ЙўЛ Ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»



Download 408,22 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/42
Sana25.02.2022
Hajmi408,22 Kb.
#296538
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42
Bog'liq
370-сон 24.12.2015. Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

XXVII. Юк ташиш
160. Ташилаётган юкнинг вазни ва ўқларга тушадиган оғирлик миқдорининг
тақсимланиши ишлаб чиқарган корхона томонидан ушбу транспорт воситаси учун
белгиланган миқдордан ошмаслиги керак.
161. Ҳайдовчи ҳаракатни бошлашдан олдин юкнинг тўғри жойлашганлигига ва
маҳкамланганлигига ишонч ҳосил қилиши, ҳаракатланиш вақтида эса, юкнинг тушиб
кетмаслигини ва ҳаракатланишга халақит бермаслигини таъминлаш мақсадида унинг
ҳолатини кузатиб бориши керак.
162. Қуйидаги шартларга амал қилинганда юк ташишга йўл қўйилади:
агар юк ҳайдовчига теварак-атроф кўринишини чекламаса;
транспорт воситасини бошқаришни қийинлаштирмаса ва мувозанатини
бузмаса;
ташқи 
ёритиш 
асбоблари 
ва 
ёруғлик 
қайтаргичларини, 
рўйхатдан
ўтказилганлик давлат рақам белгилари ва таниқлик белгиларини, шунингдек қўл
билан бериладиган ишораларни кўришни тўсмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(автотранспорт воситаларининг очиқ юк ташиш платформаларида, иссиқ
асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари, қурилиш материаллари, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, тўкиладиган
бошқа юкларни ташишда) юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал
билан ёпилган бўлса;
(162-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 292-
сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 10.04.2019 й., 09/19/292/2915-сон)
шовқин солмаса, чанг кўтармаса, йўлни ва атроф-муҳитни ифлос қилмаса.
Агар юкнинг жойлашуви ва ҳолати қайд этилган талабларга жавоб бермаса,
ҳайдовчи юқорида санаб ўтилган қоидалар бузилишини бартараф этиш чораларини
кўриши, бунинг иложи бўлмаса, кейинги ҳаракатланишни тўхтатиши шарт.
163. Транспорт воситасининг габаритларидан олд ёки орқа томонга бир
метрдан, ён томонга габарит чироқларининг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ
чиқиб турган юк «Катта ўлчамли юк» таниқлик белгиси билан белгиланиши, қоронғи
вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча равишда олд оқ
чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан
белгиланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
164. Ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юкларни ташишда габарит ўлчамлари
юкли ёки юксиз ҳолда эни бўйича 2,55 (рефрижераторлар ва изотермик кузовлар учун
— 2,6) метрдан ва баландлиги бўйича йўл сатҳидан 4 метрдан, узунлиги бўйича якка
автотранспорт воситаси учун — 12 метрдан, тиркама учун — 12 метрдан,
яримтиркамали автопоезд учун — 20 метрдан, тиркамали автопоезд учун — 20
метрдан ортиқ бўлган ёки юки транспорт воситасининг олди ва орқа нуқтасидан 2


метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши белгиланган
тартибда ДЙҲХХ билан келишилган бўлиши керак.
(164-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 9 апрелдаги 292-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 10.04.2019 й., 09/19/292/2915-сон)
Автобус ва микроавтобуслар томига юк ташиш учун мосламалар ўрнатиш,
ҳамда белгиланмаган жойларда юк ташиш тақиқланади.
Автомобиль транспортида мамлакатлараро юк ташиш транспорт воситаларига
қўйиладиган талабларга ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини
ҳисобга олган ҳолда ўрнатилган ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Download 408,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish