К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З


Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet324/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

20.7. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни
ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни Ўзбекис- 
тон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмалар қазиб 
олиш, шунингдек қазилмалар қазиб олиш билан бог- 
лиц бўлмаган ер ости иншоотлари куриш ва улардан 
фойдаланишни амалга оширувчи шахслар тўлайди.
Фойдали қазилмалар таркиби ва солиқ ставкалари 
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томо­
нидан тасдиқланади. Ер қаърини геологик жиҳатдан 
ўрганувчи, геология ҳудудларида илмий ишларни олиб 
борувчи, ер ости иншоотларини курганлик ва улардан 
фойдаланганлик учун бюджет ташкилотлари мазкур со- 
лиқни тулашдан озод кдлинади.
Мисол.
Ҳисобот даврида корхонада қазиб олинган кўмир 
ҳажми 2000 минг сўмни ташкил этади, солиқ ставкаси 3,8%.
С олиқ суммаси 2000 минг сўм х 3,8% = 76 минг сўмни 
ташкил этади.
Ҳисоблаб чиқилган солиқ суммаси \а р ойда 9430—“ Б о­
шка операцион харажатлар” ҳисобварағининг дебети ва 6410—
“ Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” 
ҳисобварағининг 
кредитида акс эттирилади:
Д -т 9430—“ Бошқа операцион харажатлар” ҳисобварағи — 
76000 сўм;
К-т 6410—“Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” ҳисоб- 
варағи — 76000 сўм.
Ушбу солиқ бюджетга тўланганда:
Д -т 6410—“ Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” ҳисоб- 
варағи — 76000 сўм;
К-т 5110—“Ҳисоб-китоб счёти” ҳисобварағи — 76000 сўм.
20.8. Экология солиғини ҳисоблаш ва тўлаш
тартиби
Экология солиғи тўловчилари товарлар ишлаб чи- 
қарадиган, ишларни бажарадиган, хизматлар кўрсата- 
диган, мустақил балансга ва ҳисоб-китоб варағига эга 
бўлган юридик шахслар ҳисобланади.
Солиқ солиш объекти бўлиб, бюджетга туланади­
ган мажбурий тўловлар, солиқлар, йиғимлар ва Р ес-' 
публика йўл жамғармаси, Давлат бандликка кўмакла-


шиш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Пенсия 
жамғармаси ва Давлат мулки қўмитасининг махсус 
ҳисобварағига ажратмалардан ташқари, ишлаб чика­
риш ва давр харажатлари ҳисобланади.
Бунда қурилиш, қурилиш-монтаж, ремонт-кури- 
лиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа қидирув ва ил­
мий тадқиқот ташкилотлари учун солиқ солиш объ­
екти бўлиб ўз кучи билан бажарилган ишлар бўйича 
ишлаб чиқариш харажатлари ва бюджетга туланадиган 
мажбурий тўловлар, соликдар, йиғимлар ва давлат мақ- 
садли жамғармаларига ажратмалардан ташқари давр ха­
ражатлари ҳисобланади;
Суғурта ташкилотлари учун солиқ солиш объекти 
бўлиб кўрсатилган хизматлар бўйича жами харажатлар 
ва бюджетга тўланадиган мажбурий тўловлар, солиқ- 
лар, йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига аж­
ратмалардан ташқари давр харажатлари ҳисобланади.
Солиққа тортиш мақсадида экология солиғини 
ҳисоблашда ишлаб чиқариш харажатлари деганда кор­
хона ичидаги айланмасиз ишлаб чиқариш харажатла­
рини ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олина­
диган (“Асосий ишлаб чиқариш” ва “Ёрдамчи ишлаб 
чиқариш” харажатларини ҳисобга олиш ҳисобварақла- 
рида четга кўрсатилган хизматлар қисмида) ялпи ха­
ражатлар суммалари тушунилади.
Чет элда ўзларининг таркибий бўлинмалари бўлган 
корхоналар ва ташкилотлар солиқ солиш базасида фа- 
қат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оши­
рилган харажатларнигина ҳисобга олишлари керак, 
яъни Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлаш­
ган таркибий бўлинмаларнинг харажатлари солиқ со­
лиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.
Экология солиғи 1 фоизлик ставка бўйича туланади.
Экология солиғини тўлашдан куйидагилар озод 
қилинади:
а) 
ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, “Нуро- 
ний” жамғармаси ва “Ўзбекистон чернобилчилари” 
уюшмаси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сони­
нинг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил қила- 
диган юридик шахслар, савдо, воситачилик, таъми- 
нот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи 
юридик шахслар бундан мустасно;


б) мактабгача таълим нодавлат муассасалари рўйхат- 
дан ўтган пайтдан бошлаб уч йил муддатга, башарти 
улар бўшатиб олинаётган маблағларни моддий-техника 
базасини мустаҳкамлашга, ускуналар, жиҳозлар, ди­
дактик материаллар, болалар ўйинчокдари ва адабиё- 
тини сотиб олишга сарфласа;
в) гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш 
ҳуқуқини берувчи лицензияси бўлган юридик шахс­
лар.
Экология солиғи солиқ тўловчи томонидан солиқ 
солиш объекти ва белгиланган ставка асосида ҳисоб- 
лаб чиқилади. Экология солиғи бўйича ҳисоб-китоб- 
лар ўсиб борувчи якун билан чиқарилган чораклик 
ва йиллик молиявий ҳисоботларни топшириш учун 
белгиланган муддатларда такдим этилади. Экология 
солиғи йилнинг ҳар чорагида унга дойр ҳисоб-ки- 
тобни такдим этиш муддатидан кечиктирмасдан тула­
нади.
Экология солиғининг ҳисобланган суммаси 6410— 
“Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” ҳисобварағи- 
нинг кредити ва 9430—“ Бошқа операцион харажатлар” 
ҳисобварағининг дебетида экс эттирилади.
С олиқнинг тўланган суммаси 6410—“ Бюджетга 
тўловлар бўйича қарздорлик” ҳисобварағининг дебети 
ва 5110—“Ҳисоб-китоб счёти” ҳисобварағининг кре­
дити буйича акс эттирилади.
М исол
: 2010 ва 2310-ҳисобваракда жорий даврда йиғил- 
ган корхона харажатлари 300000 сўмни ташкил этди. Эколо­
гия солиғи 300000 х 1% : 100 = 3000 сўм.
Ушбу солиқ ҳисобланганда қуйидаги проводка берилади:
Д -т 9430—“ Бошқа операцион харажатлар” — 3000 сўм;
К -т 6410—“ Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” — 
3000 сўм.
Ушбу солиқ бюджетга тўланганда куйидагича проводка 
берилади:
Д -т 6410—“ Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” — 3000 
сўм;
К -т 5110—“Ҳисоб-китоб счёти” — 3000 сўм.



Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish