ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Гуруҳ мураббийи О.Холмуратовнинг берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
ЭШИТИЛДИ: 2 – масала бўйича, “Оналар оёғи остида жаннат!” мавзусида бўлиб ўтган суҳбут юзасидан гуруҳ мураббийи “Она шу қадар улуғ ва қудратли зотки, у кўзга кўринмас улкан куч билан, меҳр-муҳаббат билан фақат фарзандларини, яқинларини эмас, балки бутун бошли инсониятни бағрига босиб, дардига дармон бўла олади” деган сўзлар билан бошлаб, гуруҳ талабаларига сўзни берди.
СЎЗГА ЧИҚДИ: Талаба М.Исроилова сўзга чиқиб, Одам боласи она туфайли бу ёруғ жаҳонни кўриш бахтига муяссар ва мушарраф бўлади. Она туфайли дунёнинг завқ-шавқига, қувончларига кўмилиб юради. Она туфайли бахт-иқболга эришади. Она туфайли умрини яхшиликларга, эзгуликларга, фидойи ишларга сафарбар этади. Ҳар бир фарзанд, хоҳ у ўғил бўлсин, хоҳ у қиз бўлсин энг аввало, онасини рози қилишга интилади. Онаси олдидаги қарзни узишни шарафли бурчи, деб биламан деб ўз сўзини якунланди.
СЎЗГА ЧИҚДИ: Талаба У. Рустамов ўз сўзида, Мустақиллик даври нафақат Ватанга, инсонга бўлган муносабатларни, балки биринчи галда онага, онажонларимизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни, самимий муносабатимизни батамом ўзгартириб юборганлиги, мустақиллик туфайли ўзбек оналари юксак қадр топганлиги, Оналар жамиятнинг ижтимоий кучига айланганлиги. Муҳтарам биринчи Президентимиз Ислом Каримов ибораси билан айтганда: “Оналарнинг обрў-эътиборини жиддий равишда ошириш, уларнинг меҳнатини, жисмоний соғлом, маънавий бой ҳамда ахлоқан пок ёш авлодни тарбиялашдаги хизматини муносиб баҳолашимиз керак. Она тўғрисида, унинг фарзанди тўғрисида ғамхўрлик қилиш давлатимизнинг муқаддас бурчидир.” деган иборалари билан ўз сўзини якунлади.
СЎЗГА ЧИҚДИ: Талаба Худойбердиев Жавоҳир ўз сўзида, йиғилиш қатнашчиларига ҳар бир инсоннинг ўз оналарига бўлган меҳрлари каби узнинг фикрларини қуйидаги шеърий мисралар орқали баён этти.
ОНА
О на сизни соғиндим шу дам,
Меҳрингиз жуда қумсадим.
Бу дунёда менинг ягонам
Сизни ҳар тонг, ҳар он эслади.
Жон болам деб эркалашингиз,
Қулоғимда ҳамон жарангда.
П анд-насихатла берган дарсингиз,
Мурғак қалбим дунёни англар.
Эсимдадур жуда ёш эдим,
Шўху-шодон ҳам бебош эди.
Ўстирдингиз оқ ювиб-тараб,
Меҳр бердингиз кўнглимга қараб.
Гуруҳ мураббийи ва талабалари фикрлари тингланиб
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Гуруҳ мураббийи О.Холмуратов, талаба М.Исроилова, У. Рустамов ҳамда Ж.Худойбердиевларнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳафталик “Ахборот таҳлил материаллари”ни гуруҳда таҳлил қилиб боририлиши назоратга олинсин.
Масъул: гуруҳ сардори
Муддат: ҳафта давомида
Гуруҳ мураббийи: __________________ О. Холмуратов
Гуруҳ сардори: ___________________ Т. Аннаев
Do'stlaringiz bilan baham: |