246. С: Эктремизм ва ақидапарастлик нима?
Ж: Диний экстремизм – маълум сиёсий мақсадлар йўлида ва дин ниқоби остида мутаасиблар ёки уларнинг иродасига кўра иш кўрувчи гуруҳлар томонидан олиб бориладиган ўта ашаддий ва қарашлар йиғиндисидир.
Ақидапарастлик – сиёсий мақсадлар йўлида мавжуд ижтимоий муаммоларни илк, яъни мазкур дин пайдо бўлган пайтдаги арконлар асосида ҳал этмоқ ниятидаги ҳаракат ва қарашлардан иборат.
247. С: Жисмоний тарбия дарси баённомалари қандай ёзилади?
Ж: Жисмоний тарбия дарслари баённомаларида дарс мақсад ва вазифаси, керакли жиҳозлар ва ўтказиш жойи кўрсатилади. Шунингдек, бажариладиган урм тўлиқ ёзилади. Дарс асосий қисмида жисмоний машқни бажариш усуллари кенг батафсил бажариш бўйича тавсиялар ҳам келтирилади. Дарс якуний қисмида бажариладиган тинчлантирувчи машқлар ва ўйинлар ҳам тўлиқ қайд жтилади. Ҳар бир ҳаракат ва машқлар бажариш сони, услубий тавсиялар ҳам баённомада келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |