Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг



Download 63 Kb.
bet4/5
Sana22.02.2022
Hajmi63 Kb.
#85380
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
Шарҳ 1-мавзу

3-модда. Жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг
вақт ва ҳудуд бўйича амал қилиши


Жиноят ишларини юритиш, жиноят содир этилган жойдан қатъи назар, башарти Ўзбекистон Республикаси­нинг бошқа давлатлар билан тузилган шартнома ва битимларида ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, иш юзасидан суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси юритилаётган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади.

1. Жиноят-процессуал қонуни муайян вақтда қабул қилинади ва муайян давр мобайнида амал қилади. Унинг кучга кириш, ижро этилиш, маълум шароитлар сабабли ўзгариш ва ўз вазифаларини адо этгач, ниҳоясига етиш вақти бор.


2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-модда­сига биноан қабул қилинган қонун матбуотда эълон қилиниши унинг қўлланилишининг мажбурий шартидир. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд эълон қилинмаган қонун ҳужжат­ларига таяниб бирор қарор қабул қилиши, шунингдек, тергов-суд ҳаракатларини бажариши мумкин эмас. Қоидага кўра, ҳар бир қонун ҳужжати Олий Мажлис Палаталарининг Ахборот­номасида ва "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинганидан ўн кундан кейин кучга киради. Аммо, қонуннинг кучга кириш ва тўла ёки қисман амалда бўлиш вақти унинг ўзида, баъзан эса алоҳида қонун ҳужжатида кўрсатилиши мумкин. Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 1994 йил 22 сентябрда тасдиқланган ва шу куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан 1995 йил 1 апрелидан тўла амалга киритилган.
3. Кодексга ўтган давр ичида ҳаёт тақозоси билан жуда кўп ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Улардан қатьи назар, жиноят иши юзасидан суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси улар юритилаётган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади. Лекин бу умумий қои­дадан баъзи истиснолар эътиборга олиниши лозим. Биринчи­дан, жиноят содир этилган вақт ва жойдан қатъи назар, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузган шартнома ва битимларида ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, ана шу шартнома ва битимда кўрсатилган қоидаларга мувофиқ олиб борилади. Бу ҳолда Ўзбекистон билан шартнома ёки битим тузган давлатнинг тегишли муассасаси ёхуд идораси билан ҳамкорлик ўрнатилади. Иккинчидан, шахс ўн саккиз ёшга тўлмасдан илгари содир этган қилмиши учун айбланса, у иш юритиш вақтида вояга етган бўлса-да, жиноят процессуал муносабатларда ўн саккиз ёшга тўлмаганга тегишли ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади. Бу афзалликлар амалдаги қонун меъёрларида кўрсатилмаган бўлса ҳам, жиноят содир этилган вақтдаги қонунда назарда тутилган бўлса, орқага қайтиш кучига эга.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қуруқлик, ҳаво ва сув бўйича давлат сарҳадлари доираси, шунингдек, Ўзбекистон Рес­публикаси байроғи остида очиқ денгиз ва ўзга давлат ҳудудий сув ҳавзаларида сузаётган сув кемалари, фазодаги ва ўзга давлат ҳудудидаги ҳаво кемалари ҳамда элчихона майдонлари киради. Ана шу ҳудудда содир этилган жиноятлар тўғрисида ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процес­суал кодекси қўлланилади.



Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish