Кейнснинг макроиқтисодий мувозанат назарияси ва ҳозирги замон.
Бойзоқова Д.Ф.
Классик иқтисодчиларнинг бандлик назариясига иқтисодиётда мавжуд бўладиган ишсизлик ва инфляция тўғри келмайди. Биз биламизки иқтисодиётда тўлиқ бандлик шароитига эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам иқтисодчилар классик назариянинг асосий жиҳатларини танкил қила бошладилар.
1936 йили инглиз иқтисодчиси Жон Кейнс капитализм иқтисодиётига янги иш билан бандлик назариясини яратди. У ўзининг “Пул, процент ва иш билан бандликнинг умумий назарияси” асосида унинг нотўғри жиҳатларини исботлашга уринди.
Кейнс назариясининг энг қатъий жиҳати шуки, у бозор иқтисодиётида иш билан тўла бандликни таъминлайдиган ҳеч қандай механизм йўқлигини исботлади. Макрокўламда иқтисодиёт мувозанатга эришиши мумкин, лекин шунда ҳам маълум миқдорда ишсизлик ва инфляция сақланиб қолишини, тўла иш билан бандлик қонуний ҳолат эмас, балки тасодифдир, капитализм ўз-ўзидан тартибга тушиб ривожланиб кетавермаслигини исботлаб берди. Шунингдек иқтисодиётдаги тебранишлар фақат уруш, табиий офат ва шу каби вазиятларгагина боғлик эмас, балки у тинчлик йилларида ҳам ички омилларнинг салбий оқибатларидан келиб чиқишини асослаган. Ишсизлик ва инфляциянинг келиб чиқиши инвестиция ва жамгармаларга бевосита боғлиқ. Нархларнинг ошиши ва иш ҳақининг пасайиши бошқа салбий омиллар билан бирга иқтисодиётнинг беқарорлигига олиб келади. Кейнс назарияси Сей қонунини ҳам маълум даражада инкор этади. Сей қонуни бўйича тадбиркорлар фаолияти ва жамғариш режалари фоиз ставкасида мутаносиблашади. Кейнсчилар фикрича эса агар тадбиркорлар жамғармаларни кўпайтиришса , фирмалар инвестицияларни кўпайтиришлари мумкин.
Чунки жамғарувчилар субъекти ва инвесторлар ҳар хил гуруҳдаги одамлардир. Корхоналар айникса корпорациялар катта миқдордаги инвестиция қарорларини қабул қилишади. Катта ҳажмдаги ишлаб чиқаришга эга бўлган иқтисодиётда уй хўжаликлари кўп миқдорда жамғаришади. Шуни айтиб ўтиш керакки ,жамғариш ва инвестицияларни ҳар хил гуруҳлардаги одамлар қабул қилишади.
Жамғарувчилар ва инвесторлар субъектлари ҳар хил сабабларга кўра бошқарилади. Кейнсчилар фикрича жамғарма ва инвестициялар битта омилга боғлиқ бўлмаган ҳолда турли сабаблар асосида амалга оширилади. Масалан, айримлари қиймати ўзининг иш ҳақи миқдоридан ортиқ бўлган маҳсулотларни сотиб олиш учун, уй хўжаликлари эса автомобиль ёки телевизор сотиб олиш учун жамғаришади. Жамгармалар бирор бир шахс ёки унинг оиласининг келажакдаги истеъмолини қондириш мақсадида; яъни уй хўжаликлари оила бошлиғининг нафақага чиқишлари ёки болаларини
коллежларда ўкишини таъминлаш мақсадида жамғаришади.. Кейнсчилар таъкидлашича жамғарма ва инвестицияларни аниқлашнинг энг асосий омили бўлиб миллий даромад ҳисобланади.
. .
Кейнсчилар назарияси бўйича аҳоли ўз маблағларини нафақат кунлик харидларни амалга ошириш учун, балки ўз бойликларини ошириш учун ҳам сақлашади. Бу пул воситалари бир қисмининг камайиши ва уларни пул бозорида инвесторларга бериш жорий жамғармаларга нисбатан солиштирганда воситаларнинг ортиқчалигига олиб келиши мумкин. Шунга ўхшаш кредит берадиган муассасалардан ссудаларнинг берилиши пулнинг таклифини кўпайтиради. Банк ёки бошқа молиявий ташкилотлардан кредитларнинг берилиши жорий жамғармалар кўпайишига асос бўлади. Натижада уй хўжаликлари қўлидаги пул воситаларининг камайиши ва банклар томонидан ссудаларнинг берилиши инвестициялар микдорини жорий жамғармалар миқдоридан ошишига олиб келиши мумкин. Бу шуни билдирадики Сей қонуни фаолият кўрсатмайди.
Кейнсчилар ёндошуви шундан иборатки, жамғариш ва инвестициялар режаси бир-бирига мос келмайди ва шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш, даромад, бандлик, нархлар даражасида ўзгаришлар бўлиб туради. Бундан ташкари Кейнсчилар фикрича нархлар даражаси ва иш ҳаки ҳақиқатда пасайишга йўналтирилган эгилувчанликдан иборат эмас. Ҳатто улар шундай бўлган тақдирда ҳам шубҳалидир. Чунки нархлар ва иш қақининг пасайиши кенг таркалган ишсизликни бироз юмшатиши мумкин, холос.
Иқтисодиёт барқарор ривожланиши учун унинг турли томонлари ўртасида маълум мувозанат бўлишини тақозо қилади.
Макроиқтисодиётда иқтисодий мувозанатнинг шаклланиш жараёни, уни таъминлаш анча мураккаб ва зиддиятли. Бу мувозанатлар ичида Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаб ўтганларидек:«...ички бозорда талаб билан таклиф ўртасида мутаносибликка эришиш, яъни чиқарилган пул миқдори билан унга сотиб олинадиган моллар салмоғи ўртасида тўғри нисбатни таъминлаш ғоят катта роль ўйнайди».1
..
Макродаражада умумий иқтисодий мувозанат – бу мамлакат бутун иқтисодиётнинг мутаносиблигидир. Бу барча соҳалар, тармоқлар, хўжаликларнинг меъёрида ривожланишини таъминлайдиган иқтисодий фаолиятнинг барча қатнашчилари ҳамда барча бозордаги ўзаро боғлиқ ва бир- бирини тақозо қиладиган мувозанатлар тизимини ўз ичига олади.1
Иқтисодий мувозанат даражасини аниқлашда асосан иккита ўзаро боғлиқ усулдан фойдаланилади: 1) ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш усули; 2) жамғарма ва инвестицияларни таққослаш усули.
1 Каримов И.А. «Ўзбекистон буюк келажак сари».Т.: «Ўзбекистон», 1999. 384-бет.
1 Ҳамроев О.Ҳ. Иқтисодий мувозанат ва уни таъминлаш механизмлари. – Т.: ТДИУ, 2004, 35-бет.
Иқтисодиётнинг мувозанатли даражаси бу ишлаб чиқаришнинг шундай ҳажмики, у ишлаб чиқариш мазкур ҳажмини сотиб олиш учун етарли умумий сарфларни таъминлайди. Бошқача айтганда, соф миллий маҳсулот мувозанатли даражасида ишлаб чиқарилган товарларнинг умумий миқдори (СММ) харид қилинган товарлар умумий миқдорига (С+In) тенг бўлади
Президентимиз маърузасида алоҳида эътибор қаратилган жиҳат – бу 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий устувор йўналишларини белгилашдан иборат бўлди.
Мамлакатимизнинг тарихан қисқа даврлик мустақил тараққиёт йилларида бу қадар салмоқли ютуқ ва натижаларнинг қўлга киритилиши асосий сабабларидан бири – бу самарали иқтисодий сиёсатнинг тўғри танланганлиги ва изчил равишда амалга оширилганлиги ҳисобланади. Бунда ҳар йиллик белгиланаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишлари, дастурлари ва чора-тадбирлари муҳим ўрин тутади. Шунга кўра, моҳиятан йил давомида асосий эътибор қаратиш, барча куч ва саъй-ҳаракатларни йўналтириш, имконият ва салоҳиятни сафарбар этишнинг муҳим соҳалари ва жабҳаларини ифодаловчи устувор йўналишларнинг белгилаб олиниши ушбу муваффақиятларнинг манбаларидан бири ҳисобланади.
2010 йилда ижтимoий-иқтисoдий ривoжланишнинг энг муҳим мақсади ва асoсий устувoр вазифаси – бу ислoҳoтларни давoм эттириш ва чуқурлаштириш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, 2009- 2012 йилларга мўлжалланган Инқирoзга қарши чoралар дастурини сўзсиз бажариш ва шу асoсда иқтисoдий ривoжланишнинг юқoри ва барқарoр суръатларини, самарадoрлигини ҳамда макрoиқтисoдий мувoзанатни таъминлашдан ибoратдир. 1
Do'stlaringiz bilan baham: |