Жисмоний тарбия дарслари билан боғлиқ бўлган энг муҳим масалалардан бири уни қандай тузиш масаласидир



Download 50,4 Kb.
bet2/13
Sana25.02.2022
Hajmi50,4 Kb.
#273992
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
12цыв

Тайёргарлик қисми (8-10 дақиқа). Вазифаси – ўқувчиларни уюштириш, дарс вазифасини тушунтириш, шуғулланувчилар организмини бўлажак жисмоний ҳаракатга ва машқларни бажаришга тайёрлаш.
Мазмуни – сафланиш элементлари, гимнастик қайта сафланишлар, қўллар, оёқлар, гавда билан қўшимча ҳаракатлар қилиб юриш, югуриш, сакраш, умумривожлантирувчи ва рақс машқлари, ўйинлар.
Асосий қисм (25-30 дақиқа). Вазифалари – дарснинг асосий вазифаларини ҳал этиш, яъни янги материални ўргатиш, ўтилган материални мустаҳкамлаш мақсадида такрорлатиш, ўқувчиларнинг ҳаракат, малака ва кўникмаларни эгаллашларига эришиш, уларда тезкорлик, чаққонлик, чидамлиликни ривожлантириш.
Асосий қисмдаги машқлар тайёргарлик қисмидаги машқларнинг изчил давоми бўлиши лозим.
Умумривожлантирувчи машқлар бу ерда ҳам ўртача физиологик самарага эришиш ҳамда бошқа машқ турларига тайёрлаш учун қўлланилади. Буюмлар билан бажариладиган ва қадди-қоматни шакллантирувчи машқлар дарсга хусусий вазифани ҳал этиш – бу ҳаракат турларини ўргатиш учун киритилади.
Ўқувчиларга ҳар томонлама таъсир кўрсатиш ва уларнинг кўп миқдордаги ҳаракатларни эгаллашлари учун дарснинг асосий қисмига уч- тўртта жисмоний машқ киритилади, асосан, улардан ҳаракатчанликни талаб қилувчи ўйинлар (югуриш, сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқиш ва ошиб ўтиш) ўтказилади.
Мазмуни – мувозанат сақлаш машқлари, тўплар билан бажариладиган машқлар, акробатик машқлар, кўп ҳаракат талаб қилувчи ўйинлар ва ҳ.к.
Дарснинг асосий қисмига мазкур босқич дастурида берилган ҳар қандай материал киритилиши мумкин.
Организмни зўриқтирадиган машқлар енгил машқлардан сўнг ўтказилади. Бу билан юкламани аста-секин ошириш қонун-қоидаларига риоя қилинади.
Якунловчи қисм (3-5 дақиқа). Вазифалари – дарснинг асосий қисмидаги машғулотларда юзага келган таранглик ва қўзғалишдан секин-аста нисбатан хотиржам ҳолатга ўтиш, ижобий жиҳатлар ва камчиликларни кўрсатиш, дарсни якунлаш, уйга вазифа бериш, уюшган ҳолда янги фаолиятга ўтиш.
Жисмоний тарбия дарсининг асосий қисмини тўғри ўтказиш туфайли ўқувчиларнинг барча аъзоларида бир оз қўзғалиш юзага келади, уларнинг томир уриши, нафас олиши тезлашади. энди ўқувчиларни бошқа фаолият турига тайёрлаш учун улар организмини вазмин ҳолатга келтириш зарур.
Мазмуни – сафланиш, юриш, ритмик ва рақс машқлари, нафас олиш машқлари, тинч ўйинлар, ўқитувчининг якунловчи сўзи, уйга вазифа.



Download 50,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish