ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВОСИТАЛАРИ
МАҚСАД: Талабаларни жисмоний тарбия воситалари билан таништириш, уларга жисмоний машқлар тўғисида билим бериш. Талабаларни «Учинчи мингйилликнинг боласи» таянч дастури билан ишлашга ўргатиш. Уларда жисмоний воситалардан фойдалана олишнинг амалий малакаларини шакллантириш.
РЕЖА:
1. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга жисмоний тарбия бериш воситалари.
2. Жисмоний машқларнинг тавсифномаси.
3. Жисмоний машқларнинг турлари.
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВОСИТАЛАРИ
Техника тараққиёти даврида жисмоний тарбия ва спортга катта аќамият šаратилмоšда. Чунки, техник тараққиёт даврида инсоният жисмоний меҳнатдан озод бўлиб, энг хавфли «кам ҳаракат қилиш» касаллигига учрамоқда, бу эса қон-томир тизимининг касаллигига олиб келади.
Шунинг учун, охирги йилларда давлатимиз томонидан чиқарилган «Жисмоний тарбия ва спорт» бўйича қонун ва «Соғлом авлод учун» фармони ва дастури болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши, уларнинг соғлом, меҳнатсевар, бахтли бўлишлари тўғрисидаги ғамхўрликдан далолатдир. Шундай экан, болаларни жисмоний ва ҳар томонлама ривожланиши учун жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланмоғимиз муҳимдир.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар жисмоний тарбияси вазифаларини ҳал этишда гигиеник омиллар, табиатнинг табиий кучлари, жисмоний машқлар каби воситалардан фойдаланилади. Ќар хил фаолият турларига кирувчи (қўл меќнати, мусиқа асбобларини чалиш, лой ва пластилиндан нарса ясаш, қуриш-ясаш, расм чизиш, кийиниш, ювиниш...) хилма-хил ҳаракатлар болаларнинг жисмоний ривожланишига таъсир этади. Тўлақонли жисмоний тарбияга барча воситалардан мужассам ҳолда фойдаланилганда эришилади, чунки уларнинг ҳар бири киши организмига турлича таъсир этади.
Жисмоний тарбия воситалари.
1. Гигиеник омиллар.
2. Табиатнинг табиий кучлари.
(қуёш, ҳаво, сув)
3. Жисмоний машšлар.
4. Хилма-хил фаолият турлари.
5. Массаж
Гигиеник омилларга:
а) машғулотлар режими;
б) дам олиш;
в) Овқатланиш;
г) уйқу;
д) кийим бош, пойабзал;
е) жисмоний жиҳозлар, хоналар, майдончалар… киради.
Улар жисмоний машқларнинг шуғулланувчилар организмига таъсири самарадорлигини оширади.
Гигиена омиллари барча орган ва тизимларнинг яхши ишлашига ёрдам беради. Масалан, мунтазам сифатли овқатланиш овқат ҳазм қилиш органининг фаолиятига ижобий таъсир қилади ва бошқа органларга зарурий озиқ моддаларнинг ўз вақтида етиб боришини таъминлайди, боланинг ривожланиши ва ўсишига ёрдам беради. Тўлақонли уйқу нерв тизимига дам беради ва унинг иш қобилиятини оширади. Хоналар, жисмоний жиҳозлар, атрибут, ўйинчоқлар, болалар кийимлари ва пойабзалининг тозалиги касалликларнинг олдини олади. Хоналарни тўғри ёритиш кўз касалликлари (шабкўрлик ва бошқалар) нинг содир бўлишига йўл қўймайди. Кун тартибига қатъий риоя қилиш уюшқоқликка, интизомлиликка ўргатади.
ТАБИАТНИНГ ТАБИИЙ КУЧЛАРИ
Табиатнинг табиий кучларига қуёш, ҳаво, сув киради, улар жисмоний машқларнинг организмга таъсирини кучайтиради ва киши иш šобилиятини оширади.
Қуёшли, очиқ ҳавода ёки сувда (сузиш) бажариладиган машқлар жараёнида ижобий эмоциялар пайдо бўлади (кўпроқ кислород ютилади, модда алмашуви кучаяди…)
Қуёш, ҳаво, сув организмни чиниšтиришга, уни юқори ва паст температурага мослашув қобилиятини оширишга ёрдам беради.
Булар натижасида иссиқликни идора қилувчи аппарат ҳаракатга келади, яъни киши организми турли хил метеорологик омилларнинг ўзгаришига ўз ваšтида жавоб бера оладиган даражага келади.
Сув терини кирдан тозалайди, ўрмон боғлардаги шифобахш моддалар (фитонцидлар) га бой ҳаво микробларни йўқотишга ёрдам беради, қонни кислородга тўйинтиради. Қуёш нури тери остида Д витаминининг саšланишига хизмат қилади, турли микробларни ўлдиради ва болаларни касалликлардан (рахит…) саšлайди.
ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР
Жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг кишига ҳар томонлама таъсир этувчи асосий ўзига хос шаклидир. Улардан жисмоний тарбиянинг соғломлаштириш, таълимий ва тарбиявий вазифаларини ќал этишда фойдаланилади: ақлий, ахлоқий, эстетик ва меҳнат тарбиясини амалга оширишга хизмат šилади.
Рақс машқлари – организмнинг барча тизимларига таъсир қилади, жисмоний фазилатларни ривожлантиради, ҳаракатлар нафис, эркин ифодали бўла боради, ижобий хислар пайдо қилади, тўғри қад-қоматни шаклланишига ёрдам беради. Шунинг учун раšс ва ўйин элементлари (галоп, оёқларни ёнма-ён қўйиш кабилар) жисмоний тарбия воситалари сифатида фойдаланилади.
Хилма-хил фаолият турларига кирувчи ҳаракатлар.
Хилма-хил фаолият турлари (меҳнат, расм, чизиш, нарса ясаш…) га кирувчи ҳаракатлар агар қоматни тўғри тутишга риоя қилинса, шунингдек жисмоний юкламалар болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари, соғлиғининг аҳволи, жисмоний ривожланиши ва тайёрланганлигини ҳисобга олган ҳолда берилсагина бола организмига ижобий таъсир этиш мумкин.
Массаж (силаш, суртиш, уқалаш, шапатилаш, титратиш) терига таъсир қилиб, боланинг бутун организмига таъсир этади.
Массаж қон томири тизимига ҳам таъсир қилади. Терида нерв учлари таъсирларига жавоб тариқасида томир рефлекслари юзага келади, капилярлар кенгаяди қон айланиши кучаяди, иссиқлик чиқариш ортади. Массаж организмни иссиқ ҳаводан қизиб кетишидан сақлайди. Массаж таъсирида ёғ ва тер безларининг сектор функцияси яхшиланади, мушакларда оксидланиш-šайтарилиш жараёни ва уларнинг қисқариш қобилияти ортади.
Массаж лимфа тизимига таъсир қилиб, суюқлик оқимини тезлаштиради.
Турли ёш босқичларида кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга оширишнинг самарадорлиги асосий ва қўшимча воситаларни тўғри šўшиб олиб борган тақдирдагина ошади. Чунончи, боланинг дастлабки 3 ойлигида гигиена омиллари, табиатнинг табиий кучлари катта аќамиятга эга бўлади. Ёш орта борган сари гигиеник омиллар, табиатнинг табиий кучларининг роли камаймайди, бироқ уйқу, овқатланиш ва бошšаларга камроš ваšт сарфланади ва бирмунча мураккаб жисмоний машšлардан фойдаланиш учун замин яратилади
ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАРНИНГ ТАВСИФНОМАСИ (характеристикаси)
Жисмоний машқларнинг пайдо бўлиши.
Машқлар жисмоний тарбия воситаси бўлиб чиқиши қадим замонларга боғлиқ. Қазилмалар натижасида топилган ҳар-хил уй-рўзғор буюмлари, турли ёдгорликлар, қоялардаги расмлар ва тасвирлар авлоддан-авлодга ўтган, авлоднинг маданияти, жисмоний маданиятни юзага келтирган.
Жисмоний машšлар меҳнат орқали вужудга келган. Жисмоний машқларни ривожланишига санъат, ҳарбий иш, дин ва миллий қадриятлар ўзининг салмоқли таъсирини курсатади. Лекин жисмоний машқларнинг ривожланишида моддий талабчанлик ва ҳаёт шароити ҳал қилувчи омил бўлиб ҳисобланади.
Жисмоний машқлар келиб чиқишдан бошлаб, ижобий билим ва малака билан боғлиқ бўлган.
Жамиятни ва жисмоний тарбияни ривожланиши, жисмоний машқларни меҳнат ва ҳарбий иш билан ўзаро боғлиқлиги йуқолиб борди. Бу мураккаб ҳаракат фаолиятидан айрим машқлар (турли масофаларга югуриш, узоққа улоқтириш, узунликка сакраш…) ни ажратиб олиш ва улардан жисмоний тарбия мақсадларида фойдаланиш имконини берди. Шунга ўхшаш нишонга отадиган бўлдилар…
Машқларни алоҳида бўлиниб, ажралиб чиқиши энди кишиларни меҳнатга, жисмоний тарбия ва спортга ҳамда қарбий ишга тайёрлай бошлади ва бу уларни жисмоний ва руҳий ривожланишларини таъминлайди.
Жисмоний ҳаракатлар бу эркин ҳаракатлардир. Уларни бажариш, тўхтатиш, ўзгартириш киши ихтиёри билан амалга оширилади.
Жисмоний машқларни шакли ва мазмуни.
Жисмоний машқлар бир-биридан ҳам мазмун, ҳам шакл жиқатидан фарқланади.
Жисмоний машқлар мазмунига қатор жараёнлар физиологик, биологик, биохимик, психолик боғлиқлиги киради. Жисмоний машқларни бажариш (ихтиёрий ҳаракатлар) ҳаракат тасаввури, диққат, тафаккур, иродавий зўр бериш, ҳиссиётлар каби психик жараёнлар билан боғлиқдир. Турли жисмоний машқларни бажаришда организмнинг юрак-томир, нафас олиш тизимида ўзгаришлар юзага келади.
Жисмоний машқлар мазмунига педагогик нуқтаи назардан қараганда уларнинг таълим-тарбиявий вазифаларни хал этиш (ҳаракат, кўникма ва малакаларининг шаклланиши, жисмоний фазилатларни ривожлантириш) даги аҳамиятини белгилайди.
Жисмоний машқлар шакли ички ва ташқи тузилишдан иборат.
Ички тузилиш – ҳаракат бажариш чоғида кечадиган турли жараёнларнинг ўзаро алоқадорлиги билан характерланади.
Ташқи тузилиши – машқни ташқи кўриниши. У ҳаракат жараёнида фазовий, вақт ва куч муносабати билан характерланади.
Жисмоний машқларнинг мазмуни ва шакли ўзаро боғлиқ ва бирликда сақланади. Мазмун шаклга нисбатан етакчи роль ўйнайди, чунончи югуриш тезлигининг ошишига қараб қадам узунлиги ва гавданинг эгик бурчаги ўзгаради. Айни вақтда шакл ҳам мазмунга таъсир этади: масалан, узоққа улоқтириш чоғида тўғри бажарилган силтаниш жисмоний сифатларнинг намоён бўлишига таъсир қилади (улоқтириш узунлиги ортади, бу эса мускул кучлари ўзгаришидан гувоҳлик беради).
ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАР ТЕХНИКАСИ
Жисмоний машқлар техникаси – бу ҳаракатларни бажариш усули бўлиб, унинг ёрдамида ҳаракат вазифалари ҳал этилади.
Масалан («оёқни букиб» сакраш усули билан, югуриб келиб узунликка сакраш).
Техника тушунчаси бу ҳаракатларнинг ташқи шаклидир. Жисмоний машқлар техникаси бетўхтов ўзгаради ва такомилла-шади.
Жисмоний машқлар техникасида унинг асоси, белгиловчи бўғими (звеноси) техник деталлари бўлади:
а)Техниканинг асоси негизи – бу ҳаракат вазифаларини аниқ оқилона йўл билан ҳал қилиш учун керакли ҳаракатларнинг йиғиндисидир. Техника асосининг бирор-бир элементи иштирок этмаса машқларни бажариш мумкин эмас ёки бажарилган тақдирда улар чала ҳисобланади.
б)Техниканинг белгиловчи бўғими – бу ушбу ҳаракат асосининг муҳим ва ҳал қилувчи қисми ҳисобланади. Масалан: (югуриб келиб баландликка сакрашнинг асосий звеноси бу депсинишдир. Машқларда белгиловчи звенони бажариш одатда қисқа вақт ичида кечади ва катта мушак кучланишни талаб қилади.
в) Техник деталлари – бу машқларнинг иккинчи даражали хусусияти бўлиб, улар техника асосини бузмаган ҳолда ўзгариб туриши мумкин. Бу кишининг якка узига хос хусусиятига боғлиқ.
Жисмоний машқлар вақт жиҳатидан кетма-кет келувчи фазалардан иборат бўлади.
Циклик ҳаракатларда (ирғитиш, сакраш ва бошқалар) уч фазани ажратиш мумкин:
1. Тайёрлов фазаси – асосий фазани бажариш учун жуда қулай шароит яратади. Масалан, ирғитишда қўлни ва танани орқага тебратиш.
2. Асосий фаза – муҳим ҳаракат вазифасини ҳал этишга йўналтирилгандир. Масалан, улоқтиришда тўпни отишга хизмат қилади. Асосий фаза машқларни бажариш усулининг моҳиятини ташкил этади.
3. Якунловчи фазанинг вазифаси ҳаракатни тўхтатиш ва мувозанатни сақлаш, узоққа улоқтиргандан сўнг чизиқни кесиб ўтмаслик, югуриб келиб узунликка сакрагандан сўнг йиқилмасликдан иборатдир.
Уччала фаза чамбарчас боғлиқ бўлиб, бир-бирини давом эттириб бир бутунликда бажарилади.
ФАЗОВИЙ ТАВСИФНОМАСИ
Барча жисмоний машšлар фазода бажарилади. Фазовий тавсиф ўз ичига дастлабки ҳолат, машқларни бажариш пайтида гавда ва унинг қисмларини ҳолатини, траекториясини олади
Дастлабки ҳолат (ДҲ) – бу гавда қисмларининг машқларни бажариш арафасида нисбатан ҳаракатсиз ҳолатидир, у ҳаракатга тайёргарликни ифодалайди.
Дастлабки ҳолатни ўзгартириб, тана ҳолати қисмларини кетма-кетлигини ўзгартириб организмга таъсир этувчи жисмоний юкланишларни тўғри бошқариб олиб боришга ҳам имконият яратади.
Ҳаракат траекторияси – яъни тана ҳолати ҳаракатланаётган гавда қисмининг йўналиши траектория дейилади. Траекторияда шакл, йўналиш ва амплитуда аниқланади.
Тана қисми ёки буюмни ўтиш йўлини траектория (йўналиш) деб аталади. Шакли жиҳатидан ҳамма ҳаракатлар тўғри чизиқли ва эгри чизиқли йўналишда бўлади. Боксда ва қиличбозликда тўғри чизиқли ҳаракатларни учратиш мумкин. Қолган ҳамма машғулотларда, спорт турларида фақат эгри чизиқли ҳаракатларни кўриш мумкин.
Ҳаракат йўналиши. Жисмоний маш
қларнинг айрим мускуллар ривожланиши ва ҳаракат вазифаларини муваффақиятли бажарилишига (нишонга теккизиш) ҳаракатланаётган гавда, унинг қисмлари (ёки буюмга) бериладиган йўналишга боғлиқ. Киши гавдасининг асосий йуналишларини қуйидагича аташ қабул килинган: юқорига-пастга, олдинга-орқага, ўнгга-чапга.
Ҳаракатлар амплитудаси – бу гавда қисмлари ўзгариши йўлининг катталигидир. Улар бурчак катталиклари (градуслар) чизиқли ўлчовлар (қадам узунлиги), шартли белгилар (ярим чўққайишлар) ёки ташқи чамаласи (полга теккунча энгашишларда) билан белгиланиши мумкин.
Ҳаракатлар амплитудаси суяк, бўғин, пай ва мушакларнинг эластик тузилишига боғлиқ.
ФАЗОВИЙ – ВАҚТ ТАСНИФИ
(характеристикаси)
Бунга:
Тезлик ва тезланишлар киради.
Ҳаракат тезлиги гавда ёки унинг қисмлари билан босиб ўтилган йўл кўлами (узунлиги) нинг унга сарфланган вақтга нисбати билан белгиланади. Агар тезлик йўлнинг барча нуқталарида бир хил бўлса, бу ќаракатни текис ҳаракат дейилади, агар у ўзгариб турса, нотекис ҳаракат дейилади. Тезликнинг вақт бирлигидаги ўзгариши тезланиш дейилади.
Ваšт характеристикаси
Машқ ва унинг элементларини бажариш давомийлиги, айрим статик ҳолатлар ҳамда ҳаракат суръати вақт характеристикаси ҳисобланади. Техниканинг айрим элементлари турли вақтда бажарилади (ирғитиш вақтидаги ҳаракат отиш ҳолатига қараганда секинроқ). Турли машқларни бажаришга турлича вақт сарфланади.
Суръат – ҳаракат даври ёки ҳаракат миқдорининг вақт бирлигида такрорланиш тезлиги частотаси тушунилади.
Масалан: юриш суръати дакикага 120–140 қадам. Ҳаракат суръатининг ўзгариши жисмоний юклама кучайиши ёки камайишига олиб келади.
Ритмик характеристика
Ритм – мушак кучланиши ва бўшашининг навбатма-навбат алмашинувидир. Ўзлаштирилган ҳаракатларда ритм турғун характерга эга. Ритмик ќаракатлар осон бажарилади, шунинг учун ќам чарчов ќосил қилмайди.
Динамик характеристика
Жисмоний машқларни бажаришга жуда кўп омиллар, жумладан ички ва ташқи кучлар таъсир этади.
Ички кучларга таянч ҳаракат аппаратининг суст кучлари (мушакларнинг эластиклиги, ёпишқоқлиги): ҳаракат аппаратининг фаол кучлари (мушакларнинг тортилиш кучлари), кучлар (тезланиш билан ҳаракат қилиш жараёнида тана айрим қисмларининг ўзаро таъсир натижасида вужудга келадиган кучлар) киради.
Ташқи кучларга инсон танасига ташқаридан таъсир этувчи кучлар: ўз танасининг оғирлик кучи, ташқи муќитнинг қаршилик кучи (ҳаво, сув, қум, ер) ва табиат жисмлари (буюмлар, жуфт машқлардаги рақиблар) нинг қаршилик кучи, спорт жиҳозлари (тўлдирма тўп, гантеллар) нинг ођирлик кучи, инерция кучи киради.
ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Болалар боғчасида жисмоний тарбиянинг асосий мазмунини жисмоний машқлар ташкил этади. Улар қуйидаги жисмоний машк турларидан иборат бўлади:
1. Гимнастика.
2. Ќаракатли ўйинлар.
3. Спорт машšлари.
4. Оддий туризм.
Гимнастика – оддий ва мураккаб машқларнинг ғоят хилма-хиллигидир. Гимнастика жисмоний тарбия тизимида катта ўрин тутади. У соғломлаштириш ёки умумривожлантирувчи (асосий, гигиеник, атлетик) гимнастика, спорт-акробатикаси, касбий, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, амалий гимнастика, ишлаб чиšишдаги гимнастика, даволаш гимнастикаси турларига бўлинади.
Гимнастиканинг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари мавжуд гавдани турли қисмлари, айрим бўғинлар ва улар фаолиятининг турли томонлари ва ҳолатига танлаб таъсир этиш (мушакларнинг бўшашиши, чўзилиши), жисмоний юкланишни тақсимлаш имконияти, спорт анжомлари ва спорт иншоатларидан фойдаланиш, машšларни мусиқа жўрлигида ўтказиш, машšларнинг ранг-баранглиги. Гимнастиканинг бу хусусиятлари ундан хилма-хил вазифаларни ќал этиш учун барча ёшдаги, саломатлиги, жисмоний тайёргарлиги турлича бўлган кишилар билан ўтказиладиган машғулотларда фойдаланиш имконини беради.
Ҳаракатли ўйинлар. Бу турли эмоционал ҳаракатлардан иборат мураккаб фаолиятдир. Бу фаолият белгиланган қоидалар асосида тўсатдан ўзгарадиган шароит ва вазиятларда бажарилади. Гимнастикадан фарқли ўлароқ, ўйинларни ўтказишда жисмоний юкланишларни тақсимлаш šийин бўлади.
Ҳаракатли ўйин шуғулланувчилар фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш хусусиятлари билан фарқланади.
Ўйин давомида тўсатдан ўзгарадиган вазиятларда ҳаракат қилиш ва тезкорлик, чаққонлик (чалғитиш, «тузоқ» дан қочиш каби жисмоний фазилатлар намоён бўлади.
Ўйин пайтида болалар фаолияти образли сюжет ёки ўйин вазифалари асосида ташкил этилади ва бу боланинг жисмоний машқларни иштиёқ билан ва узоқ муддат бажариши учун ижобий ҳислар уйғотади. Бу ўз навбатида уларнинг организмга таъсирини кучайтиради, чидамлиликни ривожлантиришга ёрдам беради.
Ўйин қоидаларига риоя қилиш, ахлоқий фазилатлар (ўзаро ёрдам, онгли интизом) ни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйин фаолиятида мажмуа характерига эга турли ҳаракатлар уйғунлиги (югуриш, сакраш) кўрилади.
Ўйинлардан айниқса мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан олиб бориладиган ишда фойдаланиш яхши натижаларни беради.
Спорт машқлари.
Спорт жисмоний машқларнинг бирор турида юқори муваффақиятга эришишга йўналтирилгани билан характерланади, кишининг маънавий ва жисмоний кучларига юксак талаблар қўяди. Шунинг учун у фақат муайян ёш босқичининг ривожланиш даражасидагина қўлланиши мумкин. Бу эса жисмоний тайёргарлик ва соғлигига мувофиқ келадиган шароитни талаб šилади.
Спорт жисмонан камол топишга хизмат қилади ва маънавий иродавий фазилатларни тарбиялашга ёрдам беради. Шунинг учун спорт билан шуғулланиш айниқса, киши организмининг ҳамда инсон шахсининг шаклланиш даврида фойдалидир.
Техника асосларини шакллантириш ва жисмоний тарбиянинг хилма-хил вазифаларини ҳал этиш мақсадида мактабгача ёшидаги болалар билан ишлашда турли гимнастика машқлари (сафланиш, умумривожлантирувчи машқлар, асосий ҳаракатлар), спорт машқлари (чанғида юриш, конькида, чанада учиш, велосипед ҳайдаш, сузиш…) спорт ўйинлари стол тенниси, бадминтон, городки..) дан фойдаланилади. Бунинг натижасида жисмоний машқлар ва кейинги ёш босқичида хилма-хил спорт турлари билан шуғулланиш учун асос яратилади.
ОДДИЙ ТУРИЗМ
Туризм ҳаракат кўникмаларини мустаҳкамлашга ва табиий шароитларда жисмоний фазилатларни ривожлантиришга имкон беради. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан турли ҳаракат усулларидан фойдаланган ҳолда (пиёда юриш, чанғида, велосипедда юриш) майдончадан ташқарига, шаҳар ташқарисига сайрлар уюштирилади. Сайр чоғида йўл-йўлакай турли машқларни бажариш мумкин (тўнкалардан сакраш, арқондан сакраш, копток ўйнаш, ҳаракатли ўйинлар).
Жисмоний машқларнинг очиқ ҳавода бажарилиши уларнинг соғломлаштириш самарадорлигини оширади.
ТАЯНЧ СЎЗЛАР
Тасниф – бу жисмоний машғларни муайян белгиларига кўра гуруҳ ва кичик гуруҳчиларига тақсимланишидир.
Ҳаракатли ўйин – бу турли эмоционал ҳаракатлардан иборат мураккаб фаолиятдир.
Спорт – жисмоний машғларнинг бирор турида юқори натижага эришишга қаратилганлигидир.
Туризм – ҳаракат кўникмаларини мустаҳкамлашга ва табиий шароитларда жисмоний фазилатларни ривожланишига имкон беради.
Суръат – ҳаракат даври ёки ҳаракат миқдорининг вақт бирлигида такрорланиш сонидир.
Ритм – мушак кучланиши ва бўшашининг навбатма-навбат алмашинувидир.
Бадантарбия – киши организмига ҳар томонлама таъсир этадиган махсус танланган машқлар тизимидир.
ТАЛАБАЛАР УЧУН САВОЛЛАР
1. Жисмоний тарбия воситаларига характеристика беринг.
2. Жисмоний машқларни бажариш техникаси нима?
3. Жисмоний машқларни турларини очиб беринг?
4. Жисмоний машқларнинг пайдо бўлиши.
АДАБИЁТЛАР
1. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (маърузалар матни) Маҳкамжонов К.М, Туленова Х.Б. Т.,2002
2. Д.Ж.Шарипова, Л.М.Семенова… Кичкинтойларни гигиеник тарбиялаш. Т.,1997
3. А.В.Кенеман, Д.В.Хухлаева
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни жисмоний тарбиялаш назарияси ва методикаси. Т.,1988
4. Болалар боғчасида жисмоний тарбия. Т.И.Осокина. Т.,1978
Do'stlaringiz bilan baham: |