111. С: Ҳаракат малакаси деганда нимани тушунасиз?
Ж: Жисмоний ҳаракатларни, машқларни бажара билиш қобилияти.
112. С: Жисмоний сифатларни санаб беринг.
Ж: Куч, тезкорлик, чидамлилик, чаққонлик, эгилувчанлик.
113. С: “Тезкорлик” фазилати деганда нимани тушунасиз?
Ж: Жисмоний ҳаракатлар ва жисмоний машқларни қисқа вақт ичида самарали бажара олиш қобилиятидир.
114. С: Чидамлилик нима?
Ж: Узоқ вақт жисмоний ҳаракатларни ва жисмоний ишларни чарчамасдан бажара олиш қобилиятидир.
115. С: Махсус чидамлилик деганда нимани тушунасиз?
Ж: Ихтисослашган жисмоний ҳаракатларни бажара олиш фаолиятига нисбатан чидамлилик “махсус” чидамлилик дейилади.
116. С: “Чаққонлик” деганда нимани тушунасиз?
Ж: Ҳаракатларни тез ва эпчил бажара олиш ҳамда ўзига қулай воситалардан тезкор фойдалана олиш қобилиятидир.
117. С: “Эгилувчанлик” деганда нимани тушунасиз?
Ж: Таянч ҳаракат аппаратини ҳаракатчанлиги кенг кўламда ҳаракатлар бажара олиш қобилиятидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |