К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З


-§. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet351/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

7-§. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида
маълумотнома (2а-сонли шакл)
183. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маъ- 
лумотномада ҳисобот даври охирги санасида корхона деби­
торлик ва кредиторлик қарзларининг ҳолати акс эттирилади.
1. 2-устунда — “Дебиторлар ва кредиторлар рўйхати” — 
дебитор (кредитор)дан юқори турадиган вазирликлар (идо­
ралар) буйича дебитор ва кредиторлар рўйхати келтирилади. 
Агар дебитор (кредитор) юқори турадиган вазирликка (идо- 
рага) эга бўлмаса, юридик шахснинг тўлиқ номини кўрса- 
тиш^лозим.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги қарзлар буйи­
ча дебитор (кредитор) номи (тўлиқ ёки умумқабул қилин- 
ган қисқартириш лар билан) кўрсатилади, шунингдек, қавс- 
ларда мамлакатнинг номи кўрсатилади.
2-устунда 2.1, 2.2.1, 3.1, 5.1, 5.2.1, 6.1-сатрлар буйича 
мажбурий тартибда дебитор (кредитор)нинг номини кўрса- 
тиш лозим.
184. 3-устунда қарзнинг умумий суммаси кўрсатилади, 
хусусан:
а) 1-сатр буйича дебиторлик қарзининг умумий суммаси 
кўрсатилади, у 3-устуннинг 2 ва 3-сатрлари суммасига тенг 
бўлиши керак;
б) 4-сатр бўйича кредиторлик қарзнинг умумий суммаси 
кўрсатилади, у 3-устуннинг 5 ва 6-сатрлари суммасига тенг 
бўлиши керак.
Дебиторлик қарзининг умумий суммаси ўз ичига узоқ 
муддатли ижара бўйича олинадиган тўловларни, харидор ва 
буюртмачилардан, шўъба ва тобе хужалик жамиятларидан, 
даъволар бўйича олишга доир ҳисоб варақаларини; ходим­
ларга, маҳсулот етказиб берувчиларга, пудратчиларга берил­
ган бўнакларни; бюджетга, давлат мақсадли жамғармаларига 
ва суғурта бўнак тўловларини; муассисларнинг устав сармоя­
сига бадаллар бўйича қарзларини; ходимлар ва бош қа деби- 
торларнинг бошқа операциялар, ижара мажбуриятлари бўйича 
қарзларини, шу жумладан, ички идоравий хисоб-китоблар­
ни олади. Бунда ички идоравий ҳисоб-китоблар деганда мус-


тақил балансларга эга бўлган ва бир муайян вазирлик, идо- 
ра, корпорация, уюшма, концерн ёки бирлашма таркибига 
кирадиган корхоналар ва ташкилотлар ўртасидаги хисоб-ки­
тоблар тушунилади. Дебиторлик қарзининг умумий суммаси 
бухгалтерия баланси 1-сон ш аклининг 110 ва 210-сатрлари 
суммасига мувофиқ келиши керак (алоҳида бўлинмаларнинг 
қарзи бундан мустасно).
Кредиторлик қарзининг умумий суммаси ўз ичига махсу­
лот етказиб берувчилар, пудратчилар, шўъба ва тобе хужа­
лик жамиятларига тўлашга доир ҳисобваракдарни; олинган 
бўнакларни; бюджетга, суғурта бўйича давлат мақсадли жам- 
ғармалари, муассислар олдидаги, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 
ва бошқа кредиторлар олдидаги тўловлар бўйича қарзларни, 
шу жумладан ички идоравий корхоналар билан хисоб-кито­
бларни олади. Кредиторлик қарзининг умумий суммаси бух­
галтерия баланси 1-сон ш аклининг 491 ва 601-сатрлари сум­
масига мувофиқ келиши керак.
185. 3-устун бўйича 2, 2.1, 2.2, 2.2.1, 3.3.1-сатрлар буйи­
ча 1-сатр бўйича акс эттирилган дебиторлик қарзининг уму­
мий суммаси куйидаги тартибда очиб кўрсатилади:
а) 2-сатр бўйича республика ичида дебиторлик қарзи- 
нинг умумий суммаси кўрсатилади;
б) 2 .1-сатр бўйича республика ичида дебиторларнинг ном- 
лари бўйича кўрсатилади;
в) 2.2-сатр бўйича ички идоравий дебиторлик қарзининг 
умумий суммаси келтирилади;
г) 2.2.1-сатр бўйича 2-сатрдан ажратилган, дебиторлар 
номлари бўйича ички идоравий қарз суммаси кўрсатилади;
д) 3-сатр бўйича республика ташқарисидаги дебиторлик 
қарзининг умумий суммаси кўрсатилади;
е) 3.1-сатр бўйича республика ташқарисида дебиторлар 
номлари бўйича қарз кўрсатилади.
186. 5, 5.1, 5.2, 5.2.1, 6, 6.1-сатрлар 184 ва 185-бандларга 
кўра, дебиторлик қарзига ўхшаш ҳолда тўлдирилади.
187. 4-устунда муддати ўтказиб юборилган, қонун хуж­
жатларида белгиланган муддатларда сўндирилмаган қарзнинг 
умумий суммаси кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 19 
июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 
12 майдаги “Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида 
ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар рахбарларининг 
масъулиятини ош ириш борасидаги чора-тадбирлар тўғриси- 
д а” ги ПФ-1154-сон Ф армонини қисман ўзгартириш тўғриси- 
д а” ПФ -2340-сон Ф армонининг 1-бандига мувофиқ (Узбеки­
стон Республикаси Олий М ажлисининг ахборотномаси, 1999 
йил 7-сон) дебиторлик қарзи товарлар ҳақиқатда юклаб жўна-


тилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган кундан 
бошлаб 90 кун ўтгач ўтказиб юборилган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар М ахкамасининг 1999 
йил 21 сентябрдаги “Табиий газни етказиб бериш ва унинг 
учун ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш тўғриси- 
да” 439-сон қарори билан (“Ўзбекистон Республикаси ҳуку- 
матининг қарорлари тўплами”, 1999 йил 9-сон, 57-модда) 
айрим корхоналарга (қарорга 5-илова) мавсумийлик ва тех­
нологик жараёнларнинг хусусиятларидан келиб чиадб, ис­
тисно тариқасида “Ўзтрансгаз” АКга етказиб берилган газ 
учун 120 кун давомида ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилган. Юқорида 
кўрсатилган қарорнинг 5-иловасида саналган корхоналар учун 
ўтказиб юборилган дебиторлик қарзининг муддати товарлар 
ҳақиқатда юклаб жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар 
кўрсатилган кундан бошлаб 120 кун ўтгач белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар М аҳкамасининг 2000 
йил 29 июндаги “ Биржадан ташқари валюта бозорини янада 
ривож лантириш ва мустаҳкамлашга д оир чора-тадбирлар 
тўғрисида” 245-сон қарорига кўра (“Ўзбекистон Республика­
си ҳукуматининг қарорлари тўплами” , 2000 йил 6-сон, 33- 
модда), марказлаштирилмаган экспорт операциялари бўйича 
тушумнинг келиб тушиши ёки товарни қайтадан олиб ке­
лиш муддати 60 кундан ошмаслиги керак, муассислар томо­
нидан хориждаги корхоналар (савдо уйлари, савдо ваколат­
хоналари, шўъба ва тобе хужалик жамиятлари, фирма дўкон- 
лари, дилерлик тармоқлари ва консигнация омборлари) ман­
зилига олиб чиқиладиган товарлар буйича — 180 кундан 
ошмаслиги керак. Ташқи савдо операциялари буйича қарз 
божхона чегарасидан ўтилганидан кейин тегишлича 60 ва 
180 кун ўтгач ўтказиб юборилган қисобланади.
Бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий 
тўловлар бўйича кредиторлик қарзи қонун ҳужжатларида бел­
гиланган тўлов муддатлари тугагандан кейин келадиган кун­
дан бошлаб ўтказиб юборилган \исобланади.
Бошқа кредиторлик қарзлари бўйича ўтказиб юбориш 
муддати сўндириш нинг муайян муддатлари белгиланган хужа­
лик шартномалари асосида аниқланади.
188. 
Корхонага боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича юзага 
келган кдрзлар бўйича:
а) 
5-устунда корхонага боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича 
юзага келган умумий қарз кўрсатилади, хусусан;
1-сатр бўйича — дебиторлик қарзининг умумий сумма­
си, у 7, 9, 11, 12-устунларда кўрсатилган суммага тенг бўли- 
ши керак;
4-сатр бўйича — кредиторлик қарзининг умумий сумма­
си, у 7, 11, 12-устунларда кўрсатилган суммаган тенг бўли- 
ши керак;


б) ўтказиб юборилган қарзнинг умумий суммаси кўрса- 
тилади (ўтказиб юбориш муддати мазкур қоидаларнинг 187- 
бандига мувофиқ аникданади);
в) 7-устунда корхона ва ташкилотнинг ҳукумат қарорла- 
рига кўра олдиндан ҳақ тўламасдан юклаб жўнатилган (олин­
ган) 
маҳсулот (иш , хизмат) бўйича умумий дебиторлик 
(кредиторлик) қарзи кўрсатилади. Ундан ўтказиб юборилган 
қарз 8-устун бўйича акс эттирилади (ўтказиб юборилган муд­
дат мазкур қоидаларнинг 187-бандига мувофиқ аникданади);
г) 9-устунда улар бўйича хом-ашё ва материалларни дав­
лат захиралари ва фондларидан юклаб жўнатиш назарда ту­
тилган бўнак тўловларининг суммаси кўрсатилади. Ундан муд­
дати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи 10-устунда кўрса- 
тилади (ўтказиб юборилган муддат мазкур қоидаларнинг 187- 
бандига мувофиқ аникданади);
д) 11-устунда корхона ва таш килотнинг ҳукумат қарор- 
лари бўйича қарзни 
с ў н д и р и ш
муддати аникданган тартибда 
кечиктирилган қарзи акс эттирилади;
е) 12-устунда қонун ҳужжатларига мувофиқ такдим этил­
ган даъволар бўйича суд тергаб-текшируви жараёнида бора­
диган қарз суммаси кўрсатилади. Бу ерда унинг бўйича хужа­
лик судининг кредитордан ундириш тўғрисида ҳал қилув 
қарорлари чиқарилган қарз ҳам акс эттирилади.
189. Зарурат туғилган такдирда корхона ва ташкилотларга 
“ Корхонага боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича юзага келган 
қарз” бўлимида қўшимча устунлар очишга рухсат берилади.
190. 2а-сон шакл сатрларининг микдори тегишлича 2.1, 
2.2.1, 3.1, 5.1, 5.2.1, 6.1-сатрлар бўйича кўрсатиладиган де­
биторлар ва кредиторлар микдорига боғликдир.
191. 2а-сон шакл раҳбар ва бош бухгалтер томонидан 
имзоланади ҳамда ҳар бир саҳифада муҳр билан тасдикданади.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish