Мухандислик психологияси
|
психологиянинг техника мосламалари билан уни бошқарувчи кишилар ўртасидаги ўзаро богланиш ҳамда ўзаро таъсирини текшириш билан шугулланувчи махсус сохаси.
|
Одамовилик
|
одамларга кушилмай, кўпчиликни ёгтирмай, якка ҳолда яшашни афзал кўришдан иборат салбий характер хислати.
|
Осойишта тип
|
нерв тизимининг кўзгалиш ва тормозланиш жараёнлари тенг ҳамда ўртача кучга эга бўлган типи.
|
Пассивлик
|
атрофдаги нарса ва ходисаларга, кишиларга нисбатан бефарқ муносабатда бўлишдан ва жисмоний ёки психик фаолияцизликдан иборат холат.
|
Принципиаллик
|
хаққонийлик ва жамият манфаатлари нуқтаи назаридан ўз қараш ҳамда эътикодларини катъий туриб ҳимоя қилишдан ёки сўз билан ишнинг бирлигидан иборат ижобий характер хислати.
|
Профессиограмма
|
муайян касбдаги фаолият учун зарур бўлган психологик хусусиятлар тўплами.
|
|