240. С: Стандарт тушунчаси нимани англатади?
Ж: Стандарт – бошқа объектларини таққослаш учун дастлабки объект деб қабул қилинган намуна, эталон, модел, стандартланадиган объектга қўйиладиган ваколатли органлар томонидан тасдиқланган нормалар, қоидалар талабларни белгиловчи норматив техник ҳужжат.
241. С: Иккинчи Олимпиада ўйинлари қачон, қаерда ўтказилган?
Ж: 1900 йили 20-28 май кунлари Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилди. Бунда 21 та давлат иштирок этди. Спортнинг 18 тури бўйича беллашувлар ўтказилди. (Велоспорт, сув полоси, енгил атлетика, елканли спорт, сузиш, поло регби, ўқ отиш, камондан ўқ отиш, теннис, қиличбозлик ва футбол).
Do'stlaringiz bilan baham: |