276. С: Ядронинг оғирлиги қанча?
Ж: Ядронинг оғирлиги халқаро қоидаларга асосан 7 кг 257 гр. Айланаси 110-130 см. Латун ёки бошқа металлдан қилинади.
277. С: Аёллар учун “ядро”нинг оғирлиги қанча?
Ж: 4 кг айланаси 95-110 см.
278. С: “Диск” улоқтириш майдони ҳақида нима биласиз?
Ж: Диск улоқтириш майдони айланаси 2 м 50 см.
279. С: Эркаклар улоқтирадиган дискнинг оғирлиги қанча?
Ж: 2 кг айланаси 219-221 см. Йўғонлиги 44-46 мм.
280. С: Аёллар улоқтирадиган “Диск” оғирлиги қанча?
Ж: Оғирлиги 1 кг айланаси 180-182 мм. Қалинлиги 12 мм.
281. С: “Чанғи” спортининг ватани ҳақида маълумот беринг?
Ж: Ҳозирги замон “чанғи” спортининг ватани Норвегия ҳисобланади. 1767 йили шу мамлакатда чанғи спортидан биринчилик ўтказилган.
282. С: Халқаро “чанғи” спорти қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро “чанғи” спорти федерацияси 1925 йили ташкил топган.
283. С: “Чанғи” спорти қачондан бошлаб “қишки олимпиада ўйинлари дастурига киритилган?
Ж: “Чанғи” спорти 1924 йилдан бери “Олимпиада” ўйинлари дастурига киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |