72. С: Америкача футбол ҳақида нима биласиз?
Ж: Америкача футбол қаттиқ характер жиҳатидан регби ўйинига ўхшаб кетади. Худди бейсбол спорт тури каби Американинг миллий ўйинлари жумласига киради. “Америкача футбол” ўйинида куч, тезлик, чаққонлик, чидамлилик сифатлари ривожланади. Бу ўйинда ихтиёрсиз равишда қўполлик ишлатилганлиги сабабли ўйинчилар қаттиқ шикастланишлари табиий ҳолдир.
73. С: Американча футболнинг тарихи…
Ж: Америкаликлар бу ўйинни 1874 йилдан бошлаб ўйнай бошлаганлар. 1880 йилга келиб, Американча футболнинг қоидалари ишлаб чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |