Kazus
Касимов 2017 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41- моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан 2017 йил 7 ноябрь куни соат 07:30 ларда Саипов бошқарувида бўлган «Малибу» русумли автомашинасида Нурафшон кўчасида кетаётган вақтида уни тўхтатиб, Саиповни ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, шаъни ва қадр қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган.
Аниқланишича Касимов 1999 йил 22 сентябрь куни қонуний никоҳдан ўтган ҳолда Юнусовага уйланган, ўрталарида тўрт нафар фарзандлари бор, қайнотаси уларнинг оиласига аралашавергач, турмуш ўртоғи билан ўрталарида низо чиқиб, 2014 йил сентябрь ойида турмуш ўртоғи билан қонуний ажрашишган, суднинг қарорига асосан никоҳлари бекор қилинган. Шундан кейин ҳам у оиласини тиклаш мақсадида ҳаракат қилганли, турмуш ўртоғи Юнусова билан гаплашиб олиш мақсадида 2015 йил 20 январь куни уйига борганида, уйидан Саиповнинг чиқиб келаётганлигини кўриб, унга бу ерда нима қилаётганлигини сўраганида собиқ турмуш ўртоғи Юнусовани иккинчи хотин қилиб олганлигини айтган. Шунда Касимов бу гапдан қаттиқ таъсирланиб Саиповни дуч келган жойига уриб, унга тан жароҳати етказган ҳамда баланд овозда «виждонинг борми, менинг тўртта болам бор» деб айтиб, Саиповни ҳақорат қилган.
Суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра Саиповга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказилган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг. Касимовнинг айбдорлик масаласини ҳал этинг, айб шакли ҳамда мазмунини муҳокама этинг.
Кучли руҳий ҳаяжонланиш тушунчасини ёритинг.
Ushbu vaziyat buyicha jinoyat tarkibi bilgilarini aniqlaydigan bo`lsak, jinoyat Obyekti Shaxsning shani va qadr qimmati, Obyektiv tomoni esa Saipovning sha`ni qadr qimmatini kamsitish Beodoblik bilan. Subyekt esa Kasimov bilan Saipov, Subyektiv taraflar esa egri qasd
Kasimovning aybdorlik masalasini hal etar ekanmiz, Qonunchilikka qaraydigan bo`lsak O`z Res jinoyat Kodeksining 20-moddasiga muvofiq jk nazarda tutilgan ijtimoiy xavfli qilmish qasddan yoki ehtiyotsizlik orqasida sodir etgan shaxs jinoyat sodir etishda aybdor deb topilishi mumkin, bunda ko`rishimiz mumkin bo`ladiki Kasimov qasddan qilmishni sodir etyapti ya`ni Fuqaro Kasimov o`z qilmishining ijtimoiy xavfli xususiyatini anglagan holda uni ijtimoiy xavfli oqibatlariga ko`zi etgan va ularni yuz berishini istagan Kasimovning jinoyati tug`ri qasddan sodir etilgan deb topiladi.
Xulosa qilib aytadigan bo`lsak Kasimov 2017-yil 1-iyun kuni ma`muriy javobgarlik to`g`risidagi kodeksining 41-moddasi bilan javobgarlikka tortilganiga qaramay u o`z qilmishidan yetarlicha xulosa chiqarmaganligi tufayli yana qayta sodir etyapti endi bunga jinoiy javobgarlikka tortiladi Jinoyat Kodeksi Haqorat qilish 140-moddasi bilan.
Do'stlaringiz bilan baham: |