ЙўЛ Ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»


XXIII. Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/43
Sana02.03.2022
Hajmi2,44 Mb.
#477444
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43
Bog'liq
ПДД рангли

XXIII. Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш
134. Қоронғи вақтда ва етарлича кўринмайдиган шароитда, шунингдек йўлнинг
ёритилганлигидан 
қатъи 
назар, 
туннелларда 
ҳаракатланаётган 
транспорт
воситаларида қуйидаги ёритиш асбоблари ёқилган бўлиши керак:
барча механик транспорт воситалари ва мопедларда — узоқни ёки яқинни
ёритувчи чироқлар;
велосипедларда — чироқлар;
тиркамаларда ва шатакка олинган механик транспорт воситаларида габарит
чироқлари.
135. Қуйидаги ҳолларда узоқни ёритувчи чироқлар ўрнига яқинни ёритувчи
чироқлар ёқилиши керак:
аҳоли яшаш жойларида йўл ёритилган бўлса;
қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситасига камида 150 метр масофа
қолганда, шунингдек ҳайдовчи транспорт воситасининг чироқларини вақт-вақти
билан ўчириб бунга зарурият борлигини билдирган ҳолларда ундан ҳам кўпроқ
масофада;
қарама-қарши ва бир йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчиларининг
кўзини қамаштириши мумкин бўлган бошқа барча ҳолатларда.
Кўзи қамашган ҳайдовчи авария ишораларини ёқиши, ҳаракатланиш бўлагини
ўзгартирмасдан тезликни камайтириши ва тўхташи керак.
136. Қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмида, шунингдек етарлича
кўринмайдиган шароитда тўхтаган ёки тўхтаб турган транспорт воситасида габарит
чироқлари ёқилган бўлиши керак. Етарлича кўринмайдиган шароитда габарит
чироқларига қўшимча равишда яқинни ёритувчи чироқлар, туманга қарши чироқлар
ва туманга қарши орқа чироқлар ёқилиши мумкин.
137. Қуйидаги ҳолларда туманга қарши чироқларни қўллаш мумкин:
етарлича кўринмайдиган шароитда алоҳида, шунингдек узоқни ёритувчи ёки
яқинни ёритувчи чироқлар билан;
қоронғи вақтда йўлнинг ёритилмаган қисмларида узоқни ёки яқинни ёритувчи
чироқлар билан бирга;
ушбу Қоидаларнинг 138-бандида кўзда тутилган ҳолатларда яқинни ёритувчи
чироқлар ўрнига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
138. Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни
ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт.
(138-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 292-
сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2019 й.,
09/19/292/2915-сон)
139. Прожектор чироқ ва изловчи чироқлардан фақат аҳоли яшаш жойларидан
ташқарида, қарама-қарши йўналишдан келаётган транспорт воситалари бўлмаганда


фойдаланиш мумкин.
Аҳоли пунктларида эса бундай чироқлардан фойдаланишга фақат хизмат
вазифаларини бажараётган, белгиланган тартибда ялт-ялт этувчи кўк ёки кўк ва
қизил, шунингдек сариқ ёки зарғалдоқ рангли чироқ-маёқча ва махсус товушли
ишоралар билан жиҳозланган транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига рухсат
этилади.
140. Туманга қарши орқа чироқларни фақат етарлича кўринмайдиган шароитда
қўллаш мумкин. Туманга қарши орқа чироқларни тўхташ чироқлари(стоп-сигнал)га
улаш тақиқланади.
141. «Автопоезд» таниқлик белгиси автопоезд ҳаракатланаётганда, куннинг
қоронғи вақтида, йўлда тўхташ ва тўхтаб туриш пайтида ҳам ёқиб қўйилиши керак.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish