Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш холатларини олдини олиш, унинг сабаб ва омилларини бартараф этиш бўйича Чортоқ туман халқ таьлими бўлимига қарашли
53- сонли давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таьлим мактаби психологлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан
Ё З М А А Х Б О Р О Т
Мактабда вояга етмаган ёшлар уртасида танглик холатларини олдни олиш , унинг сабаб ва омилларини бартараф этиш буйича куйидаги ишлар амалга оширилди.Тадбирлар режаси тузилиб, бажариладиган ишлар таксимоти белгилаб олинди.
2020-2021 укув йилида Оила-махалла-таълим муассасаси хамкорлигини янада кучайтириш,
мактабда ўтказилган психологик урганишлар натижасида аниқланган
"Хавф гурухига" кирувчи ўқувчиларни алохида назоратга олинди, турли фан ва спорт тўгараклари хамда маънавий-маърифий тадбирларга доимий жалб этиш ва рағбатлантириш чораларини кўрилди;Юкори синф укувчилари уртасида хавотирлик, жиззакилик, узига нибатан ишонч, хулк атворидаги узгаришларни аниклаш максадида “Автопортрет”,”Ранглар” “Оила кинетикаси” проектив методик тестлар “Хавотирлик хиссини аниклаш”методик тестлар утказилди.
Хулқ атворида ўзгаришлар сезилган, ўзлаштириши ёмонлашган, давомати пасайган ўқувчилар билан уларнинг ота-онасини жалб этган холда шуғулланиш, уларнинг турли муаммолари ва рухий кечинмаларини билишга харакат қилиниб, уларнинг рухий холатига таъсир этувчи салбий омиллар бўйича индивудиал ишлашни ташкил қилинди, амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрилди. Жумладан:“Ахил оила-Бахтли мактаб” лойихаси буйича тренинг машгулотлар ташкил этилди 6-7-8-синф укувчилари ва уларнинг ота оналари билан “Бахтли хаёт сари ”мавзусида тренинглар ташкил этилди. Максад: Оилада болалар ва катталар уртасида турли стрессларни бошкариш, бартараф этиш, катталар томонидан фарзандларига ёрдам курсатиш буйича тавсиялар бериш.
Ота-онаси ажрашган, ота-онаси узок муддатга ташлаб кетган ёки ўгай ота-она карамогида тарбияланаётган болаларни (сиртдан) назоратга олинди,уларнинг рухий холати мунтазам урганиб борилди ва индивидуал ва гурухли тарзда профилактик ишлар олиб борилди.
Мактабларда "Ота-оналар" клубларини ташкил этиб, унда ота-оналарга болалар билан кандай сухбатлашиш, айникса ўтиш давридаги ўқувчиларга психологик ёрдам кўрсатиш, боланинг ўз ота-онасига тулиқ ишониши ва суяниши туйғусини шакллантириш тўғрисида амалий тренинг машгулотлар ташкил этилди.Шунингдек 7-10- 11синф укувчиларининг ота оналари билан ёш даврлари психологияси хакидаги малумотлар бериб борилди.
Суицидал холатларга мойиллиги бор вояга етмаганлар билан психологик сухбатлар, суровномалар ўтказиш оркали ўкувчиларнинг жорий психологик холати ва мойилликларини инновацион психологик ёндашувлар асосида коррекциялаш ишларини олиб борилди. ”Мен кимман”, “Хаёт гузал”,”Кафтдаги орзулар” каби акциялар утказиб келинмокда
Коррекцион ишларнинг натижадорлигини ошириш максадида болаларнинг қизиқишлари, иқтидори ва имкониятидан келиб чиқиб, уларни 5 ташаббус доирасидаги тўгаракларга: техник.ижодиётга, санъат ва мусиқага, спорт ва мехнатга йўналтириш буйича укувчилар уртасида турли тадбирлар ташкил этиб келинмокда Жумладан: Е.Климовнинг “Касб типларини аниклаш”методикасида курсатилган 5 та касб типи буйича касблар ойлиги ташкил этилиб, октабр ойида “Одам-одам”, ноябр ойида “Одам техника”, “ Одам –бадиий образ” типлари буйича тадбирлар , машгулотлар ташкил этилди.
Ўқувчиларда рухий зўриқиш, депрессия, аламзадалик, ўч олиш, ожизлик, тушкунлик, иродасизлик каби суицидга олиб келувчи хулқ-атвор ўзгаришларни енгиллаштирадиган, юмшатадиган тахлика ва мудхиш уй хаёлларни унитишга ундайдиган "Бизнинг хис-туйғуларимиз", "Аламзадаликнинг давоси", "Айбдорлик хисси" ва "Хаёт қувончлари" каби илмий жихатдан асосланган киска муддатли рухий ва жисмоний машқлар мунтазам ўтказиб борилмокда.
Вояга етмаганлар ўртасида яшашга бўлган қизиқишларини оилада, жамиятда фойдали ишлар билан машғул этиш орқали уларни фаолияти одамларга кераклигини намоён этиш, ўқувчи ёшлар билан "Соғлом турмуш тарзи", "Рухий тангликдан чикиш", "Инсон хаётида стресс холатлари ва ундан чиқиш ", "Ёмон иллатрлардан кутилиш" мавзуларида тренинглар ташкил этилмокда.” Зуравонликка карши 16 кун” кампанияси доирасида Зуравонликка каршимиз” , Эртак терапия , тренинг машгулотлраи утказилди.
Мактаб психологи : Н.Шарипова
Do'stlaringiz bilan baham: |