588. С: Гармоник ривожланиш
Ж: Ҳар томонлама камолот , уйғун сифатда вояга етиш, ҳар томонлама мутаносиб камол топиш. “Гармония” назарияси қадимга Юнонистонда пайдо бўлган.
589. С: Дарс типлари
Ж: Дарслар мақсади, тузилиши, қўлланиладиган усул, услублари, ўқув воситалари асосида маълум типларига ажратилади .
Ўқувчиларни янги материаллар билан таништириш дарслари.
Билимларни мустаҳкамлаш дарслари.
Материалларни умумлаштириш ва тартибга солиш дарслари.
Кўникма ва малакаларни шакллантириш ва мустаҳкамлаш дарслари.
Назорат дарслари.
Аралаш дарслар.
Ҳар қандай дарс типи кўринишида ташкил этилиши мумкин. (экскурсия, лабаратория ишлари, семинар, маъруза)
Do'stlaringiz bilan baham: |