Bog'liq 4-МАВЗУ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ
4.Декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга Ўзбекистон Республикаси резидентларининг қуйидаги даромадлари киради: мулкий даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса;
фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;
асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлар;
икки ёки ундан кўп манбадан олинган солиқ солинадиган даромадлар;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;
солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар.
Агар солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи унинг аризасига кўра белгиланган енг юқори ставка қўлланилган ҳолда ушлаб қолинган бўлса, даромадлар тўғрисида декларация тақдим етилмайди, ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган даромадлар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси резидентига айланган Чет еллик жисмоний шахс, мазкур модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қоидаларидан қатъи назар, Солиқ кодекснинг 192-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда даромадлари тўғрисида декларация тақдим етади.
Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ва улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида даромадлар олувчи жисмоний шахслар бундай фаолиятни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига ега.
Ушбу моддага мувофиқ даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини давлат солиқ хизмати органининг ёзма хабарномаси асосида тўлайди.
Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ва улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи олаётган жисмоний шахс даромадлар олиш билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт ҳамда у ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ, ҳақиқатда қилинган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни даромаддан чегириш ҳуқуқига ега, бироқ чегирма олинган жами даромад суммасининг 30 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.
Ижодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларга қуйидагилар киради:
фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш ва улардан фойдаланиш учун зарур материаллар олишга доир харажатлар;
фақат фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, нашр қилиш, ижро етиш ёки улардан бошқача тарзда фойдаланиш мақсадида фойдаланиладиган бино ва мол-мулк ижарасига доир харажатлар.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация солиқ тўловчининг олинган йиллик даромади тўғрисидаги ёзма аризасидан иборат бўлади.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациясига асосий иш жойи бўйича тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги маълумотнома илова қилинади.
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, жинси, фуқаролиги, доимий яшаш жойи манзили;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
солиқ солиниши лозим бўлган даромадлар турларга ажратиб кўрсатилган ҳолда олинган жами йиллик даромад (бир марталик операциялардан ҳамда мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларни декларация қилиш учун фақат ушбу операцияларнинг ўзидан олиш мўлжалланаётган даромад акс еттирилади);
даромадларнинг манбалари;
даромад олиш билан боғлиқ харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмаларнинг суммалари;
жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар;
ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси;
ҳақиқатда тўланган солиқ суммаси.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияда жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадини декларация қилиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация почта орқали буюртма хат шаклида, шунингдек електрон шаклдаги ахборот тарзида тақдим етилиши мумкин.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация бланкалари солиқ тўловчиларга давлат солиқ хизмати органлари томонидан бепул берилади.
Жисмоний шахс тақдим етган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияда тўланиши лозим бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг камайишига олиб келувчи хатолар аниқланган тақдирда, жисмоний шахс декларацияга зарур ўзгаришлар киритиши шарт.
Агар жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни ўзгартириш ҳақидаги ариза жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддати тугагунига қадар берилса, солиқ тўловчи Солиқ кодексда белгиланган жавобгарликдан озод қилинади.
Агар жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни ўзгартириш ҳақидаги ариза жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддати тугаганидан кейин, бироқ хатолар давлат солиқ хизмати органи томонидан аниқлангунига қадар берилса, солиқ тўловчи солиқнинг йетишмаётган суммасини ҳамда унга тегишли пеняни тўлаган тақдирда, жавобгарликдан озод етилади.
Жисмоний шахс давлат солиқ хизмати органининг тақдим етилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияда аниқланган хатолик тўғрисидаги билдиришномасини олган кун давлат солиқ хизмати органи томонидан хатолик аниқланган кун деб ҳисобланади.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация солиқ тўловчининг олинган йиллик даромади тўғрисидаги ёзма аризасидан иборат бўлади.
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
солиқ тўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, жинси, фуқаролиги, доимий яшаш жойи манзили;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
солиқ солиниши лозим бўлган даромадлар турларга ажратиб кўрсатилган ҳолда олинган жами йиллик даромад (бир марталик операциялардан ҳамда мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларни декларация қилиш учун фақат ушбу операцияларнинг ўзидан олиш мўлжалланаётган даромад акс эттирилади);
даромадларнинг манбалари;
даромад олиш билан боғлиқ харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмаларнинг суммалари;
жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар;
ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси;
ҳақиқатда тўланган солиқ суммаси.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияда жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадини декларация қилиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация почта орқали буюртма хат шаклида, шунингдек электрон шаклдаги ахборот тарзида тақдим этилиши мумкин.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация бланкалари солиқ тўловчиларга давлат солиқ хизмати органлари томонидан бепул берилади.
Жисмоний шахс тақдим этган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияда тўланиши лозим бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг камайишига олиб келувчи хатолар аниқланган тақдирда, жисмоний шахс декларацияга зарур ўзгаришлар киритиши шарт.
Агар жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни ўзгартириш ҳақидаги ариза жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддати тугагунига қадар берилса, солиқ тўловчи Солиқ Кодексда белгиланган жавобгарликдан озод қилинади.
Агар жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни ўзгартириш ҳақидаги ариза жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддати тугаганидан кейин, бироқ хатолар давлат солиқ хизмати органи томонидан аниқлангунига қадар берилса, солиқ тўловчи солиқнинг етишмаётган суммасини ҳамда унга тегишли пеняни тўлаган тақдирда, жавобгарликдан озод этилади.
Жисмоний шахс давлат солиқ хизмати органининг тақдим этилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияда аниқланган хатолик тўғрисидаги билдиришномасини олган кун давлат солиқ хизмати органи томонидан хатолик аниқланган кун деб ҳисобланади.