та баҳолаш натижасида номоддий активнинг баланс қиймати камайган бўлса, бу камайиш аввалги баҳодан ошадиган суммада харажат сифатида тан олинади. 9.3. Номоддий активлар киришини ҳисобга олиш
Номоддий активларни бухгалтерия ҳисобида хисоб га олиш учун қуйидаги ҳисобварақдар очилган: 0410—“Патентлар, ноу-хау ва лицензиялар” 0420—“Савдо маркалари, товар белгилари ва сано ат намуналари” 0430—“Дастурий таъминот” 0440—“Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи” 0450—“Ташкилий харажатлар” 0460—“ Франшизалар ” 0470—“Муаллифлик ҳуқуқлари” 0480—“Гудвилл” 0490—“Бошқа номоддий активлар”. Номоддий активларнинг кирим қилиниши ку йидаги кўринишларда бўлади: ♦ корхона томонидан яратилиши; ♦ бошқа корхоналардан сотиб олиш;
♦ текинга олиш; ♦ номоддий активни муассислар томонидан корхо нанинг устав капиталига уларнинг улуши тарзида ёки акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳисобига киритиш. Номоддий активларни кирим қилишда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади: ♦ номоддий активлар корхона томонидан яратилга- нида — номоддий активни барпо этиш тўғрисидаги шартнома; корхона раҳбарининг барпо этилган объект тўғрисидаги ҳужжатларга махфийлик мақомини бериш ва бу ҳужжатлардан фойдаланувчилар доирасини чек лаб қўйиш йўли билан объектни ноу-хау сифатида хиз мат ёки тижорат сири режимини таъминлаш тўғриси- даги муҳофаза ҳужжати; объектни барпо этишга кетган харажатларни тасдиқловчи хужжатлар; объектни ки рим қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома ва баҳолаш далолатномаси;