Йилларда Ўзбекистондаги иқтисодий ҳаёт. Ўзбекистондаги демографик жараёнлар. Сохта “урбанизациялаштириш”


Ўзбекистон ССРнинг миллий таркиби. 1979-1989 йй



Download 131,9 Kb.
bet5/6
Sana30.06.2022
Hajmi131,9 Kb.
#719388
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 мавзу маъруза (2)

Ўзбекистон ССРнинг миллий таркиби. 1979-1989 йй.



Миллатлар

1979

1989

1989 йилда 1979 йилга
нисбатан
% ўзгариши

сони

%

сони

%

Ўзбеклар

10569007

68,7

14142475

71,4

133,8

Руслар

1665658

10,0

1653478

8,3

99,2

Қорақалпоқлар

297788

1,9

411878

2,1

136,3

Тожиклар

594627

3,9

933560

4.7

157.0

Қозоқлар

620136

4,0

808227

4,1

130.3

Украинлар

113826

0,7

153197

0,8

134.6

Туркманлар

92285

0,6

121576

0,6

131.7

Қирғизлар

142182

0,9

174907

0,9

123.0

крим татарлари

117569

0,8

188772

1,0

160.5

Корейслар

163062

1,1

183140

0,9

112,3

Турклар

46726

0,3

106302

0,5

210,0

Уйғурлар

24104

0,2

35762

0,2

122.3

озарбайжонлар

59779

0,4

44410

0,2

74,3

Арманлар

42374

0,3

50537

0,3

119,3

Яҳудийлар

73920

0,6

65493

0,3

88,6

Алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳоли сонининг ўсишига ўзбек хонадонларидаги урф-одат, анъаналар, халқимизнинг болажонлик ва кўп фарзандлилик ҳусусиятлари ҳам таъсир кўрсатган. Шунингдек, турмуш тарзлари анча уйғунлашиб кетган байналмилал оилалар сони ҳам нисбатан кўпайган. Маҳаллий миллат йигитларининг Россия, Украина, Белорус, Татаристон ва бошқа ўлкаларга бориб ҳарбий ҳизматдан оилали бўлиб келишлари ҳам бу жараёнга таъсир этган эди. 1989 йил аҳоли рўйхати маълумотларида кўрсатилишича, турли миллат вакилларига мансуб оилалар сони 1979 йилдаги 233,7 мингдан 435,1 мингга етган ёки 186,2 фоизгача кўпайган ва уларнинг салмоғи республикадаги жами оилалар миқдорида 10,9 фоиздан 12,7 фоизга етди.


Аралаш никоҳли оилалар, айниқса, шаҳарларда кўпроқ бўлган. Тадқиқотчи, М.Бўриеванинг маълумотларидан маълум бўлишича, бундай оилалар салмоғи Ўзбекистонда шаҳар оилаларининг 20,1 фоизини ташкил этса, қишлоқ оилаларида бу кўрсаткич 6,5 фоизни ташкил этган. Гарчи, буларнинг барчаси аҳолининг миллий таркиби ўзгаришига ва асосан маҳаллий миллат вакилларининг қишлоқларда жойлашиб қолишига сабаб бўлсада, бироқ демографик вазиятни фақат бу билан изоҳлаб бўлмайди.
5. Ўзбекистонда экологик ҳолатининг оғирлашиши. Орол фожаси.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг кўпгина тармоқлари хақиқатда пахта ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш билан бевосита боғлиқ бўлди. Республикада мамлакатда ва бир қатор хорижий давлатлардаги пахта етиштирадиган минтақалар эҳтиёжини қондирадиган даражада қудратли пахтачилик машинасозлиги барпо этилди. Ўзбекистои жаҳондаги энг йирик пахга етиштирувчи ҳудудга айланди. Лекин, буларнинг барчаси бутун мамлакат манфаатлари, иттифоқнинг иқтисодий ва сиёсий қудрати ривожи учунгина эди. Пахта экин майдонларининг тўхтовсиз кенгайиб бориши, ҳар қандай йўл билан ҳосилдорликни оширишга ружу қўйиш, бошқарувни маъмурий-буйруқбозлик тарзида кўр-кўрона ташкил этилиши хамда, иқтисодиётнинг экстенсив тарздаги инқирозий ҳолатларининг чукур қўлами республиканинг чекка хомашё заҳира ўлкаси сифатидаги ўрнини аниқ белгилаб берганди.


Экин экиладиган ерлар асосан бўз ерлардан, оддий тупроқ, баъзи жойларда эса туз аралашган ерлардан иборат эди. Шу боис Ўзбекистонда ер кўпроқ ўғитланар эди. Қадимдан маҳаллий аҳоли ерларни дарёлардаги сувлар билан суғорганида, лойқа сув билан унинг таркибида ўсимликлар учун фойдали турли моддалар ҳам оқиб келган. Булар ернинг қувватига қувват қўшган, тупроқ қатлами ҳам лойқа ҳисобига ўсиб борган. Каналлар курилиши билан улар орқали суғорилган ерларга сув омборларида обдон тинган муздек сувлар келиши ҳам ернинг таркибини ўзгартириб юборганди.
Вақт ўтиши билан майдонлар ориқлаб, ернинг ҳосилдорлиги имкониятлари камайиб, ер эрозияси кучайди. Охир-оқибатда кўпроқ минерал ўғит солинмаса ердан ҳосил олиш мумкин бўлмайдиган даражага келиб, тупроқдаги йўқолган моддаларни ўрнини минерал ўғитлар билан қоплаш зарурияти кучайди. 1984 йилга келиб республикада 600 минг га ер тезда мелиоратив ишлар олиб борилишини талаб қиладиган ҳолатга тушиб қолди. Ўзбекистонда ҳар гектар ерга ишлатилаётган минерал ўғитларнинг миқдори ўрта ҳисобда 600 кг ни ташкил этди, бу эса жаҳонда қабул қилинган нормадан 20-30 марта юқори даражада бўлди. Холбуки, бу ўғитларнинг деярли 60 фоизи аксарият ўзлаштирилмай, тупроқ саҳнида қолиб кетди ва ер таркибини бузиб юборди.
Асосан серҳосил бўлган Фарғона ва Зарафшон водийларида шўр ювиш зарурати келиб чиқди. Шўрхок ерлар республиканинг Бухоро, Қашкадарё, Сирдарё вилоятларида, ҳамда Қорақалпоғистоннинг катта қисмини ташкил этди. 1985 йилга келиб республикада шўрланган ерлар суғориладиган майдонларнинг жами 25 фоизини ташкил этди. Ўша йилнинг ўзидагина ҳаддан ташқари шўрланиб кетгани боис беш минг гектардан кўпроқ ер қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариб ташланди.
Мазкур ҳолат ўсимликларнинг табиий йўл билан ўзини ҳимоя қилиш иммунитетини камайтириб, далаларда турли ҳашоратлар кўпайишига сабаб бўлди. Шу билан биргаликда қишлоқ хўжалигини, хусусан, пахтазорларни заҳарли кимёвий моддалар билан дорилашда авиациядан кенг фойдаланиш усулини қўллаш кучайди. Биргина 1980 йилнинг ўзида пахтазорларни дорилаш учун 6,03 минг тонна заҳарли моддалар ишлатилди. Пахта экиладиган майдонлар турли кимёвий моддалар билан шунчалик заҳарландики, бу ҳолат, энг аввало, аҳоли соғлигига салбий таъсир кўрсатди. Ҳар гектар ерга солинадиган пестицидлар миқдори ҳам ҳавфли даражадан ошиб, тупроқ таркибидаги гумус миқдори камайиб кетди. Ғўзага ишлов бериш учун солинган бу моддаларнинг 45-50 фоизи фойдали таъсирга эга бўлган ҳолда, қолган 50-55 фоизи тупроқдан ювилиб ҳавога учиб, инсонларга, атроф-муҳитга салбий таъсир этди. Хўжаликлар эса режалаштирилган ҳосил ҳам олмади. Тупроқ таркиби эса зарарли тузлар, айниқса оғир металл бирикмалар - фтор, хром, марганец, кобальт, никель, мис, рух, кадмий, симоб, қўрғошин, сурма ва бошқалар билан ифлосланиб кетди. Тупроқнинг бу йўл билан заҳарланишининг манбалари металлургия саноати чиқиндилар, баъзи бир техноген маҳсулотлар, чиқинди газлар қишлоқ хўжалигида ишлатилаётган пестецид, гербецид ва бошқалар бўлди.
Юқоридаги ҳолатлар натижасида ҳосилдорлик камайиб борди. Масалан, 1980 йилнинг ўзида пахтанинг ҳар бир гектар еридан олинадиган ҳосил 1975 йилги даражага тушиб қолди, йиллик режага нисбатан шу йили 350 400 минг тонна кам хомашё олинди. Агар республпкада ҳар гектар суғориладиган ердан олинган даромад 1980 йилда 1.337 рублни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич, 1982 йилга келиб 1.241 рублга тушиб қолди. Фақат Қашқадарё вилоятининг ўзида 1984 йилда янги ерларга 685 миллион рубль маблағ сарфланган бўлса, ҳар бир гектар ердан 15 центнер ҳосил олиниб, давлат белгилаган пахта тайёрлаш режаси фақат 55 фоизга бажарилди. Олинган ҳосил эса 1980 йилдагига нисбатан 37 минг тоннага кам бўлди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, пахта яккаҳокимлигининг кучайиши озиқ-овқат маҳсулотлари, ем-хашак етиштириладиган ерларга, чорвачиликка хам таъсир этди. 1980-1985 йилларга оид бўлган маълумотларда кўрсатилишича шу давр ичида Ўзбекистонда 64,3 минг бош йирик қорамоллар (республикадаги қорамолларнинг 20 фоизи), 872,1 минг бош қуй - эчки (барча майда молларнинг 3,7 фоизи), 215,1 минг бош чўчқа (мавжуд чўчқаларнинг 11,5 фоизи) заҳарланиш, касалланиш натижасида нобуд бўлган. Булардан келган зарар эса беш йил ичида 85,6 миллион рублни ташкил этди. Айни пайтда шу йилларда бундай йўқотишларнинг сабаби ветеринария ишларининг ёмон йўлга қўйилганлиги деб кўрсатилди.
Натижада, аҳоли турмуш тарзининг пасайиб, генофонд бузила бошлади, болалар ўлими ва турли касалликлар таркалиши авж олди, экологик вазият оғирлашиб, (табиий жабҳалар - сув, ҳаво, тупроқнинг заҳарланиши.), ишсизлик, қамбағаллашиш ва бошқа ижтимоий салбий иллатларни юзага келиши айнан бир томонлама - пахта якка ҳокимлигига асосланган иқтисодий сиёсатнинг Ўзбекистондаги фожеали якунлари эди.
Республика агросаноат комплексини кенгайтириш партиянинг озиқ-овқат дастури билан боғлиқ ҳолда амалга оширилса-да, бундай катта тармоқни бошқариш ва ҳамма усулларни ишга солиш қийин эди. Иш асосан экстенсив усулда олиб борилар, режани бажаришга интилиб, бу комплекс хўжаликларда ҳар гектар ерга қилинаётган ҳаражатларни 22 фоизга ошириб, 1980-1985 йиллар давомида агросаноат комплексига қарашли бўғинларда меҳнат унумдорлигини 11 фоизга, ҳосилдорликни 6 фоизга камайтириб юбор-ганди. Ҳар 100 рубль сарфланган капитал маблағлардан тушган маблағ 1980 йилда 75 рубль бўлган бўлса, 1985 йилга келиб бу кўрсаткич 54 рублга тушди. 1980-1985 йиллар давомида агросаноат комплексига қарашли 245,9 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилиб, бу комплексга қарашли корхоналарда сабзовот етиштириш 2,8 фоиз, узум - 2,8 фоиз, тухум - 7 фоизни ташкил этди, иш хақи фақат 1,8 фоизга кўпайди.
Умуман, шу йилларда агросаноат комплексига қарашли корхоналар берилган режаларни бажармасликдан кўрган зарарининг 624 миллион рубль Қашқадарё вилоятига, 153 миллион рубль Бухоро вилоятига, 81 миллион рубль Жиззах вилоятига тўғри келди. Бу комплексда сабзавот, картошка, меваларни ташиш ва сақлаш ҳамда уни қайта ишлаш ҳам қийин масалалардан бири бўлган. Республикада сабзавот ва мевалар сақланадиган омборхоналар билан хўжаликларнинг атиги 50 фоизи таъминланган эди. Омборларда санитария-гигиена ишлари орқада қорган, меваларни яхши сақлашнинг тўлиқ, имкони ҳам йўқ эди. Бундай аҳволда етиштирилган маҳсулотнинг сифати бузилиб, истеъмолчига тезда етиб бориш имконини бермас эди. Холбуки бутун СССРда Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикалари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш бўйича собиқ иттифоқдош республикалар орасида энг юқори ўринда турарди.
Ўзбекистон XX асрнинг 60-йилларидаёқ иттифоқдош республикалар орасида минерал ўтитлар ишлаб чиқариш бўйича учинчи ўринни эгаллаган, 1980 йилларга келиб мамлакатдаги бутун кимё корхоналарининг бешдан бир қисми Ўзбекистонда жойлаштирилди. Бу корхоналар хам мамлакат эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулот ишлаб чиқариб, республика атроф-муҳитига тузатиб бўлмас даражада зарар келтирди. Бунинг устига бундай корхоналар асосан аҳоли зич яшайдиган, намлик жуда тез сўрилиб кетадиган ерларда қурилди. Масалан, Қўқондаги янги кимё заводи ҳам ана шундай ерда қурилган бўлиб, бу корхонада техник тартибга риоя этилмаслиги ва ускуналарнинг аҳволи ёмонлиги оқибатида режада белгилангандан 3 марта кўп заҳарли моддалар ҳавога чиқарилди. Ўз навбатида бу заҳарлар озиқ-овқат маҳсулотлари ва очиқ сув ҳавзалари орқали аҳоли организмига ўтиб, соғлигига салбий таъсир қилди. 1985 йилда Қўқон атрофида текширилган озиқ-овқат маҳсулотларининг 3,8 фоизида, ичимлик сувининг 4,9 фоизида, атмосфера ҳавосининг 18,8 фоизида инсон саломатлигига зарар келтирадиган даражада кўп заҳарли кимёвий моддалар борлиги аниқланган эди.
Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш мақсадида кимёвий моддалардан фойдаланиш, айниқса 1986 йил КПСС МКнинг кўрсатмалари асосида қишлоқ хўжалигини кимёлаш кенг кўламда бошланди. Шу йиллар давомида кимёвий модда етказиб бериш икки баравар ошди ва пестецидлар, гербецидлар ва олтингугуртли дориларни сарфлаш суғориладиган ҳар гек­тар ер ҳисобига 11,6 кг га етди. Пахта майдонларига сепилаётган заҳарли кимёвий моддалар ва дефолиантларнинг миқдори мамлакатдаги ўртача миқдордан 10-15 марта кўп бўлди ва 80 дан ортиқ тури қўлланилди. Гербецид ва пестецидлар билан заҳарланган далаларда ишлашга "интерна­ционал бурчни бажариш учун" аёллар ҳам чиқдилар. Туғилган болаларнинг 30-40 фоизи ҳар турли касалликларга чалинди. Мева ва полиз маҳсулотлари таркибидаги пестециднинг энг кичик миқдори ҳам ҳавфли ўсма ҳо­сил қилиши ва асаб системасини ишдан чиқариши мумкин эди.
Ўзбекистонда экологик фалоқатнинг оғирлашиб бориши жуда қўп омиллар билан боғлиқ бўлиб, саноат корхоналарида ишлатиладиган сувни тежаш ва ундан қайта фойдаланиш технологиясининг мутлақо йўқлиги ҳам шулар жумласига кирарди. Мирзачўл, Қарши, Сурхон-Шеробод даштларининг қуриқ ерларида, Марказий Фарғонада ва Амударёнинг қуйи оқимида барпо этилган янги хўжаликларда ҳам сув ва ер ости ресурсларидан фойдаланишда жиддий ҳатолар мавжуд эди. Комбинатлардан чиқаётган, янги ўзлаштирилаётган ерлардан чиққан оқава сувлар қумликларга оқизилиб, янги қўллар пайдо қилар, эскилари катталашиб, чорва боқиладиган катта майдонларни босиб кетарди.
Масалан, Зарафшон шаҳаридаги тоғ-кон металлургия комбинатида ҳам ҳудди шундай аҳвол мавжуд бўлиб, ҳар кун и сувни тозаламай қумларга оқизиб юборилган. Бу ерда масала фақат фойдаланилган сувларнипг ифлос бўлишида эмас, балки унинг оқибатларида ҳам эди. Комбинатдан caҳрогa оқизиб юборилган ифлос сувлар Қизилқумдаги ер ости сувлари таркибини ҳам бузиб юборди, кўп ерлар шўрланиши ва боткоққа айланишига олиб келди.
1976-1985 йиллар давомида республикада 555,2 минг гектар ер шўрлашиб кетган. Хоразм вилоятида шўрланмаган ерлар 1970 йилда 86 фоизни ташкил этган бўлса, 1989 йилга келиб бу майдонлар 68 фоизга тушиб қолди. Қораколпоғистонда эса шўр босган ерлар умумий экин майдонларининг 54 фоизини ташкил этди. Ваҳоланки, бу вилоятларда ҳар гектар ерни суғориш учун сарфланган сув ўртача 36.000 куб. метрга етиб, бу илмий асосланган суғорув нормативдан 4 март кўп эди. Лекин бу сувлар ҳам қумликларга оқизилди. Натижада қумликларга, чўлларга оқизиб юборилган сувлардан ҳосил бўлган Арнасой, Айдаркўл каби қўллар Оролга ҳар йили оқиб бориши лозим бўлган 5-8 куб.км сувни ушлаб қолди. Умуман, Амударё атрофларида ерлардан фойдаланиш, уларни ўзлаштиришдаги тутуруқсизликлар натижасида танг экологик вазият юзага келганди.
Бунинг оқибатида дарё атрофида ўсадигаи дарахтлар, қушлар ва ҳайвонларга бошпана бўлган катта тўқайзорлар куриб, Амударё сувлари, аниқ ўзани бўлмагани сабабли Қорақум канали орқали қумли саҳролардан ўтиб, Каспий денгизига қараб оқди. Дарёнинг тоза сувлари Келиф-Узбой ботиғини тўлдириб, шўрлашиш жараёни тезлашди. Хоразм ва Қорақалпоғистонга ўтадиган сув бўлса йил сайин камайиб кетди.
Сирдарё ва Амударё атрофлари Марказий Осиё минтақасидаги асосий индустриал-аграр ҳудуддардан бири ҳисобланиб, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун Сирдарё сувидан 100 фоиз, Амударё сувидан 80 фоиз миқдорида фойдаланилар эди. Айниқса Сирдарё атрофларида турли корхоналар, 47,9 миллион гектар ер мавжуд бўлиб, бу ерларнинг 1,5 млн. гектари Наманган, Фарғона, Андижон, Сирдарё, Тошкент ва Жиззах вилоятларига тўғри келган. Бу ердаги корхоналардан ва экин экиладиган майдонлардан чиққан 400 миллион куб.м. ифлос сувлар Сирдарёга қуйилган. Республиканинг саноат марказлари Тошкент, Бекобод, Янгийўл, Оҳангарон, Олмалиқ, Чирчиқ каби шаҳарларида тўпланган ифлос сувлар ҳам асосан шу дарёга қуйилган. Умумий тарзда Сирдарё сувлари нефть маҳсулотларидан 30-60 марта, фенолам билан 6 марта, цинк билан 13 марта, симоб билан 1,2 марта кўп зарарланди.
Бунинг устига 1965-1970 йилларда республикада суғориладиган ерларнинг ҳажми 7 фоизга кўпайгач, фақат Сирдарё оқимида умумий сатҳи 1,6 минг кв.км.ни ташкил этган сув омборлари қурилганди. Сирдарёга сувнинг кўп қисми Фарғонадаги энг серсув бўлган Сўх дарёсидан келиб қуйилган. Тоғлардаги ирмоқлардан сув олган бу дарёнинг ёз ойларида суви кўпайиб, ерларни суғориш учун имкон берган. Пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш йўлида Сўх дарёсида сув омбори қуриш ишлари бошланиб, бунга катта маблағ, техника ҳам жалб этилган эди.
Бироқ, сув омбори қуриб битирилмасидан Риштон шаҳрининг аҳоли истиқомат қиладиган жанубий томонларида ер ости сувлари кўтарилиб, ботқоқлаш ҳолатлари юз берди.
Ўрта Осиёда юзага келган экологик тангликнинг энг оғири Орол денгизи қуриб бориши, унинг атрофидаги ҳудудларда оғир ижтимоий, иқтисодий вазият юзага келиши эди. Республикада қуриқ ерларни ўзлаштириш ва суғориш, хусусан қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлган пахтачиликни юксалтириш, ҳосилдорликни ошириш биринчи навбатда ирригация ва мелиорация ишлари билан ҳам боғлиқ эди. Бундай ҳолат ўз навбатида Орол денгизининг қуриб боришига ҳам таъсир этган эди. Орол денгизи сувни асосан Амударё, Сирдарёдан олган. Оролнинг суви пасаймаган вақтларда денгиз сатҳига ҳар йили 7 миллиард тонна шартли ёқилғи қувватига тенг қуёш нури тушган. Бу эса мамлакатда қазиб олинадиган жами ёқилғилар қувватига баробар эди. Қуёш нурининг таҳминан 40 фоизини денгиз суви ютиб, катта радиусда қишлоқ хўжалиги учун қулай илик иқлимни юзага келтирар эди.
1960 йилларда Оролнинг чуқурлиги 53 метр бўлиб, унинг умумий майдони 66,1 минг кв. км. ни ташкил этган. 27 йилдан сўнг 1987 йилга келиб, унинг акваторияси 20.000 кв.км.га камайиб кетди. Сувнинг умумий ҳажми икки марта, қирғоқ 30 км дан 80 км гача қисқарди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Орол денгизи ер қуррасининг чўл минтақасида жойлашган энг йирик, суви шўр ва оқмайдиган кўллардан ҳисобланиб, қатталиги жиҳатидан дунёда тўртинчи, иттифоқда Каспий денгизидан кейин иккинчи ўринда турган. Бу денгизнинг қуриб бориши бутун жаҳонни ташвишга солиб турган вақтда, қуриган Оролнинг тубида яхши экинзорлар яратамиз деган ғайри илмий тасаввурларга берилиб, янги ерларни ўзлаштириш, ирригация шаҳобчаларини қуриш масаласини илгари сурилди.



Download 131,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish