Жиззах вилоят халқ таълими ходимларини қайта


Мактабда кимёвий тажриба ва унинг вазифалари, тажриба турлари



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#215416
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49
Bog'liq
3.3-Kimyo

Мактабда кимёвий тажриба ва унинг вазифалари, тажриба турлари 
Ўқитиш ва тарбиялаш воситалари ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва 
ривожлантириш 
мақсадида 
фойдаланадиган 
материал 
объектларнинг 
тизимидир. Ўқитиш воситалари учта катта гурухга бўлинади. 
1. Ўқитувчилар учун қўлланмалар. 
2. Мактаб кимё хонаси жиҳозлари. 
3. Кимё дарсликлари. 
Ўқитувчилар учун қўлланмаларда кимё ўқитиш жараёнида тушунчалар 
ҳосил қилиш моҳияти, тасаввур ва тушунчалар ҳосил қилиш йўллари, 
тушунчаларни мантиқий таҳлил қилиш ва уларни ҳосил қилиш босқичлари 
ойдинлаштириб берилади. Кимё ўқитувчилари учун ҳамма вақт керак 
бўладиган қўлланма ҳар икки ойда нашр этиладиган "Химия в школе" "Халқ 
таълими» журналларидир. 
Мактаб кимё хонаси - кимё фанини самарали ўқитишга ёрдам 
берадиган ўқув жиҳозлари, жиҳоз - реактивлар билан таъминланган махсус 
хонадир. Ҳамма ўқитиш воситалари каби мактаб кимё хонаси ўқувчнларни 
ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш мақсадларига хизмат қилади. 
Кимё хонасига бўлган талаблар: 
1. 
Илмий-методик: кимё хонаси кимё фанининг мазмуни, дидактика, 
психология, тарбиялаш назария талабларига жавоб бериши керак. 
2. 
Эргономик, гигиеник ва техник хавфсизлигини таъминлаш керак. 
3. 
Техник, технологик ва иқтисодий. Ишлатиладиган жиҳоз ва 
жиҳозлар содда, арзон, узоқ вақт давомида чидайдиган материаллардан 
бўлиши керак. 
4. 
Махсус. Кимё фанини ўқитишда ўзига хос бўлган воситалардан 
фойдаланиш учун махсус ўқув қуроллари. 
Ўқув жиҳозларининг системаси: 
1. 
Табиий объектлар: реактивлар, идишлар, жиҳозлар, минераллар, 
металлар тўплами ва бошқа. 
2. 
Табиий объектларнинг тасвири: моделлар, макетлар, экран 
воситалари. 


50 
3. 
Жадвал ва схемалар. 
4. 
Ўқитишнинг техник воситалари: кинофилъм, кодотранспарант, 
аудио - видеоёзувлари, ўқитиш дастурлари, компъютерлар электрон даврий 
жадвал, интерфаол доска. 
Ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўришда махсус лаборант хона ёрдам 
беради. Бу хона ўқитувчи ва лаборантнинг иш жойи бўлиб, у эрга 
ўқувчиларни кириши тақиқланган. Лаборант хонада тарқатувчи реактивлар, 
ўқитувчининг кутубхонаси, картотека ва ўқувчиларнинг дафтарлари туради. 
Бундан ташқари махсус сейфда “учувчан" ва заҳарли моддалар сақланади. 
Кимё дарсликлари маълум тартибда, кимё фанини ўзлаштириш 
жараёнида материалнинг ўқувчиларга секин-аста қийинлашиб бориши 
назарда тутилиб тузилади. Дарсликда мавзунинг баён этилиши ўқитишнинг 
фаол усулларидан фойдаланишга, ўқитувчи рахбарлиги остида тарбияловчи 
таълим жараёнини амалга оширишга имкон беради. 
Дарсликнинг ҳар қайси боби охирида берилган, махсус танлаб олинган 
машқ ва масалалар таълим-тарбия жиҳатидан катта аҳамиятга эга. 
Мактабда кимё асосларини ўқитиш тегишли кимёвий тажрибаларни 
ташкил этмасдан туриб такомиллаша олмайди. 
Кимёвий тажриба моддалар ва кимёвий реакциялар ҳақидаги билим 
манбаи - ўқувчиларнинг билим олиш фаолиятини ошириш ва дарсга барқарор 
қизиқишини тарбиялашда, кимёвий билимларни амалда қўллаш эса 
тасаввурларнинг шаклланишида муҳим шарт ҳисобланади. 
Тажриба - мавзуси ёки энг муҳим томонларини турли жиҳоз, техник 
воситалар ёрдамида ажратиш ва ўрганиш имконини беради. Зарур бўлганда 
тажриба тадқиқотчи томонидан такрорланиши мумкин. Бу эса кўп жиҳатдан 
илмий тажрибанинг асосий вазифасини яъни бизни қуршаб турган борлиа 
ҳақида ишончли далиллар олишни аниқлайди. 
Ўқув тажрибасининг илмий тажрибадан фарқи шуки, унинг натижаси 
олдиндан маълум бўлади. Ўқув тажрибаси техник жиҳатдан бирмунча содда 
ва одатда вақти чекланган бўлади. Ўқув тажрибаси мактаб кимё курсида 
ўзига хос ўрганиш объекти, тадқиқот усули, янги билимнинг воситаси ва 
манбаидир. 
Мактаб кимёвий тажрибаси учта асосий вазифани бажаради: 
1. 
Ўқитиш, билим олиш, кимё асосларини ўзлаштириш учун амалий 
муаммоларни қўйиш ва ечиш, ҳозирги замон ҳаётида кимёнинг аҳамиятини 
аниқлаш. 
2. 
Тарбия бериш - меҳнатга бўлган эҳтиёжни онгли равишда ҳис этиш, 
ўқувчиларни касбига ихлосини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш. 
3. 
Ривожлантирувчи вазифа умумий илмий ва амалий билим ҳамда 
маҳоратларни эгаллаш ва уларни такомиллаштиришдан иборат. 


51 
Кимёвий тажрибани асосий вазифаларидан бири - кузатишни мақсад 
сари йўналишини ташкил этиш, кузатиш маҳоратини шакллантириш,
кузатиш натижаларини тушунтириш, ўзлаштирилган маълумотни хотирада 
сақлашдан иборат. Бундан ташқари, ўқув материалини тушунтира билиш, 
сабабнинг натижага боғлиқлиги қонуниятлари, ўрганиладиган мавзуни туб 
моҳиятини аниқлашдан иборат. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish