Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедрасининг 2020/2021 ўқув йили кузги семестр давомида ҳар бир фан хусусиятидан келиб чиққан ҳолда семестр давомида оралиқ назорат турини ўтказиш сони, шакли ва



Download 37,81 Kb.
bet2/8
Sana08.12.2022
Hajmi37,81 Kb.
#880967
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Жиноят ҳуқуқи - ОН - казуслари

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.

2. Козимов 2017 йил 20 февраль куни тахминан соат 15:40 дан 15:55 гача бўлган вақт оралиғида 2009 йил 9 май куни туғилган Жакбаровани ўн тўрт ёшга тўлмаганлигини била туриб, велосипедга ўтказиб, номусига тегиш мақсадида қўшни маҳалладаги уйнинг 9-қавати чордоқ қисмига олиб чиқиб, уни деворга тираб, эгнидаги кийимини ечмоқчи бўлганида, Жакбарова баланд овозда “менинг дадам милиция” деб айтганида, у қўрқиб кетиб Жакбаровани пастга олиб тушади ва воқеа жойидан яширинади.


Козимовнинг айтишича у 2017 йил 20 февраль куни ўзининг велосипедида кўча бўйлаб кетаётганда нотаниш икки нафар ёш қизларни кўрганлигини, қизлардан бири унга “велосипедда учиринг” деганлигини, кейин ўша қизни велосипедда учирганлигини, кейин у қизга каптар кўрсатаман деб кўп қаватли уйга олиб кирганлигини ва тўққизинчи қаватга лифтда бирга чиққанлигини, сўнг у қизга каптар кўрсатмоқчи бўлиб, қизни бел қисмидан кийимидан ушлаб кўтариб деразадан қарашганлигини, лекин каптарлар йўқлигини кўриб қайтиб тушишганлигини, қиз билан жинсий алоқа қилиш мақсади бўлмаганлигини айтган.
Комплекс амбулатор суд-психологик ва психиатрия экспертизасининг хулосасига кўра, вояга етмаган Жакбарова ўзининг ёшига нисбатан ақли расолиги ҳамда ташқи муҳитда унга нисбатан бўлаётган воқеаларни тўғри идрок эта олиши ва жиноят содир этилган пайтда айбланувчи Козимов нотўғри хатти-ҳаракатларни содир этаётганини тушунганлиги, шу сабабли унинг ҳаракатларига қарши юқоридаги сўзларни айтганлиги аниқланган.
Амбулатор суд-психиатрия экспертизасининг хулосасига кўра, Козимовда руҳий бузилишларнинг аломатлари аниқланмаганлиги, шунингдек у тергов ва суд жараёнларида иштирок этиб, тўғри кўрсатмаларни бериши мумкинлиги ва жиноят содир этилган вақтда ўзининг хатти-ҳаракатларига жавоб бера оладиган ҳолатда бўлганлиги аниқлaнган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, ихтиёрий қайтиш жиноят таркибини таҳлил қилинг.

3. С.Атаев 2017 йил 5 июль куни тахминан соат 15:30 ларда Тинчлик кўчаси атрофида щзи билан дщстона алоыада бщлган фуқаро Рихсиевани кўриб, унинг ортидан бориб сочидан тортади ва унга “Йигитлар билан нега гаплашиб юрибсан” деб, Рихсиеванинг телефон аппаратини текшириб кўрмоқчи бўлиб олган.


Телефондаги SMS ларни текширган вақтида бегона йигитларнинг рақамларини кўриб, Рихсиевани юзига тарсаки уриб, унга “телефон аппаратингни ўзимда олиб қоламан, ҳеч ким билан гаплашмайсан энди” деб телефон аппаратини ўзи билан олиб кетиб қолган.
Шундан сўнг Атаев ўша куни Дилмурод исмли ўртоғи билан бирга кафега кириб овқатланиб, сўнг овқатланиш учун тўлашга пули етмай қолганлиги сабабли Рихсиеванинг телефонини “Малика” савдо мажмуасига олиб бориб нотаниш болага 2.500.000 сўмга сотиб юборган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркибини таҳлил қилинг.

4. М. ИИБ профилактика инспектори ўзининг хизмат кўрсатадиган ҳудудига кирмайдиган шу тумандаги хонадонлардан бирида Р.нинг рўйхатдан ўтмаган ҳолда ижарада истиқомат қилиб келаётганлигини билиб, ушбу ҳолатдан ўзининг ғараз ва паст ниятларида фойдаланиш мақсадида Р.га қонуний чора кўрмай улар билан тил бириктириб, хонадонга бесоқолбозлик билан шуғулланувчи моддий жиҳатдан таъминланган шахсларни жалб қилишни режалаштирган.


Жиноий режага кўра, М. Р.нинг ижарада турган хонадонига Р. томонидан алдаб жалб қилинган шахсларни бесоқолбозлик билан шуғулланаётган вақтида хонадонга бостириб кириб, шериклари Э.га бесоқолбозлик билан шуғулланаётган шахсларни видеотасвирга туширишни топшириб, бесоқолбозларни ушлаб милиция таянч пунктига олиб келиши, шериги Б. эса мижозларни топишни ўз зиммасига олиши лозим бўлган. Шундай қилиб, ўзаро келишилган режага асосан соат 21.00лардан ошганда ушбу хонадонга Б. фуқаро А.ни алдаб олиб келган. Э. бу ерда бесоқолбозлик билан шуғулланаётган ҳолатни видеотасвирга туширади. Режага кўра милиция инспектори М. шу ерга етиб келади ва фуқаро А.ни милиция таянч пунктига олиб келади.
Б. А.ни бесоқолбозликда айблаб, агар видеотасвирни унинг иш жойи, таниш-билишлари кўришини хоҳламаса 2.000 АҚШ доллари бериши лозимлигини айтади. Б. А.дан пулнинг бир қисми 500 АҚШ доллари олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

Download 37,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish