К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

1.3. Бухгалтерия ҳисоби тарихи
Бозор иқтисодиётига ўтиш бухгалтерия касбининг 
ғоятда масъулиятли ва машаққатли эканлигини яна 
бир бор кўрсатмокда. Бухгалтер касбининг шарафли ва 
машаққатли касб эканлигини тарихга бир назар таш- 
лаш орқали ҳам сезиш мумкин.
Хўжалик ҳисоби тахминан эрамиздан 4 минг йил 
илгари хўжалик фаолиятининг талаблари асосида юза­
га келган. Ижтимоий босқичларнинг ўзгариб бориши 
натижасида қисоб объектлари ҳам алмашиб турган ва 
биринчи ҳисоб услуби — 
инвентаризация
, иккинчиси 
контокоррент
билан, яъни хўжалик жараёнида шахс­
лар орасидаги қисоб-китобларни олиб бориш билан 
тўлдирилган.
Молиявий муаммоларни акс этгирувчи ёзувлар илк 
бор бундан 4000 йил муқаддам қилинганлиги аниқ- 
ланган. Хусусан, мисрлик ер эгалари далаларни су- 
ғоришда Нил дарёси сувидан фойдаланганликлари 
учун дон ва олган ҳосилларидан солиқларни тўлаш 
бўйича ҳисоб юритишган. Солиқчилар ер эгаларининг 
уй деворларида тўланган солиқ ҳамда тилхатни бил- 
дирувчи белгилар ёрдамида ёзувлар қолдиришган. 
Археологларнинг фикрича, Месопотамиядан топил-


ган лойдан ясалган ёзувли жадваллар ҳам илк ҳисоб 
тамойиллари пайдо бўлганлигидан далолат беради. 
Ҳисоб тизимлари эрамиздан аввалги 2000 йилда ри­
вожланган, икки ёкдама бухгалтериянинг элемент­
лари эсаи илк христианлик давридаги Римда пайдо 
бўлган. Ўша даврда римликларга «амортизация» ту­
шунчаси ҳам таниш эди.
Ўрта асрларга келиб бозор муносабатлари ривожла- 
на бошлаган, лекин хўжалик фаолиятини баҳолашнинг 
самарали услубларсиз ўсишга эришиш мумкин эмас 
эди. Самарадорлик даражасини баҳолашда олинган фой­
дани сарф этилган капиталга нисбатини олиш керакми 
ёки фақатгина ўз капиталига нисбатини олиш керакми 
деган масала пайдо бўлган. Бу масалани ечиш учун 
ҳисобчилик ишларида кескин ислоҳот ўтказиш зарури- 
яти, яъни ўз маблағларини ҳисобга олишда счётлар 
тартибини киритиш, тартиб бўйича барча хўжалик жа­
раёнларини икки марта бир хил қийматда бир счётнинг 
дебетида ва иккинчи счётнинг кредитида акс эттиришга 
эҳтиёж туғилган. Аввал молни сотиб олиш ёки сотиш 
оддий ҳисоб юритишда бир хилда акс эттирила бошла­
ган, чунки уларда ўз маблагларининг счётлари йўқ 
бўлганлиги сабабли моддий қийматликларни ҳисобдан 
чиқариш ёки қайтариб олмаслик шарти билан олинган 
маблағларни бир хил ёзувда акс эттириш биринчи ҳолда 
счётнинг кредитида ва иккинчи ҳолда шу счётнинг 
дебетида қайд этиш орқали амалга оширилган.
Икки ёкдама ёзув тизими 13—14 асрларда Ш имо­
лий Италиянинг айрим савдо марказларида қўлланила 
бошлаган. Икки ёкдама бухгалтерия тўла тизимининг 
илк ҳужжатида 1340 йил санаси акс эттирилган ва бу 
Генуя муниципиал ёзувларида бўлганлиги аникуганган. 
Биринчи бухгалтерия ҳисоби тизими Лука Пачоли исм- 
ли роҳиб томонидан юритилган. У ёзган китобнинг 
номи «Арифметика ва геометрия суммаси, пропорция 
ва нисбатлар ҳақидаги билимлар» эди. Асосан матема- 
тикага бағишланган бу китоб 1494 йилда ёзилган. Баъ­
зи олимларнинг таъкидлашича, ушбу меҳнатнинг бир 
қисми бўлмиш «Счётлар ва ёзувлар ҳақида 
рисола» 
айнан бухгалтерия ҳисобининг пайдо бўлишини бил­
диради. Унда биринчи бўлиб счётларни юритиш, бух­
галтер ва харидорларга қўйиладиган талаблар, икки


ёқлама бухгалтериянинг асосий ғоялари таърифи, ин- 
вентарларнинг ўзгартирилиши каби тушунчалар, бух­
галтерия баланси тушунчаси ва бухгалтерия ҳисоби- 
нинг асосий жараёни (процедураси) баён қилинган. 
Лука Пачоли асари илк маротаба бухгалтерия ҳисобига 
тизимий ёндашишни акс эттирганлиги билан алоҳида 
эътиборга моликдир.
«Бухгалтер» (немисча buch — китоб, halten — тут- 
моқ, сақламоқ) сўзи эса илк маротаба Германияда 
1498 йил 13 февралда, Лука Пачолининг асари нашр 
этилгандан 4 йил ўтгач пайдо бўлди. Император Мак­
симилиан I нинг фармонида шу сўз қўлланилган эди.
Бухгалтерия ҳисоби ва назоратининг асосини Ев­
ропа ва Америка бухгалтерия йўналишлари ташкил эта­
ди. Тарихий манбаларга кўра, 19-асрнинг охирига ке­
либ бухгалтерия ҳисобида қуйидаги мактаб ва йўна- 
лишлар мавжуд бўлган:
1. Италия бухгалтерия мактаби ва йўналиши.
2. Франция бухгалтерия мактаби.
3. Немис бухгалтерия йўналиши.
4. Англо-Америка бухгалтерия мактаби.
Италияда бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳуқуқий
томонга аҳамият берилган. Унинг кўзга кўринган на- 
мояндалари бўлиб Ф.Вилла, Ф.М арш, Ж.Чербони, 
Ж. Росси ва бошқалар ҳисобланиб, уларнинг фикрича, 
бухгалтер моддий қийматликларни эмас, балки корхо­
нанинг моддий жавобгар шахсларининг (яъни агент- 
ларнинг) юридик ва жисмоний шахсларнинг (яъни 
корреспондентларнинг) ҳуқуқ ва мажбуриятларини 
ҳисобга олиши деб ҳисобланган. Шундай қилиб, бух­
галтер маблағларни эмас, балки моддий жавобгар шах­
сларнинг жавобгарлигини оширишни, бошқача қилиб 
айтганда, ғазнадаги пулни ёки омбордаги мол ва ашё- 
ларни эмас, балки ғазнабон ёки омборчининг жавоб­
гарлигини ҳисобга олган. Э. Дагранжанинг қоидасига 
кўра, берувчи кредитланиб, олувчи дебетланган. XX- 
асрда бухгалтерга ҳуқуқшунос, судья (ҳакам) сифати­
да давлат ҳуқуқларини амалда қўлловчи шахе мақоми- 
ни бериш масалалари бир неча бор кўтарилди.
Францияда бу соҳанинг фарангистонлик йирик 
намояндалари Ж.К.уриль-Сенебль, А.Гильбо, Н.Б.Дю- 
морис ва бошқалар бухгалтерия \исобини куйидагича


талқин қилишди: бу соқанинг асосий вазифасини бош- 
қалар маблағи сақланиши устидан назоратни таъминлаш 
эмас, балки корхона ва ташкилотлар фаолиятининг 
иқтисодий самарадорлигини аниқлашдир. Бухгалтер би- 
ров маблағининг қоровули эмас, балки иқтисодчидир. У 
махсус услубиёт ёрдамида капитал, захиралар, моддий 
қийматликларнинг ҳаракатини кўрсатиши зарур. Лекин 
уларнинг юридик сояси сифатидаги ҳуқуқ ва мажбури­
ятларини кўрсатишга аҳамият бериши шарт эмас, дейи- 
шади. Бу ерда икки ёкдама ёзув табиатига бошқача 
қараш юзага келди, яъни харажатсиз кирим йўқ, деб 
таълимот беришади. Хулоса қилиб айтганда, бу мактаб 
намоёндалари Ж.Прудон фикрларини умумлаштириб
бухгалтерия хдсоби ҳақиқий сиёсий иқгисод деган фикрга 
келишган. Уларнинг фикрича, иқтисодчиларнинг катта 
қисми ёмон бухгалтерлардир, чунки улар кирим ва 
чиқим дафтарларини юритиш тўғрисида кўп нарсани 
билмайдилар, дейишган.
Германияда бу йўнапиш намояндалари ёзувларнинг 
кетма-кетлиги, ҳисобчилик шаклларига катта аҳамият 
берадилар. Германиядаги бу таълимотнинг тарафдор­
лари Ю.Гюгли, И.Ф.Шер, Г.Никлеши ва бошқалар 
Италия ёки Франция бухгалтерия йўналишидаги каби 
счётлардан балансга ўтишни эмас, балки балансдан 
счётларга ўтишни таклиф этади. Агар юқоридаги икки 
мактаб вакиллари қар қандай счётнинг дебети ва креди- 
тини бир хил мезон сифатида кўрсатсалар, яъни бир 
қаторлик счётлар назариясини қўлласалар, олмон мак- 
табининг вакиллари эса дебет ва кредитнинг сифати 
счётнинг актив ёки пассивлигига қараб ўзгаришини, 
яъни счётларнинг икки қаторлилик назариясини эъти­
роф этадилар.
Англия ва Америкада бу мактаб вакиллари бухгал­
терия ҳисоби орқали одатларни ва улар ёрдамида кор­
хоналарни бошқариш қуроли эканлигини кўрсатадилар. 
Уларнинг фикрича, бухгалтерия маълумотлари психо­
логик жиҳатдан админстраторларнинг стимулидир.
Буюк Британиянинг таркибий қисми бўлмиш Шот­
ландия пойтахти Эдинбург шаҳри маълумотномасига 
асосан, 1773 йилда 7 нафар бухгалтер бор эди. XIX 
аернинг охирида эса бу ерда «Бухгалтерлар жамияти» 
ташкил этилди. 1880 йилда қиролича Виктория «Анг­


лия ва Шотландияда қасамёд қилган бухгалтерлар инс­
титути» ташкил этилишини маъқуллаган. Шу вақтдан 
бошлаб профессионал бухгалтерлик касби давлат миқ- 
ёсида тан олинди.
Америка олимлари Г.Эмерсон, Ч.Гариссон, Ч.Кла­
ри, В.Патон ва бошқаларнинг бу соҳадаги ютуқлари 
бўлиб, «стандарт-кост», «директ-кост» ва «мажбурият­
лар маркази»нинг яратилиши ҳисобланади. Бу ютуқлар 
вақти келиб бухгалтериянинг махсус тармоғи бўлади- 
ган бошқарув ҳисобини яратишда хизмат қилади.
Россияда бухгалтерия ҳисоби 18-асрнинг бошлари- 
да, илк саноат корхоналарининг пайдо бўлиши билан 
вужудга келган. Бу давлатда бухгалтерия ҳисобининг 
ривожига Петр I ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган.
19-асрнинг охири 20-асрнинг бошларида Туркис- 
тонда қам бухгалтерия фани ривожлана бошлаган. Уни 
ривожлантиришда катга ҳисса қўшган, ҳатго ўзбек бух­
галтерия ҳисоби асосчиси сифатида эътироф этилади­
ган шахе Мулла Зайниддиндир. У киши рус тилини 
мукаммал билиб, Санкт-Петербургда бухгалтерия ҳи- 
собини асосларини ўрганиб, Тош кентда биринчи 
бухгалтерия мактабини ташкил этган ва бухгалтерия 
фанини талабаларга ўргатган. Бухгалтерия ҳисобида на­
зорат, шахмат мемориал-ордер шакллари ривожи унинг 
номи билан боғликдир.
Ҳозирги кунда республикамизда бозор иқтисодиёти 
талабларидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия ҳисоби- 
га алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Узбекистонда 
бухгалтерия ҳисобини юксак чўққиларга олиб чиқиш 
учун ўзбек олимларидан С.Қодирхонов, А.Сотволди- 
ев, Р.Ражабов, С.Воҳидов, О.Бобожонов, М.Тўлахў- 
жаева, Э.Гадоев, Т.Жўраевлар ўз ҳиссаларини қўшган 
ва бу ишларни самарали давом эттирмоқда.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish