48. С: Спорт велосипедининг оғирлиги қанча?
Ж: Спорт велосипеди оғирлиги 8-11 кгни ташкил этади.
49. С: Велотрекда мусобақалар неча кгли велосипедларда ўтказилади?
Ж: Велотрекдаги велосипедлар оғирлиги 6-7 кг.
50. С: Жисмония тарбия ва спорт йўналишидаги “Дистанция” сўзининг маъноси нима?
Ж: Дистанция деган сўз лотин тилидан олинган бўлиб, “масофа” деган маънони билдиради. Дистанция дастлабки маррадан маррагача бўлган масофа. Бу масофа 100 метрдан 42,195 метргача бўлади. Чанғи спорт турида эса 3 кмдан 70 кмгача бўлади. Отиш спорт турида эса кичик калибрли милтиғ учун 25, 50, 100 метрни ташкил этади. Армиячилардаги катта калибрли милтиғ учун эса 300 м. Камондан ўқ узиш спортчилари эса 5 та масофада мусобақалашадилар. 30, 50, 60, 70, 90 м. Боксчилар, қиличбозлар ўртасидаги масофа яқин, ўртач, узоқ деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |