат, Ернинг иссиқлик 
мувозанати ўзгариб бормоқда. 
Географик қобиқнинг радиацион мувозанатига таъсирни ўрганиш жараёнида 
қуйидаги натижалар олинган (Геренчук ва бошқалар, 1981): 

Радиацион мувозанат – қуёш энергиясининг келиш ва сарфланиши ўртасидаги 
мустаҳкам динамик мувозанатдир; 

Радиацион мувозанатнинг мустахкамлиги туфайли, қисқа вақтли ўзгаришлар 
мувозанатни буза олмайди, мувозанат яна ўз-ўзидан қайта тикланаверади; 

Кичик, аммо доимий таъсир, мувозанатни маълум бир томонга ўзгаришига олиб 
келиши мумкин. 
Ҳақиқатда буни қандай содир бўлишини кўриб чиқамиз. Радиацион 
мувозанатдаги туйнукни Ернинг нурланиши ўйнайди. Агар Ер юзаси ҳароратини 
оширадиган бўлсак, Ернинг нурланиши, яъни иссиқлик тарқатиши кескин ортади. Агар 
Ер юзаси ҳароратини ўзгариши қисқа вақтли бўлса мувозанат тезлик билан тикланади. 
Агар ҳаракатни ўзгаришини келтириб чиқарган омил узоқ вақт давомида таъсир этса, 
унда янги мувозанат холати вужудга келади. Мазкур мувозанат Ерга келаётган 
радиация ва Ернинг иссиқлик таратиш нисбатига мос келади.
Географик қобиқ томонидан ўзлаштирилган Қуёш иссиқлиги унинг фаолиятини 
сақлаб туриш учун сарфланади. 


193 
Радиацион мувозанатнинг Ерга келадиган қисмини меъёрга солиб турадиган 
омиллар. Ер юзасининг альбедоси «

» келаётган радиациянинг ўзлаштириш 
коэффициенти бўлиб ҳисобланади. Мазкур коэффициент вақт ва фазода ўзгариб 
туради. Мазкур ўзгариш географик қобиқдаги радиацион мувозанатни вақт ва фазодаги 
хилма-хиллигини келтириб чиқаради. Бундан ташқари у келаётган иссиқликни меъёрга 
солиб турувчи омил бўлиб хам ҳисобланади. Масалан, қор ёғиши билан Ер юзасининг 
альбедоси кескин ортиб кетади, натижада географик қобиққа келаётган иссиқлик 
миқдори кескин камаяди. Бу эса, қор кўчиши имкониятини кучайтириб юборади.
Ернинг альбедосига жуда кўп омиллар таъсир этади. (қуриқлик, сувлик, 
ландшафт тури, ландшафт ҳолати). Альбедога инсоннинг хўжалик фаолияти ҳам кучли 
таъсир кўрсатади. (13-жадвал) 
Даштларда ёққан қор келаётган радиация миқдорини 8-марта камайтириб 
юборади. Альбедо даштларни шудгорлаш, ўрмонларни кесиш, ўсимлик қопламининг 
ўзгариши натижасида ҳам ўзгариб туради. 
Шундай қилиб Ер юзасининг альбедо миқдори географик қобиққа келаётган 
иссиқлик миқдорини бошқариб туради. 
13-жадвал 
Турли хил юзаларда альбедо миқдори. 
Юза тури 
Юза
Алқбедо, % 
Тупроқлар
Майда қум 
37 
Қуруқ қора тупроқ 
14 
Нам хайдалган дала 
14 
Нам қора тупроқ 

Қор ва муз қоплами 
Зич тоза қуруқ қор 
86-95 
Денгиз музи 
36 
Сув билан қопланган муз
26 
Ўсимлик қоплами 
Бутали чўл 
20-29 
Кузги буғдой 
16-23 
Дуб ўрмони 
18 
Барли ўрмон 
17 
Қарағай ўрмони 
14 
Дашт ўсимликлари 
12-13 
Ботқоқ
10-14 
Қор ёки муз қоплами юзасини қорайтириб олиб альбедо миқдорини камайтириб 
юбориши мумкин. Айрим ҳудудларда бундай усул тоғ музликларини эриш суръатини 
ошириш ва дарёлар сувини кўпайтириш учун қўлланилади. 
Ер юзасига келаётан радиация миқдори альбедодан ташқари атмосферани 
тиниқлигига ҳам боғлиқ. Аэрозоллар миқдорининг ортиши инсоннинг хўжалик 
фаолияти таъсирида хам содир бўлади. Бундай худудларда қисқа тўлқинли радиация 
миқдори камайиб кетади, бу эса келаётган радиацияни энергетик имкониятини 
камайтириб юборади. 
Демак, Ерга келаётган радиация миқдорини бошқариб турадиган омиллар икки 
гурухга бўлинар экан: 


194 
- Ер юзаси альбедоси; 
- Атмосферанинг тиниқлиги. 
Мазкур омиллар таъсирида Ер юзасига келаётган Қуёш радиацияси кескин 
ўзгариши мумкин. 
Радиацион мувозанатнинг сарфланадиган қисмини бошқариб турадиган 
омилларга иссиқлик таратаётган юзанинг ҳаракати ва атмосферанинг шаффофлиги 
киради. 
Ер юзасини иссиқлик таратишини миқдори тўлқин узунлигига боғлиқ. Тўлқин 
узунлиги эса ҳароратга боғлиқ. Ҳарорат ортиши билан тўлқин узунлиги қисқаради, 
иссиқлик таратиш суръати ортади. Ер юзасини энг кўп миқдорда нурланиши 
спектрнинг инфрақизил зонасига тўғри келади. Нурланишнинг энг юқори миқдори 
узунлиги 10 мкм бўлган тўлқинларга тўғри келади. 
Атмосферанинг шаффофлиги сув буғлари, озон, углерод диоксиди миқдорига, 
булутликка, туманликка ва бошқа нарсаларга боғлиқ.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish