2. Кескир турдаги қийшиқ чизиқли айриси бўлган оддий стрелкали ўтказгични лойиҳалаштириш ва унинг ҳисоб-китоби
Стрелкали ўтказгич темир йўл изининг энг муҳим элементи ҳисобланади. Поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кўп жиҳатдан стрелкали ўтказгич элементларини тўғри танлаш ва ҳисоблашга боғлиқ. Геометрия ҳисоби ёрдамида стрелка элементларининг чизиқли ўлчамлари ва бурчак параметрлари, крестовина қисми, стрелкали ўтказгичнинг ўқ () ўлчамлари, ўтказгич эгри чизиғининг ординаталари, рельс қисмлари узунлиги ва стрелкали ўтказгич эпюраси компоновкаси учун зарур ўлчамлар белгиланади.
Стрелкали ўтказгич асосий параметрлари ва элементларининг ҳисоб-китоби уларга қўйиладиган талаблар, ҳамда далил-исботини топган маълумотларга асосланади (2).
2.1. Ўтказиш эгри чизиғи эгри чизиқли айриси радиусини ва айри бошланғич бурчагини аниқлаш
1-расм. Стрелка элементларини аниқлаш учун ҳисоб-китоб схемаси
Магистраль йўлларнинг асосий (бош) излари учун эксплуатациянинг замонавий ва истиқболдаги шарт-шароити талабларига кескир турдаги қийшиқ чизиқли айриси бўлган, Rо ва R - икки радиусли стрелкали ўтказгичлар энг мос тушади (1-расм) (2). Шу сабабли мазкур услубий кўрсатмада стрелканинг фақат ана шу конструкцияси кўриб чиқилади.
Кескир турдаги қийшиқ чизиқли айриси бўлган, икки радиусли Rо>R стрелкали ўтказгичларда, айри Rо эгрилигининг радиусини, унинг боши – А нуқтасидан айрининг N1N кесими унинг каллаги - Вr нинг тўлиқ энига тенг бўлган N нуқтасига қадар йўловчиларга комфортабеллиликни таъминлаш шартидан келиб чиқиб, яъни айри бошида тўсатдан юзага келадиган марказдан қочирма тезланишнинг берилган қиймати - jо га кўра ҳисоблаб топилиши мумкин.
R0= (2.1)
Бунда: Vб – лойиҳаланаётган стрелкали ён изга ўтказгич бўйича берилган ҳаракат тезлиги, м/с;
Jо – тўсатдан юзага келадиган сўндирилмаган марказдан қочирма тезланишнинг йўл қўйиладиган қиймати, м/с2, вазифага биноан қабул қилинади.
Айрининг эгрилиги радиуси R ни N нуқтасидан айри охиридаги B нуқтасига қадар қуйидагича деб олиш мумкин:
R=0,75 (2.2)
Бу ечимнинг мақсадга мувофиқлиги шундай изоҳланади: AN участкасида айри урилиш ва кинетик энергиянинг урилиш (зарб) туфайли йўқотилиши юз беради. Айри ва ўтказгич эгриси бўйлаб бундан кейинги ҳаракат чоғида доимий таъсир қиладиган горизонтал сўндирилмаган тезланиш айри бошидаги Jo га нисбатан каттароқ бўлиши мумкин.
Ўтказгич эгриси радиуси Rc одатда айрининг иккинчи қисми радиусига тенг бўлади.
Rc=R ; (2.3)
Айрининг бошланғич бурчаги βн кинетик энергиянинг зарбга йўқотилишини чеклаш шартидан келиб чиқиб аниқланади:
sinβн (2.4)
Бу ерда: W – ғилдирак ребордаси ва айри ўзаро урилгандаги кинетик энергия йўқотилишининг берилган йўл қўйиладиган қиймати, м/с, вазифага биноан қабул қилинади;
Бmax – ғилдирак айрига урилганида рамали рельс ишчи қирраси ва ғилдирак тожи ўртасидаги максимал йўл қўйиладиган оралиқ (зазор), Бmax = 0,0336м, (2), Бmax = 0,030м (9).
βн бурчак қиймати конструкция нуқтаи назаридан 0,333333 даражадан (ёки 0,0005818 рад) кам деб қабул қилиниши мукин эмас.
Агар βн қиймати (2.4) формула бўйича ҳисоб-китоблар натижасида 0,333333 даражадан кичик бўлиб қолса, у ҳолда бошланғич βн бурчакни айрининг етарли даражадаги мустаҳкамлигини таъминлаш шартидан келиб чиқиб, 0,333333 даражага тенг деб белгилаш ва Rо ни қуйидаги формулага биноан қайта ҳисоблаш талаб этилади:
, (2.5)
Бу ерда: βн – бошланғич бурчакнинг қайта қабул қилинадиган қиймати;
Βу – ғилдирак тожларининг ёнлама йўл айрисига урилиш бурчаги, қуйидаги формулага биноан аниқланади:
(2.6)
Rо нинг (2.6) формула бўйича ҳисоблаш аниқлиги 1 мм гача. Кейинги ҳисоб-китобларда Rо қийматини (2.6) формуласи бўйича аниқланган қийматга биноан олиш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |