Жиззах политехника институти



Download 0,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana13.10.2022
Hajmi0,93 Mb.
#852705
1   2   3
Bog'liq
Xazratqulov 2020

Literatures: 
1. ShNK 2.05.02-07. Motorways. Tashkent, 2007. 
2. Zolotar I.A. and others. Water-heat regime of landbed and road covers. –М.: Transport. 1971. -345 p. 
3. Ruvinskiy V.I. Optimal constructions of landbed. –М.: Transport. 1982. -218 p. 
АВТОТРАНСПОРТ КОРХОНАЛАРИНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ 
ТИЗИМИ (ААТ) ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАРИНИ ЯРАТИШ.
 
Нуруллаев Усмон Аллақулович, ЕУТТ катта ўқитувчиси (ЖизПИ) 
Хазратқулов Абдувоҳид, ITT magistranti (ЖизПИ)
 
Мустакил Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш истиқболари кенг истеъмол 
молларини ишлаб чиқарувчи кўп сонли давлат кооператив, ва хусусий корхоналарни, қўшма 
корхоналар, фирма, суғурта ва бошқа турдаги агентликларни яратишни, коммуникация
воситаларини (почта, телеграф, телефон, факс, теле ва радиоалоқа) анъанавий ҳамда янги 
йўналишлар бўйича ривожлантиришни кўзда тутади. Ахборотлар ҳажмини кескин ошиши ва 
уларнинг ишлаш воситаларининг суст ривожланганлиги инсоннинг у тўғрисида таъсаввурга эга 
бўлиши ва улардан фойдаланишини қийинлаштиради. Кўплаб вақт уни қидиришга, ажратишга ва 
фойдаланишга кетади. Ахборот фондлар ҳар бир инсонга хизмат қилиши учун янги воситалар 
керак бўлади. Ахборотлар (информациялар) билимлар манбаи сифатида жамият учун стратегик 
ресурсга айланди. Бу ресурслардан самарали фойдаланиш эса жамиятни (ахборот) 
ахборотлаштириш жараёни билан боғлиқ.
Автоматлаштирилган ахборот тизимини асосий функциясига– инсонга керакли 
ахборотларни тизимга берилган сўровлар асосида топиб беришдан иборат. Автоматлаштирилган
ахборот тизимлар ёрдамида барча соҳа ходимлари– раҳбарлар, мухандислар, иқтисодчилар, 
техник хизматчилар ва ҳ. ахборот олиш бўйича хилма хил ишларни бажаришлари мумкин, 
жумладан:
- ташкилот фаолиятини ҳолатини ҳар хил кўрсаткичлар бўйича, ва ҳар хил қирқимда 
(маълум вақт ва давр бўйича, чиқарилаётган маҳсулот турлари ва бошқалар) таҳлил қилиши;


259 
- ҳар хил турдаги ҳисоботлар ва маълумотларни(бошқариш ечимларини қабул қилиш, 
мажлислар ўтказиш, ҳужжатларни юқори ташкилотларга узатиш ва бошқалар) олиш;
- буюртмалар бажарилишини назорат қилиш ва ҳисобга олиш (масалан,маҳсулот етказиб 
бериш, ташкилотни техник воситалар билан таъминлаш);
- молиявий ҳисоботларни олиб бориш;
- келаётган ва чиқаётган хатларни ҳисобга олиш;
- ташкилот ходимларини бошқариш ва таркибий қисмларини ҳисобга олиш ва бошқалар; 
Дастлаб автоматлаштирилган тизимлар масалама масала ечишга асосланган. Бунда оддий, 
енгил, ечиш алгоритм мавжуд бўлган масалаларни ечиш учун танлаб олинган, чунки бундай 
масалаларни ечиш тез ўз самарасини беради.
Мураккаб автоматлаштирилган тизимларни яратишда масалама масала ечиш усулида 
муаммолар пайдо бўлди.
1. Маълумотлар ортиқчалиги ва такрорланиши пайдо бўлди. Масалан, маошни ҳисоблаш 
масаласи ва ходимлар масала бир хил маълумотлар билан ишлайди ва сақлайди. (ходимлар 
ҳақида, уларни маоши ва мансаби ва бошқалар). Мураккаблик шундан иборат эдики, бирор 
масалада маълумотларни ўзгартириш, ўз-ўзидан бошқа масалаларда ҳам тузатиш киритиш талаб 
этади.
2. Маълумотлар билан амалий дастурлар ( Бейсик, Паскаль, Фортран каби тилларда) 
орасида боғланиш борлиги. Амалий дастурлар маълумотларни тавсифлашни ҳам, улар билан 
ишлаш алгоритмларини ҳам ўз ичига олган(танлаш, қўшиш,алмаштириш ва бошқалар).
Бунинг натижасида маълумотларни ташкил қилишни ихтиёрий ўзгариши, дастурни 
ўзгартиришни талаб қилар эди. Бундан ташқари маълумотлар билан ишлайдиган бир хил 
алгоритмлар барча амалий дастурларда таркибида бўлишлари талаб этиларди.
Бу ва бошқа камчиликлар дастурчиларни автоматлаштирилган тизимлар яратишда 
маълумотлар янгича ташкил қилишни талаб қиларди. Бунинг натижасида АТ да маълумотларни 
ташкил қилишга стандарт талаблар қўйишни тақазо этарди.
Шундай қилиб маълумотлар базасини автоматлаштирилган ахборот тизимларда қўллашни 
қуйидаги афзаликлари бор:
1.Ахборот ресурсларини марказлашган бошқариш, барча иловаларни маълумотлар билан 
синхрон ишлашини таъминлаш;
2.Маълумотлар интеграллашганлиги учун ортиқчаликни назорат қилиш муаммосини 
йўқлиги;
3. Маълумотларни такрорланишини йўқлиги учун улар бир марта киритилади ва кўп марта 
ишлатилади;
4.Маълумотларни ташкил қилиш воситалари унификациялашганлиги ва амалий 
дастурларни маълумот ташкил қилишга боғлиқмаслиги.
1.2.Автоматлаштирилган тизимларни яратишни дастурий воситалари. Ҳозирги кунда 
дастур маҳсулотлари яратишда ишлатиладиган дастур воситаларига асосан қуйидагилар киради:

операцион системаларWindows 2010/XP, OS/2 $

Тармоқ операцион системалари Windows NT, Unix, Windows 2013

server, Novell Net Ware;

Матнли процессорлар MS Word XP;

Электрон жадваллар Ms Excel, Quatfro;

Маълумотлар базасни бошқариш тизимлари MS Access, MS Foxpro,

Oracle, InterBase,Borland Paradox;

Дастурлаш тиллариBorland Delphi, MS VisualBasic, Visual C++, C#,

Java.
Маълумотлар базасининг бошқариш тизимлари–бу маълумотлар базасини ҳосил қилиш, 
бошқариш ва улардан фойдаланишни амалга ошириш дастур воситалари ва тиллари 
йиғиндисидир. Фойдаланишни характерига қараб маълумотлар базасини бошқариш тизимлари 
шахсий ва кўп фойдаланувчили тизимларга бўлинади. Шахсий маълумотлар базасини бошқариш 


260 
тизимлари битта ЭХМга мўлжалланган локал маълумотлар базасини қуришда фойдаланилади. 
Pаradox, dBase, Fox Pro, Aссеss шахсий маълумотлар базасини бошқариш. 
Кўп фойдаланувчили маълумотлар базасини бошқариш бошқариш тизимлари клиент 
сервер архитектураси асосида ишлайдиган ахборот тизимларини қуришга имкон беради. Кўп 
фойдаланувчили маълумотлар базасини бошқариш тизимларига мисол тариқасида Oracle, 
Informix, SyBase, Microsoft SQL Server, InterBase, My SQL каби программа пакетларини келтириш 
мумкин. 
Хар хил маркадаги юк ташувчи автомобилларга эга бўлган автотранспорт корхонасининг 
юк ташиш вазифаси туради. Куйидаги маълумотлар бўйича транспорт воситаларини ишини 
хисобга олиш ва назорат килиш масаласи турибди.
- Юк ташиш маршрути ва вақти бўйича;
- Ташилаетган юк бўйича;
- Автомобильни холати, турган жойи ва уни характеристикалари бўйича;
- Хайдовчиларни шахсий маълумотлари бўйича. Юк ташишни маршрути ва вакти куйидаги 
маълумотларни уз ичига олади:
Юклаш пункти, тушириш пункти, ўтилган масофа, йўлга чикиш санаси , етиб келиш 
санаси.
Ташилаетган юк бўйича куйидаги маълумотлар хисобга олинади:
Ташилаетган юк номи, юк юбораетган ташкилот номи, юкни кабул килаетган ташкилот, юк 
вазни.
Автомобилни ҳолати уни созлиги ёки бузуқлиги билан аникланади, турган жойи эса уни 
қаердалиги– рейсдалиги автопаркдалиги еки капитал таъмирдалиги билан аникланади.
Автомобилни техник характеристикаларига қуйидагилар киради:
Ўртача тезлиги, юк кўтара олиш қобилияти, еқилги сарфи, автомобил маркаси, номер 
белгиси;
Хайдовчилар ҳақидаги маълумотларга қуйидагидар киради:
Фамилияси, исми, шарифи, анкета маълумотлари(автобиография) автомобилларни номер 
белгиси;
Юкорида кайд этилган маълумотлар асосида даврий равишда ташилаётган юк миқдори 
ҳақидаги ёқилгини ўтилган масофадаги сарфи автомобилни холати ва бошкалар ҳақида статисик 
маълумотлар чиқарилиб турилиши керак.
Адабиётлар: 
1. Джураев Р.Х., Джаббаров Ш.Ю., Юлдашев М.Д. Принципы организации дистанционного
диагностирования цифровых систем. Методические указания к практическим занятиям по
курсу ТДЦС. Ташкент 20032. 
2. Конноли Т, Каролин Б. Базы данных. Проектирование, реализацияи сопровждение. Теория
ипрактика. Москва-Санкт-петербург-Киев, 2003.
3. Фаранов В. В. – Delphi 7, Москва, Налидж, 2002. 
4. http\\: www.oszone.net 
5. http://www.google.ru/ 

Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish