281. С: “Чанғи” спортининг ватани ҳақида маълумот беринг?
Ж: Ҳозирги замон “чанғи” спортининг ватани Норвегия ҳисобланади. 1767 йили шу мамлакатда чанғи спортидан биринчилик ўтказилган.
282. С: Халқаро “чанғи” спорти қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро “чанғи” спорти федерацияси 1925 йили ташкил топган.
283. С: “Чанғи” спорти қачондан бошлаб “қишки олимпиада ўйинлари дастурига киритилган?
Ж: “Чанғи” спорти 1924 йилдан бери “Олимпиада” ўйинлари дастурига киритилган.
284. С: Тоғ чанғисидан мусобақалар қайси масофаларда ўтказилади?
Ж: 5 км, 10 км, 20 км, 4х5 км га эстафета, 15 км. Бу масофаларни аёл ва эркаклар босиб ўтадилар. 30 км, 50 км марафонга югуришдан мусобақа.
285. С: “Мотоспорт” деганда нимани тушунасиз?
Ж: “Мотоспорт” деганда моторли техникалар орасида ўтказиладиган беллашувларга айтилади.
286. С: “Мотоспорт” нечага бўлинади?
Ж: Мотоспорт асосан 4 га бўлинади.
1) Автомобил спорти. 2) Мотоцикл спорти 3) Сувда 4) қуруқликда моторлаштириб ўйналадиган спорт турлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |