Жисмоний тарбия дарслари билан боғлиқ бўлган энг муҳим масалалардан бири уни қандай тузиш масаласидир


Катта танаффусда ўтиладиган ўйинларнинг



Download 50,4 Kb.
bet13/13
Sana25.02.2022
Hajmi50,4 Kb.
#273992
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
12цыв

Катта танаффусда ўтиладиган ўйинларнинг мақсади ўқувчилар соғлиғини мустаҳкамлаш ва фаол дам олишини, чиниқишини таъминлаш, ақлий ва жисмоний иш қобилиятларини ошириш, жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришни одат тусига киритишдан иборатдир.
Катта танаффусларда турли ўйинлар ўтказиш бошлангич синф ўқувчилари билан қуйидагиларни амалга оширишга ёрдам беради:

  • ҳаракат фаоллигини ошириш;

  • фаол ва мазмунли дам олиш ва ҳордиқ чиқаришни ташкил этиш;

  • бутун организмнинг тетиклиги ва иш қобилияти тезроқ тикланишини таъминлаш;

  • жисмоний машқлар билан мустақил шуғулланиш кўникмаларини шакллантириш.

Ўйинлар ва жисмоний машқларни қуйи синф ўқувчилари организмининг психологик-физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш зарур.
Қуйи синф ўқувчилари ўйинларни мустақил ташкил этиш учун етарлича тажрибага эга эмаслар, шу сабабли синф раҳбари ва жамоатчи ташкилотчининг ўрни биринчи даражада бўлиши керак. Ўйинлар мактаб ҳовлисида ёки стадионида, спорт залида ҳамда йўлакда ўтказилиши мумкин.Танаффусларда ўтказиладиган ўйинларга ҳаракатли ўйинлар, тўп, арқонча билан машқлар, тирмашиб чиқиш ва ошиб ўтишлар, рақс элементлари, ритмик гимнастика, қувноқ мусобақалар киради.
Жисмоний машқлар шундай танланадики, буларда қўл, сўнгра елка, тана, оёқ мушаклари кетма-кет қатнашсин. Бунда юрак-томир ва нафас олиш тизими етарли даражада юклама олишини кузатиш мумкин.
1-9-синфлар учун мўлжалланган жисмоний тарбия дастурида жисмоний-соғломлаштириш ишларининг турлари келтирилган бўлиб, улар орасида куни узайтирилган гуруҳлардаги кундалик спорт соатлари асосий ўринни эгаллайди. Уларнинг мақсади ўқувчилар соғлиғини мустаҳкамлаш, ақлий ва жисмоний зўриқишларнинг олдини олишдан иборат.
Гуруҳлар бўйича ташкил этилган машғулотлар ўқувчиларни жисмоний тарбиялаш бўйича бир қанча вазифаларни ҳал этиш имконини беради, ақлий фаолиятнинг жисмоний фаолият билан алмашинувига ёрдамлашади, фаол ҳордиқ чиқариш учун қулай шароит, яхши кайфият, ижобий ҳиссиёт яратади, организмнинг умумий тонусини оширади. Спорт соатлари эркин, зўриқмаган ҳолда ўтказилади.
Спорт соатлари мазкур гуруҳларда 40-60 минут давом этади, вақтнинг бундай белгиланиши ўқувчиларнинг умумий ҳолатига, уларнинг ўқув ишларидан кейинги чарчаш даражасига боғлиқ бўлади.
Машғулотларни ўтказиш жараёнида ўқитувчи қўлланиладиган жисмоний машқларнинг мазмунини, таркибини билиши, шуғулланувчиларда физиологик ва ҳиссий юкламаларнинг ошиб кетмаслиги тамойилларига риоя қилиши керак.
Машғулотларда асосий ўринни таянч-ҳаракат аппаратларини асосий машқларни бажаришга тайёрловчи умумривожлантирувчи машқлар эгаллайди. Сафланиш машқлари ҳам қўлланилади, лекин уларнинг сони жисмоний тарбия дарсларига нисбатан камдир.
Шунингдек, синфдан ташқари ишлар ўқувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини, спорт турлари бўйича спорт сексияларида жисмоний тарбия байрамларини, спорт мусобақаларини ташкил қилиш ҳамда ўтказишга, давлат стандартларини топширишга тайёргарлик кўришларини ҳам ўз ичига олади.
Download 50,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish