Жисмоний маданият факультети декани Ф.Қаххоров “ ” 012 йил Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультети кундузги бўлим 5141900-жисмоний тарбия ва жисмоний



Download 482,52 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/27
Sana12.06.2022
Hajmi482,52 Kb.
#657040
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27
Bog'liq
zhismonij tarbiyada ilmij tadqiqot uslublaridan fojdalanish

Магистратура ва аспирантура 


22 
Жисмоний тарбия институти қошида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашнинг 
бошланғич – магистратура ва асосий – аспирантура шакллари ташкил этилган.
Магистратурада таьлим олиш ишлаб чиқаришдан узилган ҳолда икки йил давомида 
ва ишлаб чикаришдан узилган ва узилмаган (сиртқи аспирантура) ҳолда аспиран-турада 
амалга оширилади. Аспирантурада таьлим олиш уч йилдан кўп эмас, сиртқида эса-тўрт 
йилгача. 
Ишлаб чиқаришдан узилган ҳолда институтни тамом-лаган ва илмий-тадқиқот 
ишларига иқтидори бор шахслар магистратурага қабул қилинади. Ишлаб чиқаришдан 
узилган ҳолда, 35 ёшдан катта бўлмаган, институтнинг бакалавр ва магистратура 
босқичларини муваффақиятли тамомлаган шахслар аспирантурага қабул қилинади. 
Сиртқи аспиран-турага эса қабул қилишда ёшнинг аҳамияти йўқ. Асосан, аспирантурага 
магистратурани тамомлаган ва илмий ишлари ҳамда педагогик стажи бўлган 
мутахассислар ўқишга киришади.
 
Замонавий футбол ва талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларидаги асосий 
йўналишлар 
Илмий тадқиқотларнинг асосий йуналишларини аниқ-лаш учун замонавий 
футболнинг ривожланиш тенденция-лари ва машғулот юкламаларининг ўйин 
юкламаларига тўғри келиш-келмаслиги ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш керак. 
Сўнгги жаҳон биринчиликлари ўйинларини кўрса-тишга ривожланиш жараёни 
шиддатлидир.
Ўйин тактикасида:
– майдоннинг эни ва узунаси бўйлаб тез ҳужумларни ташкил қилиш 
қўлланилмоқда. Зич ҳимояни тез ташкил қилишда ҳимоя чизиғи ўйинчилари, ўрта 
чизиқ ўйинчи-ларининг ҳаракатлари ва зарурият туғилганда, бу ҳаракат-ларни ташкил 
қилишда ҳужумчиларнинг ҳам иштирок этиши; 


23 
– майдоннинг турли қисмларида тўп билан ҳаракат-ланаётган рақибларга қарши гуруҳли 
прессинг тактик ҳаракатларида, ўйинчиларнинг ҳамжиҳат ҳаракатлари сал-моғи ортиб 
боряпти; 
– ўйиннинг якуний натижасига эришишда моҳир ўйинчилар – «юлдузлар»нинг аҳамияти 
ошмоқда; 
– ҳужум ва ҳимояда 5-6 футболчининг фаол иштирок этиб амалга оширадиган 
гуруҳли тезкор ҳаракатлари аҳамияти кескин ошган; 
– ҳали-ҳануз ўйин «аритмия»сини ташкил қилиш аҳамиятли бўлиб қолмоқда: юқори ўйин 
суръатини паузалар билан алмашлаш; 
– ўйин яққол намоён бўлувчи прессинг элементлари билан фаоллашиб боради. 
Ҳужум босқичларида: 
– ҳужумнинг турли босқичларида марказий ҳужумчи ролининг долзарблиги, олдиндан 
кўра билиш қобилияти, кучли атлетик тайёргарлик, ҳимоячилар билан қийин кураш 
шароитларида тўпни мукаммал бошқариш техникаси, алдаб ўтишнинг мукаммаллиги ва 
оёқ билан ҳам дарвозага зарба бериш; 
– тўпни йўқотган вазиятда рақиб майдони олдида тўп учун курашдаги прессинг 
ҳаракатларида иштирок этиш, ортга қайтиш, иккинчи зонада (ярим ҳимоя зонаси) ва, керак 
бўлганда, биринчи зонада тўп учун курашдаги гуруҳли ҳаракатларда иштирок этиш; 
– ўзининг тез ҳаракатланиши билан шерикларга ҳужум ташкил қилиш учун бўш зоналарни 
яратиб бериш қоби-лиятлари; 
– ҳужумда иштирок этаётган футболчиларнинг қисқа ва ўрта масофага тез ва аниқ тўп 
узатиб беришлари. Майдоннинг маълум қисмларида кўп сонли футболчилар 
тўпланишганида ҳам бир ёки икки тегинишда тўпни шерикларга етказиб бериш; 
– ҳимоячилар ва қанот ярим ҳимоячиларининг аҳамияти ошмоқда. Қанот ҳужумларидан 
максимал тарзда фойдаланиш. Дарвозанинг яқин ва узоқ устунлари олдидаги зоналарда 
диагонал ва қанотдан узатилган кучли тўп узатишлардан самарали фойдаланиш 
тенденцияси; 
– «чизиқ»ли ҳимояда ўйин олиб бораётган ҳимоячи-ларнинг позицион хатоларидан 
максимал фойдаланиш ва «девор» усули орқали ҳужумчилардан бирини дарвоза олдидаги 
бўш зонага олиб чиқиш; 


24 
– стандарт вазиятларни амалга оширишда юзага келган яхши имкониятлардан максимал 
фойдаланиш; 
– ҳимояда ва ҳужумда бош билан ўйнаш даражасининг юқорилиги. 
Ҳимоя босқичларида: 
– биринчи чизиқ ҳимояни ташкил қилиш. У ҳужумчи-ларнинг рақиб майдонида тўп 
йўқотилгандан сўнг бажара-диган ҳаракатларини англатади (тўп билан ҳаракатланаётган 
ҳимоячини прессинг қилиш); 
– ҳимоянинг иккинчи чизиғи: ўйинчиларнинг майдон маркази чизиғи олдидаги, зич, 
қаторли, яъни «чизиқли» жойлашишлари (ўйинчилар орасидаги мақбул масофа – 7-8 
метр); 
– ҳимоянинг учинчи чизиғи: ўйинчиларнинг «чизиқли» жойлашишлари (дарвозагача 20-30 
метр). Ўз дарвозаси томон яқинлашган сари якка (персонал) таъқиб усулига ўтиш: иккинчи 
ва учинчи чизиқ ҳимоячилари оралиғи 10-12 метр бўлиши керак, лекин бу масофа ўйин 
шароитига қараб ўзгариши мумкин; 
– тўп билан ҳаракатланаётган рақибни прессинг қилиш тактикасида ҳимоя ва ўрта чизиқ 
ўйинчиларининг «чизиқли» жойлашишлари жуда муҳим омилдир. 
Ўйин техникаси: 
– тўпни ўйинга киритиш оддий ва ишончли тарзда амалга оширилади; 
– тўпни шерикларга ошириб беришда зарба кучи ва аниқлик ортди; 
– ҳужумнинг якунловчи босқичида тезлик ва ҳаракат-ларнинг мақсадлилиги ҳал қилувчи 
омил бўлиб хизмат қилмоқда; 
– тўпга зарба беришда турли кўринишлардаги ҳара-катлар кузатилмоқда (оёқ учида, 
кўкракда); 
– ҳали-ҳануз финтлар ва алдамчи ҳаракатлардан кенг фойдаланилмоқда; 
– тўпни тўхтатиб ўйин олиб бориш услубидан бутунлай воз кечиш: тўп ҳаракатда 
бошқарилмоқда ва рақибни алдаб ўтиш ҳаракатлари амалга оширилмоқда; 
– футбол майдонининг маълум чегараланган қисмла-рида техник ҳаракатлар ва тезкор 
техниканинг ривожланиши давом этмоқда. 
Жисмоний тайёргарлик. 
– тезлик-куч сифатлари ва тезлик чидамкорлигини ривожлантиришнинг долзарблиги; 


25 
– ўйин фаолиятини самарали бошқариш учун чаққон-лик ва эгилувчанликни 
ривожлантириш; 
– рақиб билан курашда керакли бўлган тезликни, қатъийликни ва шижоаткорликни 
тарбиялаш; 
– жамоанинг доимий ўйин потенциали оширилишини таъминлаш. 
Жисмоний тарбия институти талабаларининг илмий-тадқиқот ишлари усуллари бўлиб 
қуйидагилар хизмат қилиши мумкин: 
1. Адабиётлар билан ишлаш. Тадқиқотчи мазкур масала бўйича олдинги ривожланиш 
босқичларида қўлга киритилган маълум билимлар йиғиндисига суяниши аниқ. Илмий 
адабиётлар ёки газета-журналлардаги нашрлар билан ишлаш бу тадқиқот фаолиятининг 
таркибий қисми ҳисобланади. Ишнинг бу босқичида маълум мавзу танланади ва 
тадқиқотнинг вазифалари, ғояси аниқланади, илмий ишнинг фарази (гипотеза) ишлаб 
чиқилади ва усуллари белгилаб олинади. 
Ўрганилаётган мавзу бўйича адабиётларни тизимли ва ҳар тарафлама ўрганиб билиш 
илмий фаолиятнинг ажралмас шартларидандир. 
Талаба қуйидагиларни билиши керак: 
– адабиёт ва бошқа турдаги нашр материаллари устида ишлашнинг муҳим аҳамияти; 
– керакли адабиётларни излаш ва улар билан дастлабки танишишнинг аҳамияти; 
– 
тадқиқот 
жараёнида 
адабиётлардаги 
материалларни 
қўллаш 
ва 
уларни 
тизимлаштиришнинг аҳамияти. 
2. Мураббийлар иш тажрибаси таҳлили. 
Педагогик амалиётда суҳбатлар ва уларнинг тадқиқот функциялари кенг маълумдир. У 
маълумот манбаи бўлиб, бошқа психологик-педагогик тадқиқот усуллари: кузатув, 
лаборатор ва табиий эксперимент, сўровнома, машғулот фаолиятининг таҳлили кабилар 
билан боғланиши мумкин.
Суҳбатнинг самаралилиги, одатда, тадқиқотчининг малакасига, унинг психологик 
тайёргарлиги, назарий билим-лари даражасига, суҳбат олиб бориш санъатига, шахсий 
кўринишига ҳам боғлиқ бўлади. Суҳбат аъзолари тадқи-қотнинг ҳақиқий мақсадини 
пайқамасликлари керак, чунки жавобларда ноаниқликлар кузатилиши мумкин. Суҳбатга 
тайёрланаётганда, тадқиқот суҳбатнинг мақсадини ва мазму-нини, шунингдек, суҳбат 


26 
натижаларини қайд қилиш усулларини ҳам олдиндан аниқлаб олиш керак (диктофон, 
стенография). 
Ҳозир психологик-педагогик тадқиқотларда сўровнома усулидан фойдаланиш кенг 
тарқалган. Бу усулнинг суҳбат усули билан кўпгина ўхшаш томонлари мавжуд. У усулда 
ҳам, бу усулда ҳам саволлар қўлланилади ва уларга жавоб олинади. Сўровнома учун 
шахсий мулоқот шарт эмас, уни почта ёки бошқа усул орқали ҳам юбориш мумкин. 
Сўровнома усулида катта маҳорат талаб этилмайди. Талабаларнинг ўзлари сўровномали 
савол-жавобларда фаол иштирокчилар бўлишлари мумкин. 
Мураббийлар иш тажрибасини ўрганишда талаба қуйидагиларни билиши керак: 
– объект билан суҳбатнинг тадқиқот функцияси аҳамияти; 
– тадқиқотда сўровномали савол-жавобларнинг аҳа-мияти; 
3. Кузатиш педагогик тадқиқот усули сифатида. 
Профессионал кузатишни билиш ҳар бир мураббий учун аҳамиятлидир. Оддий туюлишига 
қарамасдан, ўйинлар ва ўқув-машғулотларидаги тадқиқот кузатишлари маълум 
қийинчиликларга ва ўзининг ривожланиш босқичларига эга. 
Талабаларга тадқиқот ишларини олиб боришда, масалан, ёш футболчиларнинг машғулот 
жараёни сифати-нинг ўйинларда тўпни аниқ узатишга боғлиқлигини ўрга-ниш учун оддий 
педагогик кузатиш карталаридан фойда-ланиш тавсия этилади. Тадқиқотнинг мақсади ва 
вазифа-ларига қараб, масалан, босиб ўтилган масофани ҳажмини аниқлаш учун, бошқа 
турдаги педагогик карталардан фойдаланилади.
Тадқиқотчининг малакаси ошиб бориши билан педагогик кузатиш карталарининг янада 
қийинроқлари ишлаб чиқилади. Уларни тўлдириш учун эса янги, нисбатан такомиллашган 
асбоб-анжомлар ёки техник кузатиш воситалари талаб қилинади. 


27 

Download 482,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish