УНИВЕРСИАДАЛАР
Олий таълим тизимида ўтказилиб келинаѐтган (2000 йил- Наманган, 2002
йил- Бухоро, 2004 йил Самарканд, 2007- йил-Тошкент) энг нуфузли спорт
мусобақаларидан
бири
талабаларнинг
Универсиада
мусобақалари
хисобланади. Универсиаданинг ўэига хос хусусияти шундаки, бу
мусобакалар иккинчи жахон урушидан кейинги дастлабки йилларда жаҳон
миқѐсида ташкил этилди ва унинг ташаббускори хдмда ташкилотчиси
Италия эди. Ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказиладиган Халқаро талабалар
Универсиадасида Узбекистон спортчилари факат мустақилликка
эришган даврдан бошлаб иштирок этишмокда.
Мустақилликнинг
дастлабки биринчи ўн йиллиги жараѐнида
"Талабалар хафталиги" (Студенческое недели) номи билан ўтказиб
келинган нуфузли мусобака Универсиадага айланди.Универсиаданинг асли
бошланиш йили 1996 йил бўлиб, у 1996 ва 1998 йилларда Самарканд
шаҳрида, икки марта ўтказилган эди
2000 йилда Универсиадаиинг ташкилотчиси Наманган вилояти спорт
ташкилоти бўлди. Бунда Наманган, Тошкент-1, Самарканд жамоалари
умум хисобда ғолиб деб топилди.
2002 йил. Навбатни Бухороликлар олиб, ундаги натижалар: Тошкент-1,
Бухоро ва Наманган спортчилари юқори поғоналарга чикиб олишди.
2004 йил. Универсиада Самаркандда ўтказилди. Унда Тошкент-1,
Самарканд, Наманган спортчилари голибликка эришди.
2007 йил. Навбатдаги ўйинлар Тошкент шахрида бўлиб ўтди. Бунда яна
Тошкент-1, Наманган ва Самарканд вакиллари олдинги сафда бўлишди.
2010 йил Универсиада мусобақаларига Адижонликлар мезбонлик қилди.
Универсиада дастурида куйидаги спорт турлари бўйича бахслар бўлиб
ўтади, Яъни: баскетбол, волейбол, кўл тўпи, футбол (факат йигитлар), стол
тенниси, теннис, шахмат, сузиш, енгил атлетика, белбоғли кураш,
миллий кураш, дзю-ДО, Унивсрсиаданинг низомига кўра хар бир
вилоят, Қоракдлпоғистон Республикаси ва Тошкент шахридан
мусобакада қатнашувчилар сони 133-137 гача белгиланган. Энг кўп
спортчилар иштирок этган спорп турлари футбол (222), кўл тўпи (эркаклар-
151, аѐллар-148), волейбол (эркаклар-134, аѐллар-138), енгил атлетика
(эркаклар-137, аѐллар-130), баскетбол (эркаклар-135, аѐллар,-135), сузиш
(эркаклар-119, аѐллар-111) ҳисобланади. Барча спорт тарлари бўйича
талабалар сони 1846 кишини ташкил этади. Мураббийлар сони эса 237
кишидан иборат бўлади.
2000-2007 йиллар давомида ўтказилган Универсиадалар якуни ва
уларга тайѐргарлик жараѐиларини назарий жиҳатдан таҳлил қилинса
куйидаги хулосаларга келиш мумкин:
-Давлат таълим стандартлари, таълимнииг узлуксизлиги, кадрлар
тайѐрлаш миллий дастури, соғлом авлод давлат дастури ва Республика
ҳукумати томонидан чиқарилган катор карорлар асосида олий таълим
муассасаларида кадрлар тайѐрлаш йўлида жисмоний тарбия ва спортга эътибор
кучаймокда;
-жисмоний тарбия дарслари, спорт машғулотлари ва спорт турлари бўйича
ўтказилаѐтгап турли мусобакалар, айниқса Универсиадаларга тайѐргарлик
жараѐнларида масулиятлик фаолият анча яхши йўлга кўйилмоқда;
-талабаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан уғулланишларига зарур
шзрт-шароитлар яратишга эътибор кучаймоқда;
- олий ўкув юртларида маҳаллий миллат талаба қизларини спортга жалб
этиш, уларнинг қизикиши ва муносабатларини янада оширишга жиддий
эътибор берилмокда.
Шу билан биргаликда муаммо бўлиб колаѐтган жараѐнлар хам оз эмас,
яъни:
1 .Талабаларнинг, айниқса маҳаллий миллат кизларининг мустакил
равишда жисмоний тарбия (эрталабки гимнастика) билан шуғулланиши ва
спорт тўгаракларида мунтазам шуғулланишида жиддий олға силжишлар
кузатилмаотир.
2. "Алпомиш" ва "Барчиной" тестлари ва жисмоний тарбия дарсларидаги
меъѐрий норматив талабларни мақсаддагидек бажариш фаолиятлари унча
устун
эмас.
3. Олий ўқув юрти миқѐсида ўтказилаѐтган мусобакаларда қатнашувчилар
сони умум ҳисобда 30-40% дан ошмайди. Спорт кўрсаткичлари (разряд)
натижалари энг паст (4-5%) даражададир.
4. Маҳаллий миллат хотин-кизларидан мутахассис ходимлар етишмайди.
5.Талабаларнинг жисмоний тарбия ва спортига доир махсус дарсликлар,
ўкув-услубий кўлланмалар озчиликни ташкил этади.
б.Касб-хунар билан бевосита боғлик бўлган жисмоний тарбия машклари
талабаларга кам ўргатилади.
7.Халк миллий ўйиилари ва пиѐда юриш саѐҳатлари (туризм) ўкув
жараѐнларида кам қўлланилади.
МАВЗУ: ЕНГИЛ АТЛЕТИКАДА МУСОБАҚАЛАРНИ ЎТКАЗИШДА
ХАКАМЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |