Жисмоний тарбия дарслари билан боғлиқ бўлган энг муҳим масалалардан бири уни қандай тузиш масаласидир



Download 50,4 Kb.
bet3/13
Sana25.02.2022
Hajmi50,4 Kb.
#273992
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
12цыв

Дарснинг вазифаларини аниқлаш

Умумтаълим мактаби ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарслари қуйидаги вазифаларга эга:



Таълим (ўргатиш) вазифалари ўқувчиларни дастурда кўзда тутилган машқларни бажаришга, ўрганилган машқларни такомиллаштиришга, уларни турли шароитда қўллашга, шунингдек, малака ва кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган. Таълим вазифаларини изчил равишда бажариш дастурдаги бутун ўқув материалини тизимли ва мустаҳкам ўрганишга олиб келади. Айрим таълим вазифаларини ҳал этиш учун нисбатан узоқ вақт (кетма-кет бир қанча дарс) зарур, айримларини ҳал этиш учун эса бир дарснинг ўзи кифоя қилади.
Масалан, арқонга муайян усулда тирмашиб чиқиш ва бунда ҳаракатларни тўғри навбатлашни бир дарсда ўргатиш мумкин эмас. Бу умумий вазифа бўлиб, уни бажариш учун дарслар туркуми талаб қилинади. Ўқувчиларни арқонни оёқлари билан ушлаб тирмашиб чиқишга бир дарсда ўргатиш мумкин, бу кичикроқ хусусий вазифа бўлиб, уни мазкур дарснинг муайян вазифаларидан бири сифатида қўйиш мумкин.Таълим вазифаларига, шунингдек, ўқувчиларга жисмоний тарбия ва спорт, соғлиқни сақлаш, кун тартиби, тўғри нафас олиш, чиниқиш, жисмоний машқларни тўғри бажариш ҳақида билим бериш ҳам киради.
Таълим вазифаларини ифодалашда, албатта, қуйидагилар эътиборга олинади:
а) ўргатишда техниканинг негизи;
б) ўргатилаётган ҳаракат фаолиятидаги техниканинг асосий бўлаги ёки деталлари;
в) шуғулланувчилар олдига қўйиладиган жисмоний ва психик талаблар даражаси.
Ўргатиш вазифалари: 1. Машғулот мазмунига оид машқ билан таништириш. 2. Мустаҳкамлаш ва назорат, синовларни қабул қилиш ва бошқалар.
Масалан:
- олдинга ўмбалоқ ошишда ўз-ўзини ҳимоя қилишни ўргатиш;
- уч ҳаракат усулида тирмашиб чиқишни такрорлаш;
- турникда тортилиш бўйича ўқув талабларини қабул қилиш;
- югуриб келиб граната улоқтиришга ўргатиш.
Таълим вазифаларини амалга ошириш, одатда, тарбиялаш ва соғломлаштириш вазифалари билан боғлаб олиб борилади. Жисмоний тарбия дарсларида диққат, интизомлилик, ирода, саранжомлик, буюмларни эҳтиёт қилиш, шунингдек, дўстлик, ўртоқлик, мақсадга интилувчанлик, мустақиллик ва қийинчиликларни енгишда қатъийлик тарбияланади.
Ахлоқий, иродавий ва эстетик сифатларни тарбиялаш дарснинг ҳамма қисмларида ҳал этилади. Ўқитувчи ўргатиш билан бир вақтда тарбиялайди ҳам. У дарснинг ҳар бир дақиқасида ўқувчилар фаолиятига керакли йўналиш беради, уларнинг ўқув жараёнига ва бир-бирига бўлган муносабатини ва ҳ.к. изга солади.
Аммо тарбия вазифаларини ҳал этишга бағишланган махсус дарслар ҳам бўлиши мумкин.
Масалан, ўқитувчи ўқувчиларда қатъийлик ва қийинчиликларни енга олиш хусусиятини тарбиялаш мақсадида машқларни ёки уларни бажариш шароитларини мураккаблаштириб, баъзи қийинчиликларни вужудга келтиради. қатъийлик ва ботирлик каби сифатларни тарбиялаш дарсларда худди шу сифатларни намоён қилишни талаб этадиган машқларни (сакраш, мувозанат сақлаш) қўллаш орқали амалга оширилади.
Масалан:
- эрталабки гигиеник гимнастика билан шуғулланиш одатини тарбиялаш;
- «Кун ва тун» ўйинида оддий реаксия тезлигини тарбиялаш;
- овоз сигналига мувофиқ ҳаракат йўналишини ўзгартира билишни тарбиялаш;
- ўрганилган машқларни тўғри тушуна билиш ва уни ижодий татбиқ эта олишни тарбиялаш.
Соғломлаштириш вазифалари шуғулланувчиларнинг функсионал имкониятларини ошириш, жисмоний сифатларини ривожлантириш, соғлиғини мустаҳкамлаш, тўғри қадди-қоматни шакллантириш ва чиниқтиришга қаратилган бўлади.
Соғломлаштирувчи вазифаларни белгилаганда унинг йўналиши ва ҳаракат (машқ) хили кўрсатилади. Масалан:
- тос-сон бўғимининг ҳаракатчанлигини ошириш;
- тўғри қад-қоматни шакллантириш;
- УРМ ёрдамида чидамлиликни тарбиялаш;
- юрганда, турганда тўғри қад-қоматни тута билишга кўниктириш.

Download 50,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish