Тайёрлов гурух
Ой номи: Февраль 2020 йил
Ой мавзуси:”Ғаройиб олам”
Давр:Февраль ойининг 1-ҳафтаси
Ҳафта мавзуси:”Буюк сиймолар”
Фаоллик марказлари:Қурулиш ва конструксиялаш,умумий гуруҳ бўлиб ишлаш,тил ва нутқ,фан ва табиат,пазандачилик,санъат.
Ривожланиш сохалари бўйича мақсадлар:
1.Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шакилланиши:Белгиланган чизиқлар бўйлаб қоғозни батартиб йирта олади.
2.Ижтимоий хиссий ривожланиш:Ўзига юклатилган топшириқлар асосида фаолиятини ташкил қилади,турли ижтимоий вазиятларга эмоционал муносабат билдиради.
3.Нутқ,мулоқот,ўқиш ва ёзиш малакалари:Гурух мухокамасида мулоқфотга киришиб ва тинглаб иштирок этади.Содда ва мураккаб гапларни нутқида қўллайди.
4.Билиш жараёнининг ривожланиши:Қурилмани мустақил ўлчайди(баландлиги,узунлиги,кенглиги ва бўйича)Тадқиқотда ечимини талаб этаётган муоммони белгилайди,кузатувларни тарифлайди ва тасдиқлайди.
5.Ижодий ривожланиш:Тасвирий санъат турларини фарқлайди,Турли предметлардан композициялар яратади.
Кутилаётган натижалар:Буюк сиймолар хақида билади,Улуғбек хақида ва унинг изланишлари,телескоп,юлдузлар харитаси,расадхона,ер сайёраси,самодаги 7 сайёралар ,ракета,космонавт хақида билимга эга бўлади. Кун ва туннинг қай тарзда жойларини алмашиши хақида билимга эга бўлади.
Машғулот жихози: Мавзуга оид рангли суратлар, Хуршид Давроннинг шеъри асосида суратга олинган “Улуғбек” видиеоролиги,ракета ясаш учун рангли
қоғоз,елим,қайчи,елим идишлар,глобус,шам,печенье учун ун,қатиқ,шакар,ёғ.
Фойдаланиладиган метод ва усуллар: Кўргазмали,сухбат,савол жавоб , ўйин, ақлий хужум,кичик гуруҳда ишлаш.
Машғулотнинг бориши:
Умумий гуруҳ бўлиб ишлаш.
Тарбиячи болаларни доира шаклида ўтиришга таклиф этади.Болаларга буюк сиймолар ва уларнинг қилиб ўтган ишлари хақида сўзлаб берди.Улуғбек бобомизнинг расми билан таништирди,унинг изланишлари хақида сўзлаб беради.(Буюк сиймолар расми)
Тарбиячи болалардан Самарқанд шахридаги Улуғбек расадхонасини кўрганликлари ва унинг ички ва ташқи кўриниши хақида саволлар беради.Гурух хонасида илинган расадхона расмини топишларини таклиф этади.Болалар расадхона расмини тарбиячига кўрсатади.
(расадхона расми қўйилади)
Тарбиячи бу расадхонанинг нима учун ички тамони бундай тузилишда экандлигини,Улуғбек бобомиз бу расадхонада қандай илмий изланишлар олиб борганликлари хақида сўзлаб беради.Тарбиячи болалар эътиборини гуруххонасининг бир чеккасида турган телескопга қаратади.
(Телескоп расми қўйилади)
Улуғбек бобомиз бу телескоп орқали юлдузлар жойлашувини кузатганлигини сўзлаб беради ва болаларга ушбу телескоп орқали болалар хам кузатишлари мумкинлигини айтиб ўтади.(Болалар бирин кетин телескопдан кузатишади).Тарбиячи болалар билан “Кун ва тун” ўйинини бирга ўйнашади.Бунда болалар тарбиячи тамонидан “кун” командасини эшитиши билан хар тамонгга ўйнаш учун тарқалишади.”Тун” командпсини эшитиши билан хамма болалар бир жойга тўпланиб ухлашади.(ўйин
бир икки маротаба такрорланади). Тарбиячи болаларни Хуршид Даврон шеъри асосида суратга олинган “Улуғбек” видеоролигини томоша қилишга таклиф этади.(Видеоролик томоша қилинади)Сўнгра болалар билан видеоролик тўғрисида қисқача савол жавоб бўлиб ўтади.Болалар ўз тасуротлари хақида сўзлаб беришади.Шу пайт гурух хонасига овоз чиқариб,шовқин солиб ракета учиб келади.
(Ракета расми қўйилади)
Ракетадан ўзбек миллатига мансуб космонавт тушиб келади.Космонавт болалар билан саломлашиб,болаларга космос,сайёралар,Улуғбек бобомизнинг қилган ишлар хақида гапириб беради.Болалар билан сайёралар ва уларнинг номланиш,рангги,нималардан иборатлиги хақида савол жавоб қилади.
(Сайёралар расми қўйилади)
Космонавт болалар билан “Сайёралар харакатда) ўйинини ўйнашади.(Ўйин бир неча маротаба такрорланади).Ўйиндан сўнг космонавт болалар билан хайирлашиб,марсга йўл олишини айтади.Космонавт яна ракета билан учиб кетади.Болалар рағбарлантирилиб борилади.Тарбиячи бугунгги гувоҳи бўлган жараёнларни тасвирлаш учун болаларни фаоллик марказларига таклиф этади.Бугун болалар учун қуйидаги марказлар фаолият кўрсатишини айтиб ўтади:
-Қурулиш ва конструксиялаш
-Санъат
-Фан ва табиат
-Пазандачилик марказлари ишлашини айтиб ўтади.Болаларга ушбу марказларда қандай ишларни амалга оширишлари мумкинлиги эслатиб ўтиб,болалар хохишига кўра марказларга бўлиниб олишларини таклиф этади.Болалар ўз хохишларига кўра марказларга бўлиниб олишади.Фаоллик марказларида болаларга ота- оналар, ёрдамчи тарбиячи ва тарбиячи яқиндан ёрдамлашишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |