Ҳисоблаш методикаси :
апрель ойда ажратилса «Онлайн-овердрафт» миқдори= охирги уч ой
давомидаги кирим миқдори
(март, февраль ва январь) / 3 .
3.3.
«Онлайн-овердрафт» муддати -
“ Қарз олувчи” томонидан унинг СПКга
мобил иловадан фойдаланган ҳолда юклаб олиш орқали 12 ойгача бўлган муддатга
6
ойгача бўлган имтиёзли давр билан қайта тикланадиган (револьвер) шаклда,
белгиланган жадвалга асосан босқичма-босқич камайтириб бориш шарти билан
ажратилади.
Имтиёзли давр давомида қарздорликлар тўлиқ банкка қайтарилган тақдирда
“ Қарз олувчи” овердрафт лимитидан яна фойдаланиш (овердрафт тикланиши)
ҳуқуқига эга бўлади. Имтиёзли давр тугагандан сўнг кейинги ойдан қарздорликлар
овердрафтни қайтариш жадвалига асосан ҳар ойда (7-ойдан 12-ойгача бўлган
муддатда) тенг улушларда банкка қайтарилади.
3.4.
«Онлайн-овердрафт»
лимити
берилганлиги
тўғрисидаги
ссуда
ҳисобварағида тегишли бухгалтерия ўтказмаси акс эттирилганидан сўнг берилган
ҳисобланади.
3.5.
«Онлайн-овердрафт» бўйича йиллик 24 (йигирма тўрт) фоиз миқдорида
устама ҳақи ҳисобланади. Бунда, фоизлар ўрнатилган овердрафт лимитининг
ҳақиқатда фойдаланилган қисми учун ҳисобланади. Овердрафт ўз вақтида
қайтарилмаган ҳолда, “Банк” муддати ўтказиб юборилган асосий қарз суммасига фоиз
ставкасини 1,3 мартагача кўпайтиради.
3.6.
Фоизлар овердрафтнинг асосий қарзи сўндирилгунча бўлган давр учун
ҳисобланади.
3.7.
Қарз олувчининг овердрафт бўйича мажбуриятлари СПКга келажакда
тушадиган пул маблағлари гарови билан ажратилган лимитнинг 130% миқдорида
таъминланади.
3.8. “Қарз олувчи” мазкур шартномага асосан овердрафтнинг асосий қарз ва
унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлов жадвалига асосан амалга ошириши лозим.
3.9.
Овердрафт лимити Қарз олувчининг мавжуд кредитлари бўйича муддати
ўтган қарздорликлари мавжуд бўлганда ажратилмайди.
3.10.
Овердрафтни қайтариш қарздорнинг иш ҳақи, пенсия ва унга
тенглаштирилган тўловлар кўринишидаги барча даромадлари ҳамда қонун
ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа маблағларини унинг СПКга кирим қилиш орқали
амалга оширилади. Ушбу маблағлар, биринчи навбатда, овердрафт бўйича маддати
ўтган фоизлар, сўнгра фоизлар, унинг қолган қисми эса - овердрафтнинг асосий
қарзини қоплашга йўналтирилиши лозим.
3.11.
Овердрафт ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилмаган
тақдирда банк овердрафт беришни тўхтатади ва қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда овердрафт ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қайтариш чораларини
кўради.