Жиноят ҳУҚУҚИ (махсус қисм) маъруза: жинсий эркинликка қарши жиноятлар мавзу режаси: 1



Download 72,5 Kb.
bet1/6
Sana23.04.2022
Hajmi72,5 Kb.
#576323
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу-маъруза


ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ (МАХСУС ҚИСМ)
МАЪРУЗА: ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИККА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
Мавзу режаси:
1. Номусга тегиш.
2. Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш.
3. Бесоқолбозлик (эркакнинг эркак билан жинсий алоқа қилиши).
4. Аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш.


1. НОМУСГА ТЕГИШ
Ушбу жиноятнинг бевосита объекти жабрланувчининг жинсий эркинлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлар, ўз хохишига кўра жинсий шеригини танлаш ҳуқуқи, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг жинсий даҳлсизлиги ҳисобланади. Номусга тегишнинг қўшимча объекти жабрланувчининг ҳаёти ва (ёки соғлиғи) бўлиши мумкин.
Суд-тергов амалиётини ўрганиш аксарият ҳолларда аёллар жабр­ланувчи бўлишини, аммо эркаклар ҳам жиноятдан жабр кўрганлиги ҳақида далолат беради.
Жабрланувчи аёл (эркак)нинг хоҳиш-иродасига қарши у билан жинсий алоқада бўлиш, жабрланувчи бокира қизми ёки «кўҳна» касб вакили (фоҳиша)ми бундан қатъи назар, зўрлаб номусга тегиш ҳисобланади, чунки қонун ахлоқ-одобидан қатъи назар барчанинг жинсий эркинлигини ҳимоя қилади.
Эр-хотинлардан биронтаси, ҳатто улар расмий никоҳда бўлишса ҳам, номусга тегиш натижасида жабрланувчи бўлиши мумкин, зеро никоҳ эр-хотинни жинсий эркинликдан маҳрум қилмайди.
Жиноятнинг объектив томони зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилишда ифодаланади.
Номусга тегиш тарзидаги жинсий алоқа қилиш деганда, фақат табиий жинсий алоқани, яъни жинси қарама-қарши бўлган эркак жинсий аъзосининг аёл жинсий аъзосига киритиш йўли билан қовушишни тушуниш лозим. Физиологик нуқтаи назардан нормал жинсий алоқа қили ш билан боғлиқ бўлмаган бошқа зўрлик ишлатиш билан боғлиқ ҳаракатлар – бесоқолбозлик, аёлнинг жинсий эҳтиёжини аёл билан зўрлик ишлатиб қондириши ва бошқа ҳаракатлар номусга тегиш ҳисобланмайди ва ЖК 119-моддасида назарда тутилган жиноят таркибини ташқил қилади.
Номусга тегиш вақтида айбдор қўллаган зўрлик жисмоний ёки руҳий бўлиши мумкин.

Download 72,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish