230. С: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия қандай амалга оширилади?
Ж: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия узлуксиз таълим тизимининг энг муҳим мажбурий қисми бўлиб, давлат таълим стандартларига мувофиқ юқори малакали мутахассислари томонидан амалга оширилади.
231. С: Жисмоний тарбия ва спорт иншоотлари хусусий мулк бўлиши мумкинми?
Ж: Жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ҳамда спорт иншоотлари хусусий мулк бўлиши мумкин.
232. С: Ўзбекистонда профессионал спорт билан шуғулланишлари мумкинми?
Ж: Профессионал спорт билан спорт мураббийи ёки ҳакам сифатида шуғулланишлари мумкин.
233. С: Жисмоний тарбияда ҳаракат фаолиятининг синфдан ташқари шакллари қандай бўлади?
Ж: Спорт секциялари, тўгараклар, ўқувчилар қизиқишларига қараб очилган тўгараклар.
Do'stlaringiz bilan baham: |