Журнали III сон. Май



Download 76,84 Kb.
bet1/6
Sana28.03.2022
Hajmi76,84 Kb.
#514038
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Azimova D 2020 3 son



МОЛИЯ ВА БАНК ИШИ ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ ЖУРНАЛИ
III СОН. МАЙ - ИЮНЬ, 2020



ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ҚАРЗИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ




Азимова Д.М.
Тошкент давлат юридик университети


Аннотация: Мақолада Ўзбекистон Республикаси давлат қарзини бошқариш тизимини такомиллаштириш йўллари ўрганилган. Шунингдек, Ўзбекистонда жалб қилиш муддатлари бўйича ташқи қарзни таҳлили амалга оширилди. Тадқиқот ишининг асосий натижаси Ўзбекистон Республикасида давлат қарзини бошқариш тизмини такомиллаштиришнинг илмий асосларини ёритишдан иборат.


Калит сўзлар: Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи, ички қарз, ташқи қарз, еврооблигациялар.


  1. Кириш.


Ўзбекистонда давлат қарзи охирги йилларда сезиларли ўзгаришларга юз тутмоқда. Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш асносида давлат қарзига бўлган замонавий ёндашувлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистоннинг мустақил тарихида илк бора еврооблигацияларнинг муомалага чиқарилиши ва шу орқали хорижий маблағларни жалб этишга эришилди. Жаҳон амалиётидан маълумки, давлат қарзи жалб этилишининг асосий омили иқтисодиётни молиявий ресурсларга бўлган талабини қондириш, жумладан ҳукуматнинг кафолатини амалда кўрсатишдир. Давлат қарзи ҳукумат кафолати асосида маблағ жалб этилиши билан нафақат иқтисодиёт қўллаб-қувватланади, балки давлатнинг бош ислоҳотчилиги ўзининг аксини топади. Давлат қарзини бошқаришдаги асосий омил – бу уни қиймат яратадиган тармоққа жойлаштириш ва истеъмолни оширишдан иборат бўлиб, тўғридан-тўғри истеъмолга йўналтирилиши мақсадга мувофиқ бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Жорий йилда давлат ташқи қарзининг юқори чегарасини белгиладик. Бундан буён халқаро молия ташкилотларидан олинадиган маблағларни қайтариш имконияти ва уларнинг натижадорлигига жиддий эътибор қаратилади” деб қайд этиб ўтди. Ушбу фикрлар заминида қарз маблағларини айнан самарали бошқариш учун янги қиймат занжирини яратишга йўналтирилиши назарда тутилмоқда.
Давлат қарзини самарали бошқаришда бюджет дефицитини қоплаш ва давлат дастурларини ижро этишни молиялаштириш каби ҳолатларда олдиндан пухта ўйлаб ишлаб чиқилган стратегиялардан фойдаланиш мумкин бўлади. Бунда давлат қарзининг меъёрий ва муддат билан боғлиқ мезонлари бўйича бошқариш имконияти мавжуд бўлади. Лекин иқтисодиётда олдиндан аниқлаш ва баҳолаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолатлар ҳам борки, унинг натижасида фавқулодда қарорлар қабул қилиш зарурати туғилади. Масалан, мамлакатда табиий офатларни рўй бериши, ҳарбий харакатларнинг бошланиши ёки эпидемик ҳолатларнинг юз бериши давлат қарзига фавқулодда эҳтиёжни юзага келтиради. Ушбу ҳолат эса, давлат қарзини олдиндан пухта ишлаб чиқилган қарз стратегиясига жиддий таъсир кўрсатади. Бу каби ҳолатларда давлатлар халқаро ва маҳаллий даражада белгиланган қарз бўйича тавсияларни ҳам четлаб ўтишга мажбур бўладилар. Масалан, давлат қарз жалб этишда ўз қонунларида белгиланган мезонларга риоя этишга имкон бўлмаслик ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Давлат қарзини бошқаришда прогноз жараёнларини ишлаб чиқиш юқори таҳлилий тажриба ва макроиқтисодий (глобал иқтисодий) баҳолашни инобатга олишни тақозо қилар экан. Шу боисдан, давлат қарзини бошқариш ва уни таҳлил этишда минимал-максимал мезонларнинг сузиб юрувчи индикаторларини ишлаб чиқиш, биринчидан меъёрларни бузилишини олдини олса, иккинчидан қонунчиликка риоя

этишга имкон беради, учинчидан макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш оралиғини яратишга ёрдам бериши мумкин.



  1. Download 76,84 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish